Моддалар ва биологик тўҚималарнинг магнит хоссалари (мрт)


-расм. Таҳлил қилинувчи объетнинг атрофида детекторларнинг ҳакалқасимон жойлашиши



Download 0,91 Mb.
Pdf ko'rish
bet13/13
Sana08.04.2023
Hajmi0,91 Mb.
#926141
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13
Bog'liq
МАГНИТ МАЙДОН ВА УНИНГ ХАРАКТЕРИСТИКАСИ

 
 
5-расм. Таҳлил қилинувчи объетнинг атрофида детекторларнинг ҳакалқасимон
жойлашиши. 
 
Детекторлар текширилаётган объектнинг атрофида ҳалқа-симон тарзда 
жойлашади. 5-расмда квадрантлардан ташкил топган ҳалқада позитрон-эмиссион 
томограф детекторлари тас-вирланган. Томографбир неча кўндаланг қирқимларни бир 
вақтнинг ўзида томография қилиш учун ўн бешта (ва ундан ҳам кўпроқ) шундай 
ҳалқалар билан жиҳозланган бўлиши лозим. 
Ҳар қайси детектор ўзининг қаршисида жойлашган кўплаб детекторлар 
мослашувларини қайд этиш режимида ишлаши мумкин. 
 
6-расм. Ажралувчи нурлар дастасидаги мослашувларни қайд этилиши. 
 
Шундай қилиб, бир неча бурчакларлардаги мослашувларни аниқлаш имконияти 
мавжуддир (ажралувчи нурлар дастаси). Шунингдек, ҳар қандай берилган бурчакда, 


кўплаб танловлар белгиланиши мумкин, бу эса “чизиқли танловни” ортишига олиб 
келади. Буларнинг барчаси чиқишдаги тасвирларнинг сифатига ўз ҳиссасини қўшади. 
7-расм. Мослашувлар схемасидаги чизиқли танлов. 
 
Юқорида келтирилган расмлар текширилувчи объектнинг мавжуд эмаслик холатига 
тааллуқлидир. Позитрон нурланиш манбаининг биржинсли бўлмаган тарзда тақсимланган 
гетеро-ген структурали тадқиқот объекти мавжуд бўлишида, детек-торлар жадаллиги 
фазода ёки вақт ичида ўзгарувчи радиацион майдонни қайд этади. 
Томографни дастурий таъминланиши, бурчак ва чизиқли холатларда қайд этилган 
мослашув ҳодисалари тўғрисидаги маълумотларни олади, текширилаётган объекнинг 
атрофидаги гамма-майдон (аниқроғи, дозали майдон) жадаллигининг фазо-вий-вақт 
конфигурациясини қайта тиклайди ва тасвирлар кўри-нишидаги маълумотларни беради 
(кетма-кет вақт оралиқ-ларида олинган бир ёки бирнеча тасвирларни). 
8-расм. Текширилувчи объектнинг сканирлаш текислигида реконструкцияси (битта 
ҳалқа). 
 
Компьютер тескари вазифани хал этади – гамма-майдон жадаллигининг фазовий 
тақсимланишидан (детекторлар саноқ тезлиги) нурланиш манбаларини фазовий 
тақсимланишида - радионуклид билан белгиланган зонд молекулаларининг(аввал 
сканирлаш майдонида,сўнг эса барча бўшлиқда) тақсимла-нишигача бўлган вазифани 
амалга оширади. Зонднинг юқори абсорбцияланиш марказларининг мавжуд бўлишида 
(талофат ўчоқлари), бундай марказларни локаллаштирилиши амалга оширилади,унинг 
ўлчамлари ва шакли ҳисобланади ва ўчоқ-даги зонд концентрацияси топилади. Бир-
бирига суянувчи, яқин жойлашган ўчоқларнинг мавжудлигида, усулнинг фазовий 
ажратишни яхшиловчи махсус чоралар кўрилади. 


ПЭТда 
11
С, ярим яшаш даври Т = 20,4мин;
13
N ,T =10,0 мин; 
15
O,T = 2,1мин; 
18
F, T 
=109мин; 
82
Rb, T=1,25мин бўлган радиоктив брикмалардан фойдаланилади. Буларнинг
барчаси қисқа вақт яшовчи бўлиб, улар асосидаги нишонланган моддалар синтези 
мураккаб масала ҳисобланади.
18
F – клиник фойдаланилишда энг қулай вариантлардан 
бири, улар орасидаэнг кўп фойдаланилувчи ва ПЭТ учун фармпрепаратларнинг синфи 
синтезланади.
Позитрон-эмиссион томография (қисқача ПЭТ) тана ички тизимларининг нормал ва 
беҳаловатликдаги ишининг биоки-мёвий асослари тўғрисидаги тушунчамизни 
кенгайтирди ва мижозларни даволаш билан бир вақтда улар устида биоки-мёвий 
тадқиқотлар олиб бориш имконини берди. 
Позитрон-эмиссион томографиянинг имкониятлари жуда катта, чунончи: 
- Тўқималар функцияси асосида кимёвий жараёнлар ётади. 
-Касалликлар тананинг кимёвий тизимларидаги бузилиш-лар натижасибўлиб, улар 
вируслар, бактериялар, генетик бузилишлар, дори препаратлари, атроф-муҳит омиллари
қарама-қариш жараёнлар ва инсоннингяшаш тарзига боғлиқ. 
- Ўзига хос ва яхши мос келадиган усул бу, касаллик-ларнинг келиб чиқишига 
боғлиқ бўлган кимёвий жараён-ларнинг бузилишини текшириш учун танланган 
терапиядир. 
- Кимёвий бузилишлар детекцияси, ҳатто кимёвий заҳира-лар сарфланиб бўлиши 
ёки бош миянинг компенсатор меха-низмлари чарчаш холатларигача ёки симптомгача 
бўлган бос-қичларида ҳам касалликларни илк ташҳисини таъминлайди. 
- Кимёвий функцияни тиклаш имкониятларини баҳолаш, ҳар қайси муайян мижоз 
учун терапевтик аралашувнинг самарадорлигини объектив тарзда белгилаш имконини 
беради. 
- Тўқиманинг меъёрийхолатда эканлигини ташҳислаш учун энг яхши усул бўлиб, 
унинг биокимёвий функцияларини аниқлашдир. 
Тасвир тарзида кўрсатувчи усул кўплаб биокимёвий жа-раёнлар устида изланишлар 
ўтказилишида қўлланиш топди. Чунки кўпчилик холатларда беҳаловотликдаги 
жараённинг маҳаллийлаштириш ва унинг давомийлиги маълум бўлмайди, организмнинг 
барча қисмини самрали ташҳислаш усулидан фойдаланилиш биринчи даражали масала 
бўлиб ҳисобланади. Тасвир тарзида кўрсатишушбу масалани ечиш учун фавқулот-да 
самара берувчи усул ҳисобланади, айнан кўриш инсонни изланиши,аниқлаши ва 
таърифлаши учун энг самарадор усул бўлиб ҳисобланади. Тасвирда кўратилган 
маълумотнинг турига боғлиқ холда таниш муҳим бўлади: у нимани англатишини 
белгилаш жиҳатдан ҳам, беҳаловитликдаги жараённинг мав-жудлигини қайси 
кассалликга мансуб эканлигини билиш жи-ҳатдан ҳам муҳимдир. 
ПЭТ <> биологик жараёнларнинг боришини кўрсатиш имкониятига 
эгадир. Тасвир тарзида кўрсатиш қуйидаги икки: нишон (белги) кинетикасини ва 
компьютер томографиясини таҳлил қилиш усулларини интеграциялаш йўли билан амалга 
оширилади. Нишон кинетикасини таҳлили, биологик актив моддаларни ва нишонни 
биологик жараёнга тортилишида,нишонни кинетикасини таърифловчи математик 
моделларни радиоактив изотоплар билан нишонлашни қўлланишини ўз ичига олади. 
Тўқимадаги математик модель учун зарур бўлган нишон концентрациясини ўлчаш ПЭТ 
сканер орқали амалга оширилади. Натижа сифатида текширилаётган биологик жараённи 
анатомик тақсимланишининг учўлчамли тасвири ҳизмат қилади. 
Радиоизотоплар билан белгиланган нишонлар ва нишон кинетикасини таҳлил қилиш 
усулиданқон оқими, мембрана транспорти, метаболизм,синтез,лиганд-рецепторли 
ўзаротаъсир, антероград ва ретроград диффузия орқали проекция-ланувчи аксонал 
зоналарни ҳариталаштириш, ҳужайраларнинг бўлиниш моментларини қайд этиш, 
рекомбицион ДНК усулидан фойдаланилган холда маркер таҳлили, радиоиммун таҳлили,
препаратларни тананинг кимёвий тизимлари билан ўзаро таъсирлашишини текшириш 
каби жараёнларни миқдо-рий баҳолаш учун фойдаланилади. Нишонлардан фойдаланиш 


усули биологик тизимлар холатини таҳлил қилиш учун кенг қўлланилувчи энг сезувчан 
усул бўлиб келмоқда. Позитрон-эмиссион томография берилган тадқиқотларни тирик 
орга-низмларда,хусусан инсонда ўткакзиш имконини беради. ПЭТ усулларининг ва 
ечилувчи масалаларни умумийлигига кўра аниқ ва клиник фанларни ягона холда 
боғлайди. 
Моддаларни радиоизотоплар орқали нишонлаш услубла-рини ПЭТ ёрдамида 
инсонда фойдаланишга ўтказиш,
11
C ,
13
N , 
15
O ,
18
F каби моддаларни нишонлаш учун 
позитрон-эмиссион томографияда фойдаланилувчи радиоизотопларнинг ноёб синфига 
кўра амалга оширилиши мумкин бўлди.Бу изотоплар радиация таратувчи, тана орқали 
ўтиш ҳусусиятига эга ва унинг ташқарисида қайд этилиши мумкин бўлган табиий 
элементларнинг ягона шакллари (
18
F дан водородни алмаш-тирувчи сифатида 
фойдаланилади) бўлиб ҳисобланади. Табиий моддалар, моддалар аналоглари ва 
препаратлар ушбу радио-изотоплар билан нишонланиши мумкин, бунда уларнинг кимё-
вий ва биологик хоссалари ўзгармайди. Бу нишонлар кинети-касини таҳлил қилиш 
усулларидан баъзиси биологик фанлар-дан инсонда қўллаш учун тўлиқ фойдаланиш 
имконини бера-ди. Бунда позитрон-эмиссион томографларни миқдорий ўлчов 
имкониятлари зарур бўлади.Инсонда қўлланишдан ташқари, сканердан майда ҳайвонлар 
миясини ўрганиш учун фойда-ланиш мумкин. Шунинг учун нурли диагностикадан 
биологик амалиётда фойдаланишга жиддий эътибор берилади. Шу мақсадда майда 
ҳайвонлар,масалан сичқоннинг миясида, содир бўлувчи жараёнларни ўрганиш учун 
мўлжалланган миниатюр сканер ишлаб чиқилган. Шуниси аҳамиятлики, ушбу қурилма
бош чаноғи ичига қандайдир электродларни ва бошқа детал-ларни критилишини талаб 
қилмайди. Бунда ушбу асбоб, мия-даги моддалар алмашинувида кичик ўзгаришларни 
ҳам намоён этиш учун етарли даражада сезгирдир. Генетик ўзгартирилган сичқонлардан 
Паркинсон ёки Альцгеймер синдромлари каби нейрологик касалликларни ўрганиш учун 
фойдаланилади. Ав-валлари ушбу касалликлар туфайли миядаги ўзгаришларни 
текшириш учун тажриба қилинаётган сичқонларни ўлдириш ва ёриб кўришга тўғри келар 
эди. Позитрон эмиссион томогра-фия (Positron Emission Tomography) бундай ортиқча 
ишларни амалга оширмаслик имконини беради. 

Download 0,91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish