Молия бозори kitob


 БИРЖА БРОКЕРЛАРИ ВА МИЖОЗЛАРИНИНГ ўЗАРО МУНОСАБАТЛАРИ



Download 1,81 Mb.
Pdf ko'rish
bet66/139
Sana23.02.2022
Hajmi1,81 Mb.
#161519
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   139
Bog'liq
moliya bozori va qimmatli qogozlar

 
7.2 БИРЖА БРОКЕРЛАРИ ВА МИЖОЗЛАРИНИНГ ўЗАРО МУНОСАБАТЛАРИ. 
БУЙРУҚЛАР ТУРЛАРИ. 
Биржа брокерларининг харидор мижозлар ёки қимматли қоғозлар сотувчилари биалн 
ўзаро муносабатлари ҳам узоқ вақтли, ҳам қисқа муддатли хусусиятга эга. Дастлабки ҳолатда 
бу муносабатлар брокерлик хизматлари кўрсатиш учун шартномлар билан, иккинчи вазиятда 
эса, топшириқ шартномаси билан расмийлаштирилади. Шуни назарда тутиш лозимки, биржа 
брокерлари нафақат мижозларнинг талабномалари бўйича битимларни автоматик тарзда 
тузишади, балки, айрим маънода, улар учун маслаҳатчи, қимматли қоғозлар номинал эгаси, 
шунингдек, уларнинг ишончли бошқарувчиси ҳам ҳисобланади. Шартномаларни тузиш 
жараёнида брокерлар қатор расмиятчиликларга риоя этиши, шунингдек, мижозларни содир 
бўлиши мумкин бўлган хатарлардан огоҳлантириши, уларга ўз операцияларининг моҳиятини, 
бирда 
савдолари 
қоидаларининг 
зарур 
ҳолатларини, 
хусусан, 
битимларининг 
бажарилмаганлиги учун жавобгарлик, тўловлар тартиби ва йўналиши, уларни амалга ошириш 
муддатлари, қимматли қоғозларни харид қилиш ёки сотиш учун буйруқларнинг турлари ҳамда 
моҳияти билан боғлиқ тушунарли бўлмаган мавқеларини аниқлаши ва тушунтириши лозим. 
Мижоз ва брокер ўртасида техник шарт-шароитлар келишувнинг баённомаси имзоланиши 
билан бошланади. Унда томонлар бир-бирининг телефон, факс, электрон почта ва шу каби 
маълумотлар билан алмашишадилар. ўзаро ҳамкорлик учун масъул бўлган ишончли шахсларни 
таъминлайди, маслаҳатлар ва ҳисоботларнинг даврийлигини белгилайди.
Биржа савдоларида қимматли қоғозларни харид қилиш ёки сотиш учун топшириқ 
шартномаларини тузишда биржа савдоларининг қоидаларида назарда тутилган бўлиб, 
андозалаштирилган хусусиятга эга бўлган буйруқлар ва топшириқлар муҳим ўрин тутади.
Бозор буйруғи – бу муайян қимматли қоғозлар энг фойдали жорий нарх бўйича харид 
қилиш ёки сотиш учун буйруқ, яъни қимматбаҳо қоғозлар энг паст нархда харид қилиш ёки 
уларни ушбу буйруқни олиш вақтидаги энг юқори нархда сотиш учун буйруқ. 
Лимитли буйруқ – бу қимматбаҳо қоғозлар махсус келишилган нархда ёки энг фойдали 
шартларда харид қилиш ёки сотиш учун буйруқ, яъни ушбу буйруқда сотишнинг энг кам нархи 
ёки харид қилишнинг энг юқори нархи келишилади. Агар лимитга эришилмаса брокер 
томонидан буйруқ бажарилмаслиги керак. Сотиш учун берилган лимитли буйруқда келишилган 
нарх доимо жорий сотиш нархидан юқори бўлади (аксинча, харид қилиш учун берилган 
лимитли буйруқда бу нарх доимо жорий сотиш нархидан паст бўлади). Масалан, мижоз 
брокерга “Тошкент гўшт” акциядорлик жамияти акцияларининг ҳар бири 100,5 сўмда 
сотилаётган вақтда уларни 100 сўмдан сотиб олиш учун буйруқ беради. Агар нархлар 100 
сўмгача ва ундан пастга тушса, брокер буйруқни амалга оширади. Агар нархлар ушбу 
даражагача етмаса, (масалан, фақат 100,1 сўмгача тушса), брокер ҳеч қанақа ҳаракатни амалга 
ошириши мумкин эмас. Лимитли буйруқнинг қисман бажарилишига ҳам йўл қўйилади, яъни 
агар мижоз томонидан 500 та акцияни уларнинг ҳар бирини 100 сўмдан сотиш учун буйруқ 
берилса, бироқ харидор фақат 200 та акцияга топилса, брокер 200 та акцияни сотади. 
Стоп – буйруқ (буферли буйруқ) – брокерга қимматбаҳо қоғоз нархлар буйруқда айтилган 
даражага етган вақтда харид қилиш ёки сотиш учун буйруқ. Бу шуни англатадики “буфер 
нархи”га эришиш биланоқ буйруқ автоматик тарзда бозор буйруғига айланади. Масалан мижоз 
ўз брокерига муайян акциядорлик жамиятининг 200 та акциясини сотиб олиш учун буфер 
"
Молия ва сугурта хизматлари" кафедраси
PDF created with pdfFactory Pro trial version 
www.pdffactory.com


131 
нархини 800 сўм қилиб белгиланган ҳолда буйруқ беради. Нархлар 800 сўмга етгандан сўнг, 
сотув учун кейинги таклиф бўйича битим амалга оишрилади, ушбу таклиф бўйича нарх 800 
сўмдан юқори ёки паст бўлиши мумкин. 
Буфер лимитли буйруқ брокерга қимматбаҳо қоғоз нархлар буйруқда айтилган даражага 
етган вақтда харид қилиш ёки сотиш учун буйруқ. Яъни “буфер нархи”га эришиш биланоқ 
буйруқ автоматик тарда (боор буйруғига эмас) лимитли буйруққа айланади. Масалан, 100 та 
500 дан “Тошкент гўшт” 480,5 сўмдан буфер нархига эришилганда “Тошкент гўшт”нинг 100 та 
акцияси сотилади, лекин бир акциянинг нархи 480,5 сўмдан кам бўлмаслиги керак. Акс ҳолда 
буйруқ бажарилиши мумкин эмас. 
Буйруқларга бир қанча қўшимчалар ҳам берилиши мумкин: 
“Бутунлай ёки ҳеч қачон” – бу буйруқ зудлик билан тўлиғича бажарилишини ёки бекор 
қилинишини англатади. 
“Ижро этилсин ёки бекор қилинсин” – бу шуни англатадики, бундай гап киритилганда 
буйруқ бажарилиши, ижро этилмаган қисми эса бекор қилиниши мумкин. 
“Очилиш вақтида” (ёки “ёпилиш вақтида”) – бу буйруқ биржа очилганидан кейин (ёки 
ёпилиши олдидан) биринчилар қаторида ижро этилиши лозимлигини билиради. 
“Нарх пасайтирилмасин” (ёки “нарх кўтарилмасин”) бу қимматли қоғозлар майдаланган 
ҳолларда ёки бошқа кутилмаган вазиятлар содир бўлганда буйруқда кўрсатилган нарх ҳеч 
қачон тузатилиши мумкин эмаслигини англатади. 
Буйруқлар, шунингдек қуйидагиларга бўлиниши мумкин: 
Кунлик буйруқ – мижоз уни бекор қилмаганга қадар ёки бажарилмагунча амал қилади. 
“Ўз зиммамга олмайман” буйруғи шуни англатадики, брокер мижознинг қимматли 
қоғозлари билан битим тузиш имконияти бой берганлиги учун жавобгарликни ўз зиммасига 
олмайди. Бу буйруқ брокерга мижоз томонидан белгиланадиган лимит доирасида нархни ва 
буйруқни бажаришнинг вақтини белгилаш бўйича ўз фикрларидан фойдаланиш имконини 
беради. 
Кўламли буйруқ – мижознинг брокерга бир вақтнинг ўзида турли шартлардаги бир неча 
лимитланган буйруқларни қаторисига бажариш буйруғини англатади. Буйруқнинг мақсади 
қимматли қоғозларни харид қилиш ёки сотишнинг энг қулай “ўртача” нархига эришишдан 
иборат. 
Муқобил буйруқ – бир турдаги қимматли қоғозларни харид қилиш ёки сотиш 
топшириғини англатади. Буйруқ мижоз томонидан кўрсатилган номларнинг бири бўйича 
бажарилиши биланоқ бошқа буюртмалар автоматик тарзда олиб ташланади. 
Ўтказма буйруқ – бир турдаги қимматли қоғозларни сотишдан тушган тушумлардан 
бошқа қимматли қоғозларни харид қилишда фойдаланишни назарда тутади. 
“Ҳаммаси ёки ҳес нарса” буйруғи – мижознинг қимматли қоғозлар туркумини бутунлай 
сотиш ёки харид қилиш топшириғини англатади. Агар брокер махкур шартномани бажара 
олмаса, буйруқ бекор қилинади. 
Бўлиб ўтган савдоларнинг натижаларига кўра брокер томонидан мижознинг буйруғи 
бажарилмаган ҳолларда брокер унга бажарилмаганлик сабаблари ҳақида хабар қилади. Бунда у 
талабномаларни савдоларга қўйиш қимматли қоғозлар ва пул маблағларини олдиндан мусоҳара 
қилиш операциялари бўйича бажарган ишлари учун мижоздан ушбу операцияларга қилинган 
харажатларнинг қопланишини сўраш ҳуқуқига эга. Амалмиётда аксарият ҳолларда брокернинг 
мижозлари билан битим тузмасдан кўрсатган хизматларига ҳақ тўланмайди. 
Агар брокер битимни амалга оширса, у мижозга ҳисобот бериши керак. Унда аввал 
тузилган топшириқ шартномасининг бажарилганлигини билдирган ҳолда, брокер мижозга 
қатор ҳаракатлар ва тўловларни, шу жумладан, биржага ҳамда брокернинг воситачилик ҳақини, 
депозитарийга хизмат ҳақини ва шу каби тўловларнинг амалга оширилишини таклиф қилади. 
Топшириқ шартномасининг бажарилиши жараёнида брокерлар ва уларнинг мижозлари 
ўртасида юзага келган баҳслар, буйруқларга аниқ риоя этиш масалалари умумий белгиланган 
биржанинг Низолар бўйича комиссияси томонидан ёки хўжалик суди органларида кўриб 
чиқилиши мумкин 
"
Молия ва сугурта хизматлари" кафедраси
PDF created with pdfFactory Pro trial version 
www.pdffactory.com


132 

Download 1,81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   139




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish