Молия / Солиқлар (йиғимлар, божлар)]


-боб. Қўмитанинг ҳисобот бериши



Download 0,65 Mb.
bet19/38
Sana23.02.2022
Hajmi0,65 Mb.
#175489
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   38
Bog'liq
2 5332629423323613932

10-боб. Қўмитанинг ҳисобот бериши
67. Қўмита раиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва Ўзбекистон Республикаси Президенти олдида Қўмита фаолияти тўғрисида мунтазам равишда ҳисобот беради.
68. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли Комплекс раҳбари Қўмита раҳбарларига юкланган вазифаларни самарали бажариш бўйича улар фаолиятининг доимий мониторингини олиб боради, Қўмита фаолияти самарадорлигига холис баҳо беради.
69. Мониторинг ва баҳолаш якунлари бўйича давлат солиқ хизмати органларининг алоҳида ўрнак кўрсатган раҳбарлари ва ходимлари рағбатлантирилади ёки йўл қўйган жиддий камчиликлари учун эгаллаб турган лавозимидан озод этишгача бўлган жавобгарликка тортилади.
11-боб. Якунловчи қоида
70. Қўмитани қайта ташкил этиш ва тугатиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 17 апрелдаги 320-сон қарорига
2-ИЛОВА
Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро давлат солиқ инспекцияси тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро давлат солиқ инспекцияси (кейинги ўринларда Ҳудудлараро инспекция деб аталади) фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.
2. Ҳудудлараро инспекция Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг (кейинги ўринларда Қўмита деб аталади) мустақил таркибий тузилмаси ҳисобланади ва бевосита Қўмита раисига бўйсунади.
3. Ҳудудлараро инспекцияга жойлашган жойи ва амалга ошираётган фаолиятидан қатъи назар, йирик солиқ тўловчиларнинг солиқ маъмуриятчилигини амалга ошириш вазифаси юкланади.
4. Солиқ тўловчиларни йирик солиқ тўловчилар тоифасига киритиш мезонлари Қўмита томонидан белгиланади.
5. Ҳудудлараро инспекция ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига, Ўзбекистон Республикасининг «Давлат солиқ хизмати тўғрисида»ги Қонунига ва бошқа қонун ҳужжатларига, Ўзбекистон Республикасининг Олий Мажлиси палаталари қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, Қўмита қарорларига ҳамда ушбу Низомга амал қилади.
6. Ҳудудлараро инспекция юридик шахс ҳисобланади, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи давлат тилида ёзилган муҳр ва бланкага, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилигида ғазначилик ҳисобрақамларига, банк ҳисобрақамларига, шу жумладан хорижий валютадаги ҳисобрақамларига эга.
7. Ҳудудлараро инспекциянинг расмий номи:
а) давлат тилида:
тўлиқ — «Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро давлат солиқ инспекцияси», қисқартирилгани — «Йирик солиқ тўловчилар бўйича инспекция»;
б) рус тилида:
тўлиқ — «Межрегиональная государственная налоговая инспекция по крупным налогоплательщикам», қисқартирилгани — «Инспекция по крупным налогоплательщикам»;
в) инглиз тилида:
тўлиқ — «Interregional state tax inspection for large taxpayers»; қисқартирилгани — «Inspection for large taxpayers».
8. Ҳудудлараро инспекциянинг жойлашган жойи (почта манзили): Тошкент шаҳри, Абай кўчаси, 8-уй.
9. Ҳудудлараро инспекция томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган ваколатлари доирасида қабул қилинган қарорлар давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, бошқа ташкилотлар ва уларнинг мансабдор шахслари, шунингдек, қонун ҳужжатларига мувофиқ маъмуриятчилиги Ҳудудлараро инспекция томонидан амалга ошириладиган солиқ тўловчилар учун бажариш мажбурий ҳисобланади.

Download 0,65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   38




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish