Молия / Солиқлар (йиғимлар, божлар)]


-боб. Қўмита фаолиятини ташкил этиш



Download 0,65 Mb.
bet15/38
Sana23.02.2022
Hajmi0,65 Mb.
#175489
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   38
Bog'liq
2 5332629423323613932

7-боб. Қўмита фаолиятини ташкил этиш
1-§. Қўмита раҳбарияти
Олдинги таҳрирга қаранг.
30. Қўмитага Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси маъқуллаганидан кейин киритилган Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланадиган ва лавозимидан озод қилинадиган раис бошчилик қилади.
(30-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 16 апрелдаги 234-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.04.2020 й., 09/20/234/0453-сон)
31. Қўмита раиси ўз мақомига кўра Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг аъзоси ҳисобланади.
32. Қўмита раисининг Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган биринчи ўринбосари ва ўринбосарлари бўлади.
33. Қўмита раиси бўлмаган вақтда унинг ваколатлари вазифалар тақсимотига биноан унинг ўринбосарлари томонидан бажарилади.
34. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармаларига Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган бошлиқлар бошчилик қилади.
Ҳудудлараро инспекция, туман (шаҳар) давлат солиқ инспекцияларига белгиланган тартибда Қўмита раиси томонидан тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган бошлиқлар бошчилик қилади.
35. Қўмита марказий аппаратининг таркибий тузилмалари, ҳудудий давлат солиқ бошқармалари тўғрисидаги низомлар Қўмита раиси томонидан, туманлар (шаҳарлар) давлат солиқ инспекциялари тўғрисидаги низомлар эса Қўмита раиси томонидан тасдиқланадиган туман (шаҳар) давлат солиқ инспекцияси тўғрисидаги Намунавий низом асосида ҳудудий давлат солиқ бошқармалари бошлиқлари томонидан тасдиқланади.
2-§. Қўмита марказий аппарати таркибий тузилмаларининг давлат солиқ хизматининг ҳудудий органлари, Ҳудудлараро инспекция ва тасарруфидаги ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлиги тартиби
36. Қўмита марказий аппарати таркибий тузилмаларининг давлат солиқ хизматининг ҳудудий органлари, Ҳудудлараро инспекция ва тасарруфидаги ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлигининг таъминланиши Қўмита марказий аппарати таркибий тузилмалари раҳбарлари томонидан амалга оширилади.
37. Қўмита марказий аппарати таркибий тузилмалари ўз фаолият йўналишлари бўйича давлат солиқ хизматининг ҳудудий органлари, Ҳудудлараро инспекция ва тасарруфидаги ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлик қилиб:
1) топшириқларни давлат солиқ хизматининг ҳудудий органлари, Ҳудудлараро инспекция ва тасарруфидаги ташкилотларга етказади ва уларнинг ижросини назорат қилади;
2) давлат солиқ хизматининг ҳудудий органлари, Ҳудудлараро инспекция ва тасарруфидаги ташкилотларга бевосита таркибий тузилманинг фаолиятига оид масалалар бўйича сўровномалар юборади ва улар ижросини назорат қилади;
3) текширувлар ва ўрганишлар ўтказади, давлат солиқ хизматининг ҳудудий органлари, Ҳудудлараро инспекция ва тасарруфидаги ташкилотларнинг амалий фаолиятини умумлаштиради, уни такомиллаштиришга қаратилган чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва қабул қилади;
4) давлат солиқ хизматининг ҳудудий органлари, Ҳудудлараро инспекция ва тасарруфидаги ташкилотлари фаолиятини ташкил этиш ва натижалари ҳақидаги ҳисобот ва ахборот материаллари, статистик ва бошқа маълумотларни ўрганишни ташкил этади;
5) давлат солиқ хизматининг ҳудудий органлари, Ҳудудлараро инспекция ва тасарруфидаги ташкилотлари иш режаларини таҳлил қилади, уларнинг фаолиятларини режалаштиришни такомиллаштириш бўйича чораларни кўради;
6) давлат солиқ хизматининг ҳудудий органлари, Ҳудудлараро инспекция ва тасарруфидаги ташкилотлардан келиб тушган таклифларни кўриб чиқади;
7) норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлашда давлат солиқ хизматининг ҳудудий органлари, Ҳудудлараро инспекция ва тасарруфидаги ташкилотларнинг иштирокини ташкил этади, қонун ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича улардан келиб тушган таклифларни кўриб чиқади.
38. Давлат солиқ хизматининг ҳудудий органлари, Ҳудудлараро инспекция ва тасарруфидаги ташкилотлар Қўмита марказий аппарати таркибий тузилмалари билан ўзаро ҳамкорлик қилади, шу жумладан:
1) Қўмита раҳбарияти топшириқларининг ижроси тўғрисида ахборот беради;
2) фаолиятнинг белгиланган соҳасидаги қонун ҳужжатлари ижроси юзасидан фаолият натижалари тўғрисида ахборот тақдим қилади;
3) уларнинг фаолиятини ўрганиш ва текшириш натижасида аниқланган ишдаги камчиликлар ва қонунбузилишларини бартараф этиш натижалари тўғрисида ахборот беради;
4) ўзининг иш натижалари тўғрисидаги ҳисоботларни белгиланган тартибда ва муддатларда тақдим этади;
5) солиққа тортиш ва солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши соҳасидаги муаммоларни бартараф этишга қаратилган таклифларни тақдим этади;
6) комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар билан ўзаро ҳамкорлик натижалари тўғрисида ҳисобот беради;
7) ваколатли органлар томонидан ўзининг фаолиятида ўтказилган текшириш натижалари тўғрисида хабардор қилади.
39. Қўмита марказий аппарати таркибий тузилмалари ҳамда унинг ҳудудий давлат солиқ хизмати органлари, Ҳудудлараро инспекция ва тасарруфидаги ташкилотларнинг ўзаро ҳамкорлиги жараёнида келиб чиқадиган келишмовчиликлар Қўмита раиси топшириғига биноан унинг тегишли ўринбосарлари томонидан кўриб чиқилади. Агар кўриб чиқишдан кейин келишмовчиликлар тартибга солинмаса, улар бўйича қарор бевосита Қўмита раиси томонидан қабул қилинади.

Download 0,65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   38




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish