Олдинги таҳрирга қаранг.
112. 7 089 000 «Бошқа тоифаларга киритилмаган дам олиш, маданият, спорт ва дин масалалари» бўлимида Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ва Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги марказий аппаратини ва уларнинг ҳудудий бўлинмаларини сақлаш, санъат бўйича бошқа тадбирлар, маданий-маърифий муассасалар ва тадбирлар харажатлари, шунингдек бюджет ажратмалари, бюджет ссудалари ва бошқа манбалар ҳисобидан капитал қўйилмалар ҳамда бошқа тадбирлар харажатлари акс эттирилади.
(112-банд Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2018 йил 1 мартдаги 49-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2146-8, 30.03.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.03.2018 й., 10/18/2146-8/0965-сон)
113. 7 090 000 «Таълим» бўлими бўйича мактабгача таълим, умумий ўрта таълим, олий таълим, босқичларга бўлинмаган таълим, таълим тизимида ёрдамчи хизматлар, таълим соҳасидаги бошқарув хизматлари, таълим соҳасидаги илмий-тадқиқот, тажриба-конструкторлик ишланмалари, шунингдек, бошқа тоифаларга киритилмаган таълим харажатлари акс эттирилади.
114. 7 091 000 «Мактабгача таълим» бўлимида болалар мактабгача таълим муассасалари, мактабгача мактаб — болалар ташкилотлари харажатлари, шунингдек мақсадли харажатлар учун айрим ташкилотларга ажратилган маблағлар акс эттирилади.
115. 7 092 000 «Умумий ўрта таълим» бўлимида бошланғич ва ўрта мактаблар, мактаб-интернатлар, алоҳида режимдаги мактаб-интернатлар, академик лицейлар, касб- ҳунар коллежлари, ихтисослаштирилган касб-ҳунар коллежларини сақлаш харажатлари, шунингдек мақсадли харажатлар учун айрим ташкилотларга ажратилган маблағлар акс эттирилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
116. 7 094 000 «Олий таълим» бўлимида олий таълим муассасаларини сақлаш харажатлари, шунингдек мақсадли харажатлар учун айрим ташкилотларга ажратилган маблағлар акс эттирилади.
(116-банд Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2016 йил 10 мартдаги 15-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2146-5, 07.04.2016 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 14-сон, 136-модда)
117. 7 095 000 «Босқичларга бўлинмаган таълим» бўлимида меҳрибонлик уйлари, болалар шаҳарчалари, «SOS — Ўзбекистон Болалар маҳаллалари»ни сақлаш харажатлари, шунингдек мақсадли харажатлар учун айрим ташкилотларга ажратилган маблағлар акс эттирилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
118. 7 096 000 «Таълим тизимида ёрдамчи хизматлар» бўлимида болалар билан мактабдан ташқари ишлар бўйича тадбирларга ва ташкилотларга, йўналишли тадбирлар ва малака ошириш институтларини сақлаш, халқ таълими бўйича услубий ишлар, техник тарғиботлар ва бошқа тадбирлар харажатлари, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Республика мақсадли китоб жамғармаси ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари таълим ва тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармаси харажатлари, мусиқа ва санъат болалар мактаблари, Спорт турлари бўйича республика олий спорт маҳорати мактаблари, шунингдек кадрлар тайёрлаш бўйича бошқа ўқув муассасаларини сақлаш харажатлари ҳамда мақсадли харажатлар учун айрим ташкилотларга ажратилган маблағлар акс эттирилади.
(118-банд Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2017 йил 17 июлдаги 107-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2146-6 22.08.2017 й.)таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 34-сон, 902-модда)
119. 7 097 000 «Таълим соҳасидаги илмий-тадқиқот, тажриба-конструкторлик ишлари» бўлимида таълим соҳасидаги илмий ва амалий тадқиқот харажатлари, жумладан, таълим соҳасидаги фанга хизмат қилувчи ноёб объектлар ва муассасалар, катта илмий ва инвестицион лойиҳаларни экспертизадан ўтказиш, илмий-техник дастурларнинг устувор йўналишлари ва инновацион ишланмалар харажатлари, шунингдек мақсадли харажатлар учун айрим ташкилотларга ажратилган маблағлар акс эттирилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
120. 7 098 000 «Бошқа тоифаларга киритилмаган таълим масалалари» бўлимида Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигини, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълим марказини, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги марказий аппаратини ва унинг ҳудудий бўлинмаларини сақлаш харажатлари, Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги ва унинг ҳудудий бўлинмаларини сақлаш харажатлари, шунингдек бюджет ажратмалари, бюджет ссудалари ва бошқа манбалар ҳисобидан капитал қўйилмалар харажатлари, шунингдек бошқа харажатлар ва мақсадли харажатлар учун айрим ташкилотларга ажратилган маблағлар акс эттирилади.
(120-банд Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2018 йил 1 мартдаги 49-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2146-8, 30.03.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.03.2018 й., 10/18/2146-8/0965-сон)
121. 7 100 000 «Ижтимоий ҳимоя» бўлими бўйича касаллик, меҳнатга лаёқатсизлик ва кам таъминланганлик харажатлари, жумладан, вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлик бўйича нафақалар ва кам таъминланганларни қўллаб-қувватлаш, қарилик таъминоти, оила ва болаларни қўллаб-қувватлаш, ишсизлик, уй-жой билан таъминлаш бўйича ёрдам харажатлари, Чернобиль АЭС ҳалокати оқибатларини бартараф этишда қатнашганларни ижтимоий ҳимоя қилиш бўйича харажатлар, ижтимоий муҳофаза соҳасида илмий-тадқиқот, тажриба-конструкторлик ишланмалари, бошқа тоифаларга киритилмаган ижтимоий муҳофаза масалалари харажатлари акс эттирилади.
122. 7 101 000 «Касалликлар, меҳнатга лаёқатсизлик ва кам таъминланганлик» бўлимида болаликдан ногиронларга нафақалар, ногиронларни ўқитиш ва иш билан таъминлаш, қариялар ва ногиронлар учун санаториялар ва интернат-уйлари, кичик ёшдаги ногирон болалар учун интернат-уйлари, шунингдек мақсадли харажатлар учун айрим ташкилотларга ажратилган маблағлар акс эттирилади.
123. 7 102 000 «Қарилик» бўлими бўйича уйда ижтимоий ёрдам хизмати бўлимлари, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг ижро этувчи аппаратини ва унинг ҳудудий бўлинмаларини сақлаш харажатлари, пенсия, нафақа ва компенсация тўловларини тўлаш ва етказиб бериш харажатлари, бланка маҳсулотлари ва пенсия рухсатномаларини тайёрлаш, пенсия тўлаш ведомостлари учун қоғоз сотиб олиш, мамлакат ташқарисига пенсия ишларини ўтказиш харажатлари, ташкилотларда пенсия ва нафақаларнинг тўғри тайинланишини текшириш учун сафар харажатлари ҳамда ҳарбий хизматчиларга пенсия ва нафақалар харажатлари, шунингдек мақсадли харажатлар учун айрим ташкилотларга ажратилган маблағлар харажатлари акс эттирилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |