Бухоро шаҳридаги “Ишга марҳамат” мономаркази фаолияти тўғрисида маълумот
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 11 августдаги “Камбағал ва ишсиз фуқароларни тадбиркорликка жалб қилиш, уларнинг меҳнат фаоллигини ошириш ва касб-ҳунарга ўқитишга қаратилган ҳамда аҳоли бандлигини таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4804-сонли қарорида белгилаб берилган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида 2021 йилнинг 17 август санасида Бухоро шаҳридаги “Ишга марҳамат” мономаркази фаолияти йўлга қўйилди.
Мономарказнинг йиллик қуввати жами 2320 нафар камбағал ва ишсиз фуқароларни қисқа муддатли ўқув курсларида касбларга ўқитишга режалаштирилган.
Қуввати бир вақтнинг ўзида 550 ўринли бўлган Бухоро шаҳридаги “Ишга марҳамат” мономарказига 2020 нафар фуқаро ўқиш истагини билдирган бўлиб, улардан 743 нафар тингловчи ҳозирги кунда касб-ҳунар ўрганмоқда, 913 нафари ўқишни тугатган.
Мономарказда 8 та хизмат тури (сервис ва хизмат кўрсатиш соҳаси – 14 та касб, техник соҳаси – 7 та касб, қурилиш соҳаси – 2 та касб, қишлоқ хўжалиги соҳаси - 4 та касб), хорижий тил ўргатиш, рақамли технологияларни ўргатиш- 2 касб, тадбиркорликка ўқитиш ва миграция хизматлари) бўйича жами 29 турдаги касбга ўқитиш, 4 та хорижий (Рус, инглиз, корейс, япон) тилларни ўргатиш ҳамда Тадбиркорлик асослари шунингдек, миграция кўниктириш маркази фаолияти йўлга қўйилган.
Юқорида кўрсатилган касб ва тилга ўргатиш курсларига маҳаллий ва хорижий иш берувчилар талаблари асосида қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш имконияти мавжуд.
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 30 сентябрдаги “Касбий малака ва билимларни ривожлантириш тизимини янада такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги 616-сонли қарорига асосан, касб фаолияти турлари бўйича талабгорлар малакасини (компетенцияларини) мустақил тарзда ҳаққоний, холис ва шаффоф баҳолашни амалга ошириш мақсадида Мономарказ таркибида Касбий малакани баҳолаш маркази фаолияти йўлга қўйилди. Битирувчиларни бандлигини таъминлаш ва ўқув амалиётларни сифатини ошириш мақсадида вилоятдаги етук ташкилотлар билан шартномалар тузилган.
Бундан ташқари, чет эл компаниялари билан ҳам ҳамкорлик йўлга қўйилган. Улардан, Хитойнинг СРЕСС компанияси, “Совутиш ва ҳавони кондиционерлаш” сохасида техник ходимларни тайёрлаш бўйича PROON билан ҳамкорликда ўқув маркази очилган ва ушбу йўналишда 30,5 минг АҚШ доллари миқдорида асбоб мономарказда ўрнатилган.
Автомобилларга техник хизмат кўрсатиш йўналиши бўйича таклифлар асосида вазирлик ташаббуси билан Жаҳон банки томонидан 600 минг АҚШ доллар маблағ ажратилиб, бугунги кунда ушбу жиҳозларни олиш бўйича иш олиб борилаяпти. Ҳамкорлик доирасида шунингдек, Бухоро шаҳридаги “Ишга марҳамат” мономаркази негизида Россия Федерациясининг Урал тадбиркорлик ва технологиялар коллежининг филиалини ташкил этиш, ўзаро икки томонлама стажировкаларни ҳамда тажриба алмашишни ташкил этиш бўйича ҳамкорлик меморандумини имзолашга келишиб олинди.
Do'stlaringiz bilan baham: |