Молия / Бюджет. Бюджетдан ташқари жамғармалар]



Download 370,93 Kb.
bet9/55
Sana11.07.2022
Hajmi370,93 Kb.
#774689
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   55
Bog'liq
budjet tasnifi Бюджет Таснифи 2146 11.10.2010

Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари таълим ва тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармаси жамғармасидан бериладиган маблағлар.
(60-банднинг ўн учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2017 йил 17 июлдаги 107-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2146-6 22.08.2017 й.)таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 34-сон, 902-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(60-банднинг ўн тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг 2012 йил 2 мартдаги 26-сонли буйруғига (рўйхат рақами 2146-1, 13.04.2012 й.) асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 15-сон, 175-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси республика бюджетининг прогноздан ортиқча даромадларини қуйи турувчи бюджетлар харажатларига йўналтириш;
(60-банднинг ўн тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2014 йил 20 февралдаги 11-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2146-3, 17.03.2014 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 12-сон, 140-модда)
айланма касса маблағларини тўлдириш учун маблағлар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
прогноздан ортиқча тушган маблағлар ҳисобидан туманлар ва шаҳарлар бюджетларига бериладиган маблағлар;
Олдинги таҳрирга қаранг.
прогноздан ортиқча тушган маблағлар ҳисобидан Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджетига, вилоятлар вилоят бюджетларига ва Тошкент шаҳри шаҳар бюджетларига бериладиган маблағлар.
(60-банднинг ўн еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2014 йил 20 февралдаги 11-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2146-3, 17.03.2014 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 12-сон, 140-модда)
61. 7 018 600 «Давлат солиқ ва даромадларидан ажратмалар» кичик бўлими бўйича қўшилган қиймат солиғидан, юридик шахслар фойда солиғидан ажратмалар, бошқа солиқлар ва мажбурий тўловлар, шунингдек нарх ўртасидаги фарқ суммаларидан ажратмалар акс эттирилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
62. 7 019 000 «Бошқа харажатлар» бўлими бўйича чегирилган режали маблағлар харажатлари, шунингдек «Давлат молиясини бошқаришни ислоҳ қилиш» лойиҳасини тайёрлаш ва амалга ошириш харажатлари, тижорат банкларининг устав капиталларини шакллантириш учун маблағлар, молиявий ташкилотлар капиталида иштирок этиш билан боғлиқ харажатлар, вақтинчалик бўш турган маблағларни депозит омонатлари ва бошқа активларга жойлаштириш ҳамда мақсадли харажатлар учун айрим ташкилотларга ажратилган маблағлар акс эттирилади.
(62-банд Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2018 йил 1 мартдаги 49-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2146-8, 30.03.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.03.2018 й., 10/18/2146-8/0965-сон)
63. 7 020 000 «Мудофаа» бўлими бўйича қуролли кучлар, фуқаро мудофааси, хорижий ҳарбий ёрдам, мудофаа соҳасида илмий-тадқиқот, тажриба-конструкторлик ишлари ҳамда бошқа тоифаларга киритилмаган бошқа масалалар учун харажатлар акс эттирилади.
64. 7 021 000 «Қуролли кучлар» бўлимида Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ва унинг ҳудудий бўлинмаларини сақлаш, мудофаа учун мутахассисларни тайёрлаш ва мудофаага ёрдам берувчи «Ватанпарвар» ташкилотининг бошқа харажатлари, сафарбарлик захираларига ғамлаш ва «Ўздавзахира» бошқарув аппарати ва унинг таркибий бўлинмаларини сақлаш харажатлари, шунингдек мақсадли харажатлар учун айрим ташкилотларга ажратилган маблағлар акс эттирилади.
65. 7 022 000 «Фуқаролар мудофааси» бўлими бўйича Ўзбекистон Республикаси фавқулодда вазиятлар бўйича органларини сақлаш харажатлари, шунингдек мақсадли харажатлар учун айрим ташкилотларга ажратилган маблағлар акс эттирилади.
66. 7 023 000 «Хорижий ҳарбий ёрдам» бўлими бўйича хорижий давлатларга ҳарбий ёрдам кўрсатиш бўйича харажатлар, шунингдек мақсадли харажатлар учун айрим ташкилотларга ажратилган маблағлар акс эттирилади.
67. 7 024 000 «Мудофаа соҳасида илмий-тадқиқот, тажриба-конструкторлик ишлари» бўлимида мудофаа соҳасидаги тадқиқот ва амалий ишлар бўйича харажатлар, жумладан, фанга хизмат қилувчи ноёб объектлар ва муассасаларга, катта илмий ва инвестицион лойиҳаларни экспертизадан ўтказиш, мудофаа соҳасидаги илмий-техник дастурлар ва инновацион ишланмаларнинг устувор йўналишларига харажатлар, шунингдек мақсадли харажатлар учун айрим ташкилотларга ажратилган маблағлар акс эттирилади.
68. 7 029 000 «Бошқа тоифаларга киритилмаган мудофаа масалалари» бўлими бўйича мудофаа учун капитал қўйилмалар, жумладан, бюджет ажратмалари, бюджет ссудалари ва бошқа манбалар ҳисобидан капитал қўйилмалар, шунингдек бошқа харажатлар акс эттирилади.
69. 7 030 000 «Жамоат тартиби ва хавфсизлиги» бўлими бўйича ички хавфсизлик, ёнғинга қарши ҳимоя, суд ҳокимияти, давлат хавфсизлик органлари, чегара хизмати органлари, адлия органлари, прокуратура органлари, жамоат тартиби ва хавфсизлиги масалалари билан боғлиқ илмий-тадқиқот, тажриба-конструкторлик ишлари ва бошқа тоифаларга киритилмаган жамоат тартиби ва хавфсизлиги масалалари харажатлари акс эттирилади.

Download 370,93 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   55




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish