Молия / Солиқлар (йиғимлар, божлар)]


-боб. Қўмита фаолиятини молиялаштириш ва моддий-техник таъминлаш, унинг ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш



Download 0,65 Mb.
bet18/38
Sana23.02.2022
Hajmi0,65 Mb.
#175489
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   38
Bog'liq
2 5332629423323613932

9-боб. Қўмита фаолиятини молиялаштириш ва моддий-техник таъминлаш, унинг ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш
58. Қўмита, давлат солиқ хизматининг ҳудудий органлари, Ҳудудлараро инспекциянинг молиялаштирилиши ва моддий-техника таъминоти, шу жумладан уларнинг ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш бюджетдан ажратиладиган маблағлар доирасида Давлат бюджети маблағлари, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг Моддий ёрдам, ижтимоий ҳимоя, солиқ органларини ривожлантириш ва кўзда тутилмаган харажатлар махсус жамғармаси маблағлари, шунингдек, қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар маблағлари ҳисобига амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
59. Давлат солиқ хизмати органлари ходимларининг меҳнатга ҳақ тўлаш фонди қуйидагилардан иборат:
а) лавозим маоши (давлат солиқ хизмати органлари ходимларининг лавозим маошини белгилашда Ягона тариф жадвалига мувофиқ тасдиқланган иш ҳақи бўйича разрядлар асосида тариф коеффициенти 1,7 баравар кўпайтирилган ҳолда қўлланилади);
б) қуйидаги миқдордаги ойлик устамалар:
марказий аппарат ва Ҳудудлараро инспекция ходимларига (техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлардан ташқари), алоҳида меҳнат шароитлари учун лавозим иш ҳақига (тариф ставкасига) 20 фоиз. Мазкур устамалар қонун ҳужжатларида белгиланган рағбатлантирувчи қўшимча ҳақ ва устамаларни ҳисоблашда давлат солиқ хизмати органлари ходимларининг лавозим маоши таркибига киритилади;
иш ҳақи фондининг 25 фоизи (бюджет муассасалари ва ташкилотлари ходимларини моддий рағбатлантириш махсус жамғармасидан шаклланадиган);
лавозим маошига нисбатан 40 фоиз (меҳнатни рағбатлантириш коеффициенти);
махсус унвон учун 0,15 дан 0,65 гача (рағбатлантириш коэффициентини ҳисобга олган ҳолда лавозим маошига нисбатан коэффициентда);
узоқ муддат узлуксиз хизмати учун 0,05 дан 0,6 гача (рағбатлантириш коэффициентини ҳисобга олган ҳолда лавозим маошига нисбатан коэффициентда);
в) рағбатлантирувчи тўловлар;
бошқа тўловлар, шу жумладан:
овқатланиш харажатларини қоплаш учун энг кам ойлик иш ҳақининг икки баравари миқдоридаги ойлик тўловлар;
давлат солиқ хизмати органлари ходимларининг транспорт ҳаражатларини қоплаш учун энг кам ойлик иш ҳақининг икки баравар миқдорида ойлик тўловлар (хизмат транспорти воситалари ажратилган ходимлардан ташқари);
йилига бир марта ойлик меҳнатга ҳақ тўлаш фонди миқдорида моддий ёрдам кўрсатиш;
д) ходимнинг асослантирилган аризасига асосан юқори турувчи тузилма раҳбарининг розилиги билан меҳнатга ҳақ тўлаш фондига ажратилган маблағлар доирасида қуйидаги ҳолларда қўшимча тарзда моддий ёрдам кўрсатилиши мумкин:
яқин қариндошлари вафот этганда — ўлим тўғрисидаги гувоҳнома нусхасига асосан;
алоҳида муҳтожлик ҳолатида (бахтсиз ҳодиса, тўй ва бошқа маросимлар муносабати билан, узоқ муддатли касаллик сабабли махсус даволаниш ва соғлиқни қайта тиклаш учун, шунингдек, оиладаги оғир моддий аҳвол сабабли ва бошқа ҳолатлар);
қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа тўловлар.
Махсус унвон ва кўп йиллик хизмати учун бериладиган устама миқдорини ҳисоблашда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ҳисобидан тўланадиган лавозим маоши ва ойлик устамаларнинг биргаликдаги суммалари ҳисобга олинади.
Қўмита ходимлари лавозим маошларига ҳар ойлик устамалар ва қўшимча тўловлар Қўмита раиси томонидан тасдиқланадиган низомга мувофиқ амалга оширилади.
(59-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 7 январдаги 1-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.01.2021 й., 09/21/1/0002-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
591. Давлат солиқ хизмати органлари ходимларига бошқа тўловларни молиялаштириш Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг Моддий ёрдам, ижтимоий муҳофаза, солиқ органларини ривожлантириш ҳамда кўзда тутилмаган харажатлар махсус жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
(591-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 7 январдаги 1-сонли қарорига асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.01.2021 й., 09/21/1/0002-сон)
60. Ҳудудлараро инспекция ходимларининг мақоми Қўмита марказий аппаратининг тегишли ходимларига тенглаштирилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
601. Қўмита раисининг маслаҳатчилари (шу жумладан, Жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бошқармаси бошлиғи) меҳнатга ҳақ тўлаш, тиббий ва транспорт хизмати кўрсатиш шартларига кўра Қўмита раисининг ўринбосарига тенглаштирилади.
(601-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 7 январдаги 1-сонли қарорига асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.01.2021 й., 09/21/1/0002-сон)
61. Солиқ текширувлари ва мавзули экспресс-ўрганишлар бошқармаси, Солиқ соҳасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси ва уларнинг ҳудудий тузилмалари, шунингдек, Ҳудудлараро инспекция ходимларига Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан улар лавозим маошининг 20 фоизи миқдорида махсус устамалар белгиланади.
62. Қуйидагилар давлат солиқ хизмати органлари ходимларини моддий рағбатлантиришнинг асосий турлари ҳисобланади:
давлат солиқ хизмати органлари фаолияти самарадорлигини баҳолаш мезонларига асосан ва эришилган якуний натижалардан келиб чиқиб мукофотлаш;
Давлат бюджетига тўловлар тушумлари прогнози бажарилганлиги ва ортиғи билан бажарилганлиги учун ой, чорак, ярим йиллик иш якунлари бўйича мукофотлаш;
алоҳида муҳим топшириқлар бажарилганлиги учун якка тартибда мукофотлаш;
ходимларнинг лавозим маошига иш участкасининг мураккаблиги ва муҳимлиги ҳамда меҳнатда юқори натижаларга эришганлиги учун устамалар тўлаш;
хизмат вазифаларини бажариш чоғидаги алоҳида хизматлари учун ва пенсияга чиқиши муносабати билан қимматбаҳо совғалар билан мукофотлаш;
давлат солиқ хизмати органлари ходимларининг лавозим маошларига уларнинг функционал вазифаларини бажаришларини, билимлари даражасини, солиқ тўловчилар билан иш олиб бориш касбий қобилиятларини ҳар йили тест синовларидан ўтказиш асосида белгиланадиган махсус рағбатлантирувчи устамалар.
Давлат солиқ хизмати органлари ходимлари Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг Моддий ёрдам, ижтимоий ҳимоя, солиқ органларини ривожлантириш ва кўзда тутилмаган харажатлар махсус жамғармаси ҳисобидан ҳам қуйидаги суммаларнинг 10 фоизига қадар миқдорда мукофотланади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
камерал солиқ текшируви натижаси бўйича ундирилган солиқлар ва йиғимлар;
(62-банднинг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 7 январдаги 1-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.01.2021 й., 09/21/1/0002-сон)
хронометраж кўздан кечириш натижалари бўйича аниқланган, солиқ тўловчи тўлаб берган солиқлар;
солиқ текширувлари натижаси бўйича ундирилган солиқлар.
63. Давлат солиқ хизматининг ҳудудий органлари ходимларининг функционал вазифаларини бажариши, билим даражаси, солиқ тўловчилар билан иш олиб бориш бўйича касбий қобилиятларини тест синовидан ўтказиш натижалари бўйича бериладиган тоифаларга қараб лавозим маошларига 10 фоиздан 30 фоизгача миқдорда махсус рағбатлантирувчи устамаларни хар йили тест синовидан ўтказиш асосида қўллаш тартиби Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Қўмита томонидан тасдиқланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
64. Давлат солиқ хизмати органлари тузилмаларининг раҳбар ва инспекторлар таркиби ходимларини ҳамда мутахассисларни (ишлаб чиқариш ходимлари) ой, чорак, ярим йилдаги иш якунлари бўйича мукофотлаш республика ва маҳаллий бюджетларга, давлат мақсадли жамғармаларга солиқлар ва йиғимлар тушумлари прогнози бажарилганлиги ва ортиғи билан бажарилганлиги учун ҳамда улар фаолиятини тавсифловчи бошқа асосий кўрсаткичлар бажарилганлиги учун Қўмита раиси томонидан тасдиқланадиган низомга мувофиқ, давлат солиқ хизмати органларининг раҳбарлари қарорлари асосида амалга оширилади.
(64-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 7 январдаги 1-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.01.2021 й., 09/21/1/0002-сон)
65. Қўмитада, давлат солиқ хизматининг ҳудудий органларида ва Ҳудудлараро инспекцияда Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг Моддий ёрдам, ижтимоий ҳимоя, солиқ органларини ривожлантириш ва кўзда тутилмаган харажатлар махсус жамғармаси ташкил этилади. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг Моддий ёрдам, ижтимоий ҳимоя, солиқ органларини ривожлантириш ва кўзда тутилмаган харажатлар махсус жамғармаси тўғрисидаги низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
66. Бюджетдан ажратиладиган маблағлар ҳисобига шакллантириладиган меҳнатга ҳақ тўлаш фонди маблағлари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг Моддий ёрдам, ижтимоий муҳофаза, солиқ органларини ривожлантириш ҳамда кўзда тутилмаган харажатлар махсус жамғармаси маблағлари давлат солиқ хизмати органлари ходимларига тўловлар, шу жумладан мукофотлар манбалари ҳисобланади.

Download 0,65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   38




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish