Молия / Солиқлар (йиғимлар, божлар)]



Download 0,65 Mb.
bet13/38
Sana23.02.2022
Hajmi0,65 Mb.
#175489
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   38
Bog'liq
2 5332629423323613932

Олдинги таҳрирга қаранг.
27) зарур ҳолларда марказий аппарат ва ҳудудий бўлинмалар, Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро давлат солиқ инспекциясининг тасдиқланган тузилмаларига бошқарув ходимларининг умумий чекланган сони ва иш ҳақи фонди доирасида ўзгартиришлар киритиш;
(19-банднинг 27-кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 7 январдаги 1-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.01.2021 й., 09/21/1/0002-сон)
28) Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси билан келишилган ҳолда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармалари, туман (шаҳар)лар давлат солиқ инспекциялари, шунингдек, Ҳудудлараро инспекциянинг тузилмасини тасдиқлаш;
29) Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси билан келишилган ҳолда давлат солиқ хизматининг ҳудудий органлари ва Ҳудудлараро инспекция бошқарув ходимларининг чекланган сонини тасдиқлаш;
30) Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси билан келишилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг Моддий ёрдам, ижтимоий ҳимоя, солиқ органларини ривожлантириш ва кўзда тутилмаган харажатлар махсус жамғармаси маблағлари ҳисобидан давлат солиқ хизмати органлари бошқарув ходимлари мутахассисларининг қўшимча штат бирликларини жорий этиш;
31) Қўмита марказий аппаратининг таркибий тузилмалари, давлат солиқ хизматининг ҳудудий органлари тўғрисидаги низомларни ҳамда тасарруфидаги ташкилотлар уставларини белгиланган тартибда тасдиқлаш;
32) Қўмита марказий аппарати, Ҳудудлараро инспекциянинг штатлар жадвалини тасдиқлаш;
33) Қўмита ходимларини, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармалари бошлиқлари ўринбосарлари, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармаларининг бўлим бошлиқлари, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармалари Ички аудит бошқармаси ва Ўз хавфсизлиги бошқармаси бўлимлари ходимларини, туман (шаҳар) давлат солиқ инспекциялари бошлиқлари, Ҳудудлараро инспекция бошлиғи ва бошлиқ ўринбосарлари, Ҳудудлараро инспекция Ўз хавфсизлиги бошқармаси бўлимлари ходимларини лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод қилиш;
34) Қўмита ҳайъати ва марказий аппарати мажлисларини бошқариш;
35) Қўмита ва давлат солиқ хизматининг ҳудудий органлари, Ҳудудлараро инспекциянинг ходимлари томонидан бажарилиши мажбурий бўлган буйруқлар чиқариш, йўриқномалар, қоидалар, низомларни тасдиқлаш ҳамда кўрсатмалар бериш, шунингдек, уларнинг белгиланган тартибда ижро этилишини назорат қилиш;
36) давлат солиқ хизмати органлари ходимларини моддий рағбатлантириш, шу жумладан мукофотлаш тўғрисида қарорлар қабул қилиш;
37) давлат солиқ хизмати органлари тизимидаги ходимлар ва мутахассисларни уларнинг кўп йиллик ва самарали фаолияти, алоҳида ютуқлари ва хизматлари учун белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси давлат мукофотларига билан тақдирлашга тақдим қилиш ва тавсиялар берилишини таъминлаш;
38) давлат органлари ва бошқа ташкилотларда, шунингдек, бошқа давлатларнинг давлат солиқ хизмати органлари билан муносабатларда давлат солиқ хизмати органларининг манфаатларини ифодалаш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
39) бўйсунувчи ташкилотларнинг ходимлари сонини аниқлаш, уларнинг тузилмаси, штат бирлиги, шу жумладан, бошқарув ходимлари, иш ҳақи фонди, харажатлар сметаси, транспорт воситаларининг меъёрларини тасдиқлаш, шунингдек, уларнинг мол-мулкини тасарруф этиш.
(19-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 7 январдаги 1-сонли қарорига асосан 39-кичик банд билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.01.2021 й., 09/21/1/0002-сон)
20. Қуйидагилар Қўмита раиси ўринбосарларининг асосий функционал вазифалари ҳисобланади:
1) Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, шунингдек, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига риоя этиш;
2) Қўмита раиси вақтинча бўлмаганда тегишли буйруқ асосида унинг вазифаларини бажариш;
3) Қўмитанинг мутасаддилик қилинадиган таркибий тузилмалари фаолиятини мувофиқлаштириш, назорат қилиш ва уларга бевосита раҳбарлик қилиш, уларнинг ходимлари ўртасида вазифаларни тақсимлаш;
4) Қўмитанинг мутасаддилик қилинадиган фаолият йўналишлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатлари ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан тасдиқланган Қўмита фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича концепциялар, комплекс дастурлар ҳамда комплекс чора-тадбирлар ижросини танқидий ва чуқур таҳлил қилиш;
5) мутасаддилик қилинадиган таркибий тузилмалар томонидан прогноз кўрсаткичларига эришишни сўзсиз таъминлаш бўйича таъсирчан чоралар кўриш, тузилмалар раҳбарлари ҳисоботларини мунтазам эшитиш ва қайд этилган кўрсаткичларга эришиш учун уларнинг шахсий жавобгарлигини ошириш;
6) мутасаддилик қилинадиган таркибий тузилмалар раҳбарларининг ҳар чораклик режаларини тасдиқлаш, уларнинг бажарилиши устидан назоратни таъминлаш;
7) Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ҳамда топшириқлари ижросини таъминлаш, Қўмитанинг мутасаддилик қилинадиган таркибий тузилмаларда ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича комплекс амалий чораларни амалга ошириш, шунингдек, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда топшириқларнинг ўз вақтида ва сифатли ижро этилиши учун таркибий тузилмалар раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини ошириш чораларини кўриш;
8) Қўмита ҳайъати қарорлари, Қўмита раисининг буйруқ ва топшириқлари ўз вақтида ҳамда сифатли бажарилишини таъминлаш;
9) мутасаддилик қилинадиган таркибий тузилмаларда кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш бўйича Қўмита раисига таклифлар тақдим этиш, уларнинг профессионаллиги, ўз ишини билиши, амалий тажрибаси, юқори даражадаги ишчанлик ва маънавий-ахлоқий фазилатлари кафолатини таъминлаш, уларнинг касбий малакасини ошириш чораларини кўриш, мутасаддилик қилинадиган таркибий тузилмаларда кадрлар захирасини шакллантириш;
10) норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари мутасаддилик қилинадиган таркибий тузилмалар томонидан сифатли ишлаб чиқилишини ташкил этиш, Қўмитанинг таркибий тузилмаларида тайёрланган ҳужжатлар лойиҳаларини кўриб чиқиш ва улар кейинчалик Қўмита раиси томонидан кўриб чиқилиши, имзоланиши (виза қўйилиши) учун виза қўйиш, уларнинг қонун ҳужжатлари талабларига қатъий мувофиқ равишда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ўз вақтида киритилишини таъминлаш;
11) Қўмитага тақдим этилган таклифлар ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тўлиқ ва ҳар томонлама кўриб чиқиш;
12) хизмат сафарларини қонун ҳужжатлари талабларига тўлиқ мувофиқ амалга ошириш ва ташкил этиш, хизмат сафарларининг асосланганлиги, самарадорлиги ва натижадорлигини, сафар учун ажратиладиган маблағлардан мақсадли ва оқилона фойдаланилишини таъминлаш;
13) мутасаддилик қилинадиган таркибий тузилмалар раҳбарлари ва ходимлари фаолияти самарадорлиги ҳамда натижадорлигини тизимли танқидий таҳлил қилиш, Қўмита ҳайъати мажлисларида уларнинг шахсий ҳисоботларини эшитиш, якунлари бўйича зарур чоралар кўриш;
14) мутасаддилик қилинадиган таркибий тузилмаларнинг фаолият соҳасига тегишли бўлган масалалар бўйича Қўмита фаолиятини такомиллаштиришга доир амалий чоралар кўриш, қонун ҳужжатларини такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш ҳамда уларни Қўмита раисига киритиш;
15) мутасаддилик қилинадиган таркибий тузилмалар раҳбарлари ва ходимларини рағбатлантириш, моддий рағбатлантириш, мукофотлаш ҳамда интизомий жавобгарликка тортиш, шу жумладан уларнинг эгаллаб турган лавозимида қолиши мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги масалани кўриб чиқиш бўйича таклифларни Қўмита раисига киритиш, функционал вазифалар ва юкланган вазифалар бажарилиши учун уларнинг шахсий жавобгарлигини ошириш бўйича тизимли чораларни амалга ошириш;
16) Қўмита томонидан белгиланган тартибда тасдиқланган ходимларнинг одоб-ахлоқ қоидалари талабларига риоя этиш, кўрсатилган қоидалар мутасаддилик қилинадиган таркибий тузилмалар раҳбарлари ва ходимлари томонидан риоя этилишини таъминлаш;
17) қонун ҳужжатларида белгиланган талабларга мувофиқ Қўмита тизимида коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш чораларини кўриш, шунингдек, ҳуқуқни қўллаш амалиёти ва қонун ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш йўли билан уларнинг содир этилишига кўмаклашувчи сабаблар ва шарт-шароитларни аниқлаш, таҳлил қилиш, бартараф этиш;
18) Қўмита раисига давлат хизматлари самарадорлиги, сифати ва улардан эркин фойдаланишни оширишга доир таклифлар киритиш;
19) жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш бўйича самарали ишларни ташкил этиш, аҳоли билан бевосита ва очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, мунтазам шахсий қабуллар ўтказиш, шу жумладан қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда ва тартибда жисмоний шахсларни ва юридик шахсларнинг вакилларини сайёр қабул қилиш;
20) Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари билан самарали ҳамкорлик қилиш, улар фаолиятида қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ фаол иштирок этиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонасидан келиб тушадиган барча мурожаатларини ўз вақтида ҳамда тўлиқ кўриб чиқилишини таъминлаш;
21) давлат сирларига киритилган ахборот ва махфий ахборот билан ишлашда қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилиш;
22) вазирликлар, идоралар, маҳаллий ижро этувчи органлар ва бошқа ташкилотларнинг солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш соҳасидаги ишларни мувофиқлаштиришда иштирок этиш.
21. Қўмита маркази аппаратининг таркибий тузилмалари ва давлат солиқ хизматининг ҳудудий органлари раҳбарларининг асосий функционал мажбуриятлари Қўмита раиси томонидан тасдиқланади.

Download 0,65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   38




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish