Молия / Солиқлар (йиғимлар, божлар)]



Download 0,65 Mb.
bet10/38
Sana23.02.2022
Hajmi0,65 Mb.
#175489
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   38
Bog'liq
2 5332629423323613932

Олдинги таҳрирга қаранг.
12) савдо, товарлар сотиш ва пулли хизматлар кўрсатиш қоидаларига риоя этилиши, шунингдек, нақд пул тушумининг банкка ўз вақтида топширилишини, шу билан бирга нақд пул маблағлари ёки пластик карточкалар бўйича тўлов шаклига қараб нархларни сунъий равишда ошириш ёки пасайтириш, назорат-касса машиналаридан, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда эса онлайн назорат-касса машиналари ёки виртуал кассалардан, ҳисоб-китоб терминалларидан фойдаланиш, белгиланган тартибда талонлар ва чекларни бериш, нақд тушумни ўз вақтида ва тўла ҳажмда инкассация қилиш (банкларга топшириш) масалалари юзасидан текширувларни белгиланган тартибга мувофиқ амалга ошириш;
(14-банднинг 12-кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 ноябрдаги 943-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.11.2019 й., 09/19/943/4066-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
13) солиқ назоратини амалга оширишда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда фискал хотирали назорат-касса машинасида, онлайн назорат-касса машиналари ёки виртуал кассаларда сақланаётган маълумотлардан фойдаланиш;
(14-банднинг 13-кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 ноябрдаги 943-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.11.2019 й., 09/19/943/4066-сон)
14) солиқ солинадиган базани аниқлаштириш мақсадида хўжалик юритувчи субъектлар ходимларининг ҳисоботдаги ва ҳақиқий сонининг мувофиқлиги юзасидан мониторингни амалга ошириш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
15) солиқ мониторингини амалга оширишда солиқ тўловчидан солиқлар ва йиғимларнинг тўғри ҳисобланиши, тўлиқ ва ўз вақтида тўланиши билан боғлиқ зарур ҳужжатлар, маълумотлар, тушунтиришларни талаб қилиб олиш;
(14-банднинг 15-кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 7 январдаги 1-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.01.2021 й., 09/21/1/0002-сон)
16) хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятида ўтказилган хронометраж кўздан кечириш натижаларига кўра товар (иш, хизмат)лар реализациясидан камайтириб кўрсатилган тушумни қайта ҳисоб-китоб қилган ҳолда солиқларни ҳисоблашни амалга ошириш тўғрисида талабнома юбориш;
17) давлат солиқ хизматлари органларида солиқ солиш объектлари ва солиқ солиш билан боғлиқ объектлар тўғрисидаги мавжуд маълумотларни аниқлаштириш мақсадида, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда, кўздан кечириш ҳамда сўров олиб бориш;
18) белгиланган тартибда қуйидагиларни:
банклардан ва бошқа кредит-молия ташкилотларидан солиқ тўловчиларнинг ҳисоб-китоб ҳисобварақларида ёки бошқа ҳисобварақларида амалга оширилган операциялар ҳақидаги, шунингдек, ушбу ҳисобварақлардаги мавжуд пул маблағлари тўғрисидаги маълумотларни;
божхона органларидан ва бошқа ваколатли органлардан импорт-экспорт операциялари амалга оширилганлиги ва солиқ тўловчилар тўғрисидаги бошқа зарур маълумотларни;
вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотлардан давлат солиқ хизмати органлари мансабдор шахсларининг хизмат вазифалари масалалари бўйича маълумотларни олиш;
19) белгиланган тартибда:
қурилиш, монтаж, таъмирлаш ва бошқа ишларни назорат ўлчовидан ўтказиш учун малакали мутахассисларни жалб этиш;
иқтисодий жиноятлар билан курашишда илмий-техник воситалардан ва усуллардан фойдаланиш;
ўтказиладиган текширишларда бошқа назорат қилувчи органлар, вазирликлар ва идоралар билан ҳамкорлик қилиш;
мансабдор шахсларни, фуқароларни аниқланган ҳуқуқбузарлик фактлари бўйича тушунтиришлар бериш учун давлат солиқ хизмати органларига таклиф этиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
20) солиқ тўловчи томонидан ҳисобга олиш ҳужжатлари йўқотиб қўйилган ёки йўқ қилинган ҳолатларда Давлат бюджетига ва давлат мақсадли жамғармаларига тўланиши керак бўлган солиқлар ҳамда йиғимлар суммасини солиқ тўловчи тўғрисида ўзида мавжуд бўлган ахборотлар, шунингдек, бошқа ана шундай солиқ тўловчилар тўғрисидаги маълумотлар асосида ҳисоб-китоб қилиш йўли билан мустақил равишда белгилаш;
(14-банднинг 20-кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 7 январдаги 1-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.01.2021 й., 09/21/1/0002-сон)

Download 0,65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   38




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish