Молия / Солиқлар (йиғимлар, божлар)]


-§. Қўмитанинг бошқа давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлик қилиш тартиби



Download 0,65 Mb.
bet16/38
Sana23.02.2022
Hajmi0,65 Mb.
#175489
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   38
Bog'liq
2 5332629423323613932

3-§. Қўмитанинг бошқа давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлик қилиш тартиби
40. Қўмита ўз вазифалари ва функцияларини амалга оширишда бошқа давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, банклар ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлик қилади.
41. Ҳудудлараро инспекция ўз вазифалари ва функцияларини амалга оширишда бошқа давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, банклар ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлик қилади.
42. Давлат солиқ хизматининг ҳудудий органлари ўз ваколатлари доирасида бошқа ҳудудий давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, банклар ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлик қилади.
Давлат солиқ хизматининг ҳудудий органлари тегишли ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича «йўл хариталари» ишлаб чиқилишида ва амалга оширилишида комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар билан яқиндан ҳамкорлик қилади.
43. Қўмитанинг фаолиятига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Макроиқтисодий таҳлил ва прогнозлаштириш, молия ва банк тизимларини ислоҳ қилиш, хусусий тадбиркорлик ва кичик бизнесни ривожлантириш масалалари бўйича Комплекс раҳбари ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Макроиқтисодий таҳлил ва прогнозлаштириш, молия ва банк тизимларини ислоҳ қилиш, хусусий тадбиркорлик ва кичик бизнесни ривожлантириш масалалари йиғма ахборот-таҳлил департаменти ва Ўзбекистон Республикаси Президенти бўлинмалари мутасаддилик қилади.
4-§. Қўмитанинг ҳайъати, бошқа маслаҳат, консультатив ва эксперт органлари
44. Қўмитада Қўмита раиси (ҳайъат раиси), раиснинг биринчи ўринбосари, раис ўринбосарлари (лавозими бўйича) ва Қўмита фаолиятининг асосий йўналишларини мувофиқлаштирувчи Қўмита таркибий тузилмалари раҳбарлари ва Ҳудудлараро инспекция бошлиғидан иборат таркибда ҳайъат ташкил этилади.
Ҳайъатнинг сони ва шахсий таркиби Қўмита раисининг тақдимига биноан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
45. Ҳайъатга қуйидаги вазифалар юкланади:
Қўмита фаолиятининг ушбу Низомда белгиланган асосий йўналишларини тайёрлаш ва амалга ошириш;
Қўмита тизими раҳбарлари ва ходимларининг қонун ҳужжатларида, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатлари ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорларида белгиланган вазифаларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш учун шахсий жавобгарлигини ошириш чораларини кўрган ҳолда таркибий ва давлат солиқ хизматининг ҳудудий органлари, Ҳудудлараро инспекция ва тасарруфидаги ташкилотлар раҳбарларининг ҳисоботлари мунтазам равишда эшитилишини ташкил қилиш;
Қўмита фаолияти соҳасида ҳудудий ва тармоқ дастурларини амалга оширишнинг бориши натижадорлигини ҳар чоракда ва тизимли кўриб чиқиш;
жойларда Қўмита фаолият соҳасининг долзарб масалаларини муҳокама қилишни таъминлаган ҳолда ҳайъатнинг кенгайтирилган кўчма мажлисларини ўтказишни ташкил этиш, шунингдек, юзага келган муаммоларни бартараф этиш бўйича тегишли қарорларни ишлаб чиқиш ва қабул қилиш;
Қўмита марказий аппарати ва унинг тизимига кирувчи лавозимлар номенклатурасини кўриб чиқиш ва тасдиқлаш;
Қўмита номенклатурасига кирадиган лавозимларга кадрларни танлаш, жой-жойига қўйиш масалаларини кўриб чиқиш;
Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ва топшириқларида белгиланган вазифаларни ўз вақтида ва сифатли амалга оширишни таъминлаш учун ижро интизомини мустаҳкамлаш ва Қўмита раҳбарлари ва ходимларининг шахсий жавобгарлигини ошириш.
Ҳайъат, шунингдек, Қўмита ваколатига тааллуқли бошқа масалаларни ҳам кўриб чиқиш ҳуқуқига эга.
46. Ҳайъат мажлисига Қўмита ваколатига кирадиган масалалар бўйича бошқа вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва ташкилотлар раҳбарлари таклиф этилиши мумкин.
47. Ҳайъат, агар унинг мажлисида таркибининг ярмидан кўпи қатнашган тақдирда ваколатли бўлади. Кўриб чиқилаётган масалалар бўйича қарорлар оддий кўпчилик овоз билан қабул қилинади.
48. Ҳайъат қарорлари Қўмита қарорлари ва раиснинг буйруқлари билан амалга оширилади.
49. Ҳайъат раиси ва аъзолари ўртасида келишмовчиликлар мавжуд бўлган тақдирда раис пайдо бўлган келишмовчиликлар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ахборот берган ҳолда мустақил равишда қарор қабул қилади. Ҳайъат аъзолари ҳам ўз фикр-мулоҳазаларини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига хабар қилишлари мумкин.
50. Ҳайъат фаолияти тартиби унинг ҳайъат тасдиқлайдиган регламентида белгиланади.
51. Давлат солиқ хизматининг ҳудудий органлари фаолиятининг, шу жумладан ҳайъат қарорларини ва Қўмита топшириқларини бажариш билан боғлиқ энг муҳим масалаларни ҳал этиш учун Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармаларида кенгашлар ташкил қилинади. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармалари кенгашларининг шахсий таркиби тегишли ҳудудий давлат солиқ бошқармаси бошлиғининг тақдимига биноан Қўмита раиси томонидан тасдиқланади.
52. Солиққа оид қонун ҳужжатларини қўллашнинг энг мураккаб ва мунозарали масалалари бўйича қарорлар тайёрлаш, юқори малакали маслаҳатлашувлар ўтказиш учун давлат солиқ бошқармаларида маслаҳат-эксперт кенгашлари ташкил этилади.
53. Қўмитага аҳоли ўртасида тушунтириш ва профилактика ишларини амалга ошириш учун қонун ҳужжатларига мувофиқ босма ва электрон оммавий ахборот воситаларини таъсис этиши мумкин.

Download 0,65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   38




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish