44
Энди мулкни давлвт тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш жараёнида вужудга
келадиган ҳуқуқий муносабатларни тартибга соладигин, мулкий муносабатлардаги
ўзгаришларни тартибга соладиган, давлат манфаатларини ҳимоя қиладиган
органни тузиш
зарурияти пайдо бўлди. 1992 йил 10 февралда Ўзбекистон Республикаси Президентининг
“Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш ва хусусийлаштириш қумитасини
ташкил қилиш тўғрисида”ги, 1992 йил 7 сентябрда эса “Ўзбекистон Республикаси Молия
вазирлиги хузурида Давлат мулки Жамғармасини ташкил этиш тўғрисида”ги формонлари қабул
қилинди.
1992 йил 10 февралда қабул қилинган фармонда “Давлат тасарруфидан чиқариш ва
хусусийлаштириш тўғрисида” Ўзбекистон Республикаси қонунини ижро эта бориб ҳамда
республика ҳудудларида бозор муносабатларини шакаллантириш, тадбирколик ва
рақобатчиликни ривожлантириш, унумли меҳнат
имкониятларини кучайтириш, шунингдек
давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш соҳасида ягона сиёсатни ўтказиш
мақсадида: - Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт комитети ва статистика комитети ходимлари
сони ҳамда маблағлари ҳисобига Ўзбекистон Республикаси давлат мулкини бошқариш ва
хусусийлаштириш комитети (давлат мулки комитети) ташкил этилди.
Давлат мулки комитетининг асосий вазифалари ва фаолият йўналиши қилиб,
хусусийлаштиришни амалга ошириш чоғида халқнинг мулкий ҳуқуқларини ва ижтимоий
адолат қоидаларини, Ўзбекистон Респубдикаси иқтисодий мустақиллиги ҳамда миллий
хавфсизлигини ҳимоя қилиш, Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг қарорига биноан
Ўзбекистон Республикасининг давлат мулкини республика мулки ҳамда маъмурий – ҳудудий
тизилмалар мулкига (коммунал мулкка) ажратиш; давлат мулкини давлат тасарруфидан
чиқариш ва хусусийлаштириш юзасидан дастурларни ишлаб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасига
тақдим этиш, Республиканинг
давлат мулкини жамоа, ижара, акциядорлик, хусусий мулкка
ҳамда ўзгача мулкчилик шаклларига асосланган бошқа корхоналарга айлантириш тартиби ва
воситаларини белгилаш, Республика давлат мулкини хусусийлаштиришда ажнабий юридик
шахслар ҳамда фуқароларнинг иштирок этишларида белгиланган тартибларни ишлаб чиқиш,
Дастурга асосан давлат мулки бўлган аниқ
объектларни, аввало кам фойда келтирадиган ва
зарар кўриб ишлаётган корхоналарни хусусийлаштиришни амалга ошириш, уларнинг
қийматини баҳолаш ишларини ташкил қилиш, хусусийлаштиришга доир ким ошди савдолари
ва танловларни ўтказиш тартиблари, уларда харидорларнинг иштирок этиш шартларини ишлаб
чиқиш, хусусийлаштиришдан тушган маблағлар ҳисобига махсус жамғармаларни тузиш ҳамда
улардан фойдаланиш тарибларини ишлаб чиқиш ва бошқа масалалар топширилди.
Давлат мулки қумитаси фармонда белгиланган вазифаларни бажариб, 20 дан ортик
хусусийлаштириш
борасида
дастурларни
ишлаб
чиқиб,
ҳукуматга
топширди.
Хусусийлаштириш жараёнита тадбиркорларни кенг жалб қилиш ва
мулкдор синфнинг
шаклланишини жадаллаштириш мақсадида 1994 йил 7 февралда Ўзбекистон Республикаси
Президентининг “Ўзбекистон Республикасининг давлат мулкини бошқариш ва тадбирколикни
қўллаб-қувватлаш давлат қумитасини ташкил этиш тўғрисида”ги фармони қабул қилинди.
Фармонда республикада иқтисодий ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, давлат
тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш жараёнини тобора авж олдириш, шунингдек
тадбиркорликни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлашни таъминлаш мақсадида Ўзбекистон
Республикасининг давлат мулкини бошқариш ва хусусийлаштириш билан Ўзбекистон
Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги давлат мулки Жамғармаси негизида Ўзбекистон
Республикаси давлат мулкини бошқариш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш Давлат
қумитаси ташкил қилинди. Янгидан ташкил қилинган қумитанинг
асосий вазифалари ва
йўналишлари қуйидагилардан иборат қилиб белгиланди:
- кўп тормоқли иқтисодиётни шакллантириш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлашда
ягона сиёсатни ўтказиш, давлат тасарруфидан чиқариш, хусусийлаштириш ва республикада
хусусий бизнесни ривожлантиришга кўмаклашиш дастурини ишлаб чиқиш ҳамда устивор
йўналишларни белгилаш;
"
Молия ва сугурта хизматлари" кафедраси
PDF created with pdfFactory Pro trial version
www.pdffactory.com
45
- давлат тасарруфидан чиқариш, хусусийлаштириш ва тадбиркорликни қўллаб-
қувватлаш жараёнига ташкилий ҳамда услубий жихатдан раҳбарлик қилиш, тегишли
тузулмалар фаолиятини мувофиқлаштириш;
- давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш жараёнида республика
аҳолисининг мулкий ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, давлат мулки объектларини бошқа мулкчилик
шакллантиришдан тушган маблағларни иқтисодиётдаги таркибий ўзгаришларга оид
вазифаларни ҳал қилиш учун сафарбар этиш;
- давлат мулки объектларини давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш чоғида
хорижий сармояларни жалб қилиш, шунингдек улардан фойдаланишнинг асосий йўналишлари
ва шаклларини белгилаш;
- сармоя жамғармаларини, консалтинг ва аудиторлик хизматларини, ҳолдингларни,
жамғарма биржалари ва кўчмас
мулк биржаларини, ўзгача биржаларни ҳамда бошка
тизилмаларни ташкил қилиш.
Ушбу фармонни бажариш ва ҳаётга тадбиқ қилиш борасида Ўзбекистон Республикаси
Вазирлар Маҳкамаси 1994 йил 14 февралда махсус қарор қабул қилди. қарорда янгидан ташкил
этилаётган “Ўзбекистон Республикасининг давлат мулкини бошқариш ва тадбиркорликни
қўллаб-кувватлаш” Давлат қумитасининг асосий вазифалари, унинг ташкилий структураси
(тузилмаси) ва хусусийлаштиришдан тушган маблағларни қайси соҳаларга ишлатиш механизми
аниқ қилиб белгиланди. Узбекистон Республикаси Президенти И.Каримов 2006йил 26апрелда
«Узбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси фаолиятини
такомиллаштиришга доир
чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан Давлат мулк қўмитасининг ваколатлари янада
кенгайтирилди.
Хусусийлаштиришдан тушган маблағлар Давлат мулк қумитасининг махсус ҳисоб
рақамига ўтказилиб, биринчи новбатда:
- Ўзбекистон Республикасининг ички ва ташқи қарзини қоплашга;
- иқтисодиётни қайта қуриш учун инвестициялашга;
- ҳудудларнинг ижтимоий –иқтисодий ривожланишига;
- хусусийлаштириш ва давлат тасарруфидан чиқариш программаларини амалга
оширишга ва хусусий бизнесни ривожлантиришга ишлатиш кўзда тутилган.
Мулкни изчиллик билан давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштиришни
таъминлаш, шу асосда ижтимоий соҳага йўналтирилган кўп тармоқли бозор иқтисодиётини
шакллантириш, давлатга дахлдор бўлмаган соҳанинг ролини кучайтириш ва рақобат муҳитини
вужудга келтириш мақсадида мулкни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусилаштиришнинг
устивор йўналишлари белгиланиб олинди.
Do'stlaringiz bilan baham: