Молия / Солиқлар (йиғимлар, божлар)]



Download 0,65 Mb.
bet11/38
Sana23.02.2022
Hajmi0,65 Mb.
#175489
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   38
Bog'liq
2 5332629423323613932

Олдинги таҳрирга қаранг.
21) солиқ мажбурияти бўйича даъво қилиш муддати мобайнида солиқлар ва йиғимларнинг ҳисоблаб чиқилган суммасини ҳисоблаб чиқариш ёки қайта кўриб чиқиш;
(14-банднинг 21-кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 7 январдаги 1-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.01.2021 й., 09/21/1/0002-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
22) солиқлар ва йиғимларни ундириш функцияларини амалга оширувчи давлат органлари ва ташкилотларни солиқлар ва йиғимларнинг тўғри ҳисоблаб чиқилганлиги, тўлиқ ундирилганлиги ва Давлат бюджетига ҳамда давлат мақсадли жамғармаларига ўз вақтида ўтказилганлиги юзасидан назорат қилиш;
(14-банднинг 22-кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 7 январдаги 1-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.01.2021 й., 09/21/1/0002-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
23) солиқ текширувини ўтказишга солиқ тўловчи томонидан тўсқинлик қилинганда ёки ҳудудларни, биноларни, шу жумладан, солиқ тўловчи томонидан даромадлар олиш учун фойдаланилаётган ёхуд солиқ солиш объектини сақлаш билан боғлиқ жойларни текшириш учун давлат солиқ хизмати органи мансабдор шахсларини киритиш рад этилганда, солиқ тўловчи маълум қилинган манзилда бўлмаганда, шунингдек, солиқ тўловчи томонидан солиқ ҳисоботи ва (ёки) молиявий ҳисобот, камерал солиқ текшируви натижалари бўйича тафовутларнинг асослари ёхуд аниқлаштирилган солиқ ҳисоботи белгиланган муддатда тақдим этилмаган ҳолатларда банк ҳисобварақлари бўйича операцияларни Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексида белгиланган тартибда тўхтатиб туриш;
(14-банднинг 23-кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 7 январдаги 1-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.01.2021 й., 09/21/1/0002-сон)
24) кирим ҳужжатларини расмийлаштирмасдан товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қиладиган хўжалик юритувчи субъектларнинг ҳисобварақлари бўйича операцияларини беш банк кунигача бўлган муддатга вақтинчалик тўхтатиб туриш;
25) қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда:
солиққа оид ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишни кўриб чиқиш ва юридик ҳамда жисмоний шахсларга нисбатан молиявий санкцияларни қўллаш. Хўжалик юритувчи субъектларга нисбатан молиявий санкциялар суд тартибда қўлланади, улар содир этилган ҳуқуқбузарликлардаги айбини эътироф этган ва молиявий санкциялар суммасини ихтиёрий равишда тўлаган ҳолатлар бундан мустасно;
маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ва маъмурий жазолар қўллаш;
26) аниқланган солиққа оид ҳуқуқбузарликлар бўйича товар-моддий бойликларни қонун ҳужжатларида белгиланган ҳолатларда ва тартибда давлат даромадига ўтказиш. Солиқ тўловчилар — юридик шахслар, якка тартибдаги тадбиркорларнинг товар-моддий бойликларини давлат даромадига ўтказиш суд тартибида амалга оширилади;
27) солиқ тўловчилар томонидан ноқонуний олинган маблағларни давлат даромадига ундириш тўғрисида уларга нисбатан судга даъволар тақдим этиш;
28) ўтказилган камерал назорат натижалари бўйича солиқ тўловчи томонидан тафовутларнинг асослари ёхуд аниқлаштирилган солиқ ҳисоботи белгиланган муддатда тақдим этилмаган тақдирда, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар суммаларини суд тартибида ундириш;
29) давлат улушлари бўйича дивидендларни ва давлат унитар корхоналарининг соф фойдасидан Давлат бюджетига ажратмаларни ундириш;
30) солиқ тўловчи мажбуриятларининг бажарилиши зарурлиги тўғрисида ва солиқ қарзини мажбурий тартибда ундириш бўйича кўриладиган чоралар тўғрисида солиқ тўловчига талабнома юбориш;
31) солиқ тўловчи солиқ ҳисоботи тақдим этилган санадан эътиборан ўн кун мобайнида ёзма ариза бермаган тақдирда, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг ортиқча тўланган суммаларини солиқ қарзини, шу жумладан улар бўйича пеня ва жарималарни узиш ҳисобига ҳисобга олишни амалга ошириш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ғазначилигига мустақил равишда хулоса тақдим этиш;
32) Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексида белгиланган ҳолатларда ҳужжатларни, агар улар чет тилда тузилган бўлса, нотариал тасдиқлаган ҳолда давлат тилига таржима қилишни талаб қилиш;
33) юридик шахсларнинг фойда солиғи, сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ, мол-мулк солиғи бўйича жорий тўловлар суммаси ҳисоб-китоб бўйича бюджетга тўланадиган солиқ суммасига нисбатан 10 фоиздан кўпроқ камайтирилган тақдирда, жорий тўловларни солиқларнинг ҳақиқий суммасидан келиб чиқиб, пеня ҳисоблаган ҳолда қайта ҳисоблаш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
34) бозорларда, савдо комплексларида ва уларга туташ бўлган автотранспорт воситаларини вақтинчалик сақлаш жойларида бир марталик йиғимнинг тўлиқ тушганлигини ва уни топшириш ҳисобини, ижара тўловини, назорат-касса машиналаридан, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда эса онлайн назорат-касса машиналари ёки виртуал кассалардан фойдаланилишини, ҳисоб-китоб терминалларини, савдо ва хизматлар кўрсатиш қоидаларига риоя этилишини белгиланган тартибда қисқа муддатли текширишларни амалга ошириш, шу жумладан нақд пул маблағлари ёки пластик карточкалар бўйича тўлов шаклига қараб нархларни сунъий равишда ошириш ёки пасайтириш, шунингдек, белгиланган тартибда талонлар ва чекларни бериш, нақд тушумни ўз вақтида ва тўла ҳажмда инкассация қилиш (банкларга топшириш) масалалари юзасидан текширувлар ўтказиш.
(14-банднинг 34-кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 ноябрдаги 943-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.11.2019 й., 09/19/943/4066-сон)
35) бозорлар, савдо комплекслари ҳудудларида ва уларга туташ бўлган автотранспорт воситаларини вақтинчалик сақлаш жойларида аниқланган молия-иқтисодий ва солиқ соҳаларидаги бузилишлар содир этилганлиги фактлари бўйича терговга қадар текширувлар ўтказиш, улар бўйича жиноий ишлар қўзғаш, кейинчалик ишларни терговга тегишлилигига қараб қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга бериш.
Давлат солиқ хизмати органлари ушбу Низомда ва бошқа қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳуқуқларга ҳам эгадир.
15. Ушбу Низомнинг 14-бандида назарда тутилган ҳуқуқлар белгиланган ваколатлар доирасида:
ушбу Низомнинг 14-бандидаги 9 — 22, 33 — 35-кичик бандлари — давлат солиқ хизмати органларининг мансабдор шахсларига берилади;
ушбу Низомнинг 14-бандидаги 1 — 8, 23 — 32-кичик бандлари — давлат солиқ хизмати органлари бошлиқлари ва уларнинг ўринбосарларига берилади.
16. Қўмита марказий аппарати таркибий бўлинмалари ва давлат солиқ хизматининг ҳудудий органларининг ҳуқуқлари Қўмита раиси томонидан тасдиқланадиган низомларда белгиланади.
17. Қўмита:
юкланган вазифа ва функцияларни самарали амалга ошириш, шунингдек, солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш соҳасида давлат бошқаруви назоратини самарали бажариш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Давлат бюджетига ва давлат мақсадли жамғармаларига солиқлар ва йиғимлар тушуми прогноз кўрсаткичларига эришилишини сўзсиз таъминлаш;
(17-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 7 январдаги 1-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.01.2021 й., 09/21/1/0002-сон)
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритиладиган, шунингдек, Қўмита томонидан қабул қилинадиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари ва бошқа ҳужжатларни амалга ошириш сифати, натижалари ва якуний натижаси;
давлат солиқ хизмати органларини ривожлантириш, шунингдек, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва муаммоли масалаларни ҳал этиш бўйича дастурлар, чора-тадбирлар режалари, «йўл харитаси» ва бошқа дастурий ҳужжатларни самарали амалга ошириш;
фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш ва риоя этилишини таъминлаш учун жавоб беради.
18. Қўмита марказий аппарати таркибий бўлинмалари ва давлат солиқ хизматининг ҳудудий органларининг жавобгарлиги Қўмита раиси томонидан тасдиқланадиган низомларда белгиланади.

Download 0,65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   38




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish