43
- 20 фоиз – минтақаларнинг бозор инфраструктурасини ривожлантириш учун
ҳокимликларга ўтказилади
- 20 фоизи – халқ хўжалиги турли тармоқларининг хусусийлаштирилган корхоналарини
кредитлашга йўналтирилади
- 10 фоизи – Давмулккум томонидан кадрларни ўқитиш, бозор таркибларини (биржалар,
депозитарийлар, ярмаркалар, дарсликлар, рекламалар, акциялар чиқариш ва бошқалар) ташкил
этиш ва жихозлашга сарфланади.
Иккинчи ўзига хос омил шундан иборатки, акцияларнинг давлат ҳиссаси бўйича барча
дивидентлар хусусийлаштирилган корхоналарнинг тўла тасарруфида қолади ва қайта тиклаш
ҳамда техника жихатидан қайта қуроллантиришга йўналтирилади.
Шундай қилиб, фақат 1995 йилнинг ўзида марказлаштирилган бюджетдан ташқари
фонддан 24 миллиард сўмдан фойдаланилди ва акцияларнинг давлат ҳиссаси ҳисобига берилган
дивидентлар бўйича хусусийлаштирилган корхоналар тасарруфида колдирилган 2,9 миллиард
сўм реновацияга йўналтирилди.
Бундан ташқари, Давмулккум ҳисоб рақамидаги вақтинча эркин маблағларда Молия
вазирлиги билан келишилиб, депозитларга жойлаштириш ва банклар томонидан
тадбиркорларга қарз беришда фойдаланишга рухсат берилди. Кўрсатилган маблағлардан
мақсадли фойдаланиш тасдиқланадиган тартибга мувофиқ белгиланади ва Давмулккум
томонидан назорат қилинади.
Шундай қилиб, ҳам янгидан ташкил топган тадбиркорлик таркибларини, ҳам давлат
корхоналари ва ташкилотларини қайта тузишдан кейинги ҳуқуқий ва жисмоний шахсларни,
мулкчилик шаклларидан қатъий назар, жиддий қўллаб-қувватлаш кафолатланган.
Хусусийлаштиришдан тушган маблағларни тақсимлаш чоғида ташкил топувчи
таркибларни ривожлантириш ва қайта йўналтириш тадбиркорлик муҳитида ишлаш учун
кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш ҳамда уларнинг малакаларини ошириш тизимни
шакллантириш борасида алоҳида ғамхўрлик кўрсатилади. Шу муносабат билан ўқитишнинг
янги шакллари – бизнес-инкубаторлар, бизнес-мактаблар, шунингдек, курслар, доимий
ҳаракатдаги семинарларга катта эътибор берилади.
Давмулккум ЮНИДО билан ҳамкорликда ишлаб чиққан FZ/93/012 “Бизнес –
инкубаторлар ташкил этиш ва нодавлат иқтисодиётни ривожлантириш бўйича мутихассис
дастури”га мувофиқ Тошкентда ТошДУ ва ТИИИМСХ ва Самарқандда меъморчилик –
қурилиш институти ҳузурида 3 та бизне-инкубатор ташкил этилди. Республика фонд биржаси
бозор иқтисодиёти бўйича юқори малакали мутахассис кадрларни тайёрлашга муайян ҳисса
қўшмокда. Унинг ҳузурида қимматли қоғозлар бозори мутахассисларини тайёрлаш миллий
маркази иш олиб бормоқда.
Кўп укладли иқтисодиётни шакллантиришда, айниқса хусусийлаштириш жараёнида
кичик ва хусусий бизнесни ривожланитириш ва уларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш
борасида Ўзбекистон Республикаси Тадбиркорлар уюшмасининг ўрни катта бўлди.
Тадбиркорлар уюшмаси 1991 йил 6 июнда ташкил этилди. Унинг биринчи Президенти этиб
Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг иқтисодий ислоҳотлар, бюджет сиёсати ва
маҳаллий ўзини-ўзи бошқариш қўмитасининг раиси Хужаев Эркин Норматович сайланди.
Ўзбекистон Республикаси Тадбиркорлар уюшмаси юқори даражадаги нодавлат
ташкилоти бўлиб хусусий тадбиркорликни ривожлантириш борасида катта ишларни амалга
оширди. Ҳозирги кунда бу ташкилот қайта ташкило этилиб, унинг асосида Ўзбекистон
Республикаси Савдо-саноат палатаси ташкил этилди.
Do'stlaringiz bilan baham: