Молия / Бюджет. Бюджетдан ташқари жамғармалар]



Download 370,93 Kb.
bet5/55
Sana11.07.2022
Hajmi370,93 Kb.
#774689
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   55
Bog'liq
budjet tasnifi Бюджет Таснифи 2146 11.10.2010

Олдинги таҳрирга қаранг.
26. Вазифа жиҳатдан тасниф (7 — 13 кодлар) барча бюджет даражалари харажатлари гуруҳланишини ўзида ифодалайди ҳамда давлат бошқаруви ва маҳаллий ўзини ўзи бошқариш сектори бирликлари асосий функцияларини бажаришига, ижтимоий-иқтисодий вазифаларни ҳал қилишига бюджет ва бюджетдан ташқари маблағларни йўналтирилишини акс эттиради.
(26-банд Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2014 йил 20 февралдаги 11-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2146-3, 17.03.2014 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 12-сон, 140-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
27. Вазифа жиҳатдан тасниф икки даражадан иборат:
(27-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2014 йил 20 февралдаги 11-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2146-3, 17.03.2014 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 12-сон, 140-модда)
Вазифа жиҳатдан таснифнинг биринчи даражаси (бўлимлар) давлатнинг асосий вазифасини бажариш учун молиявий ресурсларнинг йўналишини акс эттиради. Кичик бўлимлар вазифа жиҳатдан таснифнинг иккинчи даражаси ҳисобланиб, давлат вазифаларининг бажарилишида бюджет маблағларининг бўлимлар доирасидаги йўналишини аниқлаштиради.
Вазифа жиҳатдан таснифнинг кичик бўлимларининг тузилиши давлатнинг асосий вазифаларини аниқлаштириш тамойилига асосан қурилган.
Вазифа жиҳатдан таснифнинг коди 7 та рақамдан иборат бўлиб, шундан 4 та рақам — бўлим, 3 та рақам эса — кичик бўлимдир.
Вазифа жиҳатдан таснифнинг бўлимлари ва кичик бўлимлари ягона бўлиб, бюджет жараёнининг барча иштирокчилари томонидан Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетини тузишда, тасдиқлашда ва ижро қилишда фойдаланилади.
28. 7 011 000 «Ижро этувчи ва қонунчилик органлари, бюджет—молиявий масалалар, халқаро муносабатлар» бўлими бўйича давлат вакиллик органлари, қонунчилик ҳокимияти органлари, давлат ҳокимияти органлари, фуқароларни ўзини ўзи бошқариш органларининг фаолиятига қилинадиган харажатлар, бюджет-молиявий масалаларга, халқаро фаолиятга, захира жамғармалари ва бошқа умумдавлат бошқаруви органларига харажатлар акс эттирилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
29. 7 011 100 «Давлат вакиллик органлари, қонунчилик ҳокимияти органлари фаолияти» кичик бўлими бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесини сақлаш харажатлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатларининг ва Сенати аъзоларининг фаолиятини таъминлаш, Олий Мажлис палаталарининг мажлисига тайёргарлик кўриш ва ўтказиш билан боғлиқ харажатлар, шунингдек давлат ҳокимияти вакиллик органлари фаолияти билан боғлиқ бошқа харажатлар акс эттирилади.
(29-банд Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг 2012 йил 2 мартдаги 26-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2146-1, 13.04.2012 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 15-сон, 175-модда)
30. 7 011 200 «Давлат ҳокимияти органлари фаолияти» кичик бўлими бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти Девони, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, ҳокимликлар, ҳокимликлар бошқармалари ва бўлимларини сақлаш харажатлари, шунингдек бошқа тоифаларга киритилмаган давлат ҳокимияти органларини сақлаш харажатлари акс эттирилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
31. 7 011 300 «Бюджет-молиявий масалалар» кичик бўлими бўйича Молия вазирлиги ва унинг ҳудудий бўлинмалари, Иқтисодиёт вазирлиги ва унинг ҳудудий бўлинмалари, Давлат солиқ қўмитаси ва унинг ҳудудий бўлинмалари, Давлат божхона қўмитаси ва унинг ҳудудий бўлинмаларини сақлаш харажатлари, шунингдек Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш жамғармаси ва бошқа тоифаларга киритилмаган бюджет-молиявий масалалар билан боғлиқ харажатлар акс эттирилади.
(31-банд Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2017 йил 17 июлдаги 107-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2146-6 22.08.2017 й.)таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 34-сон, 902-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
32. 7 011 400 «Фуқароларни ўзини ўзи бошқариш органларининг фаолияти» кичик бўлими бўйича шаҳарча, қишлоқ ва овулларда, шунингдек улар таркибидаги маҳаллаларда ҳамда шаҳарлардаги маҳаллаларда фуқароларнинг йиғинларини сақлаш харажатлари акс эттирилади.
(32-банд Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2017 йил 24 ноябрдаги 169-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2146-7, 06.12.2017 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.12.2017 й., 10/17/2146-7/0382-сон)

Download 370,93 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   55




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish