Олдинги таҳрирга қаранг.
83. 7 045 000 «Транспорт» бўлимида автомобиль йўллари транспорти, умумий фойдаланишдаги, халқаро аҳамиятга эга бўлган, давлат аҳамиятига эга бўлган, маҳаллий аҳамиятга эга бўлган, ишлаб чиқариш аҳамиятига эга бўлган автомобиль йўлларини лойиҳалаштириш, реконструкция қилиш, капитал ва ўртача таъмирлаш, сақлаш ва қишки сақлаш, кўкаламзорлаштириш харажатлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Республика Йўл жамғармаси харажатлари, шаҳар ва туман ободонлаштириш бошқармаларининг шаҳар, туман марказлари, хўжаликлараро қишлоқ ва шаҳар посёлкалари автомобиль йўлларини таъмирлаш харажатлари, сув, темир йўл, ҳаво транспорти, қувурлар ва бошқа транспорт тизимлари харажатлари, шунингдек мақсадли харажатлар учун айрим ташкилотларга ажратилган маблағлар акс эттирилади.
(83-банд Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2017 йил 17 июлдаги 107-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2146-6 22.08.2017 й.)таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 34-сон, 902-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
84. 7 046 000 «Информатика ва алоқа» бўлимида алоқа ташкилотларини қўллаб-қувватлаш ва информатика бўйича тадбирлар харажатлари, жумладан, Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги харажатлари, шунингдек, мақсадли харажатлар учун айрим ташкилотларга ажратилган маблағлар акс эттирилади.
(84-банд Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2016 йил 10 мартдаги 15-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2146-5, 07.04.2016 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 14-сон, 136-модда)
85. 7 047 000 «Иқтисодий фаолиятнинг бошқа тармоқлари» бўлимида меҳмонхоналар ва ресторанлар, туризм ва кўп мақсадли ривожлантириш лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш харажатлари, шунингдек, мақсадли харажатлар учун айрим ташкилотларга ажратилган маблағлар акс эттирилади.
86. 7 048 000 «Иқтисодий масалалар билан боғлиқ илмий-тадқиқот, тажриба-конструкторлик ишлари» бўлимида умумиқтисодий ва тижорат масалалари билан боғлиқ фанга хизмат қилувчи ноёб объектлар ва муассасалар, катта илмий ва инвестицион лойиҳаларни экспертизадан ўтказиш, илмий-техник дастурларнинг устувор йўналишлари ва инновацион ишланмалар, жумладан ишчи кучи, қишлоқ хўжалиги, ўрмон хўжалиги, балиқчилик ва овчилик, ёқилғи ва энергетика, кончилик саноати, қайта ишлаш саноати ва қурилиш, транспорт, алоқа ва иқтисодиётнинг бошқа тармоқлари билан боғлиқ умумий масалалар харажатлари, шунингдек мақсадли харажатлар учун айрим ташкилотларга ажратилган маблағлар акс эттирилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
87. 7 049 000 «Бошқа тоифаларга киритилмаган иқтисодий масалалар» бўлимида стандартлаштириш ва сертификатлаш, топограф-геодезик, картографик ва кадастр ишлари, давлат шаҳарсозлик кадастрини юритиш, Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги, капитал қўйилмалар, Туркманистонга ҳақ тўлаш эвазига ердан фойдаланиш тўловлари, ер тузиш ва ер-кадастр ишлари, ер эгалари ва ердан фойдаланувчилар ҳуқуқларининг бузилиши сабабли кўрилган зарарларни қоплаш, ер эгалари ва ердан фойдаланувчиларга уларнинг айби бўлмаган ҳолда бузилган ерларни қайта тиклаш учун маблағлар, айрим ташкилотларга ноль даражали ставкани қўллаш натижасида ҳосил бўлган қўшилган қиймат солиғининг ортиқча суммасини қоплашга мақсадли харажатлар, Ўзбекистонда Европа Иттифоқи Комиссиясининг техникавий ёрдамини мувофиқлаштириш бюросини сақлаш харажатлари, бошқа тоифаларга киритилмаган харажатлар.
(87-банд Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2018 йил 1 мартдаги 49-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2146-8, 30.03.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.03.2018 й., 10/18/2146-8/0965-сон)
88. 7 050 000 «Атроф муҳитни муҳофаза қилиш» бўлими бўйича чиқиндиларни йиғиш ва йўқотишни ташкиллаштириш, оқова сувларни тозалаш ва йўқотиш, атроф муҳитни ифлослантиришга қарши кураш, биологик рангбарангликни ва ландшафтни муҳофаза қилишни, табиатни муҳофаза қилиш соҳасидаги илмий-тадқиқот, тажриба-конструкторлик ишлари, шунингдек бошқа тоифаларга киритилмаган атроф муҳитни муҳофаза қилиш масалалари харажатлари акс эттирилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |