қирқим бўлиши мумкин.(Бундай тадқиқотлар амалда рентген радиография доирасида
амалга оширилиши мумкин эмас). Оператор, танлаб олинган бир аъзодан ёки унинг
қирқим-ларидан ҳосил бўлувчи ЯМР сигналларини кўринарли қилиш билан ва шу тариқа
тасвирни катталаштириш билан кузатув майдонини “сиқиши” мумкин. ЯМР-
томографиянинг муҳим
афзалликлари, инсон танасининг ичидаги қон, лимфа ва бошқа
суюқликларнинг маҳаллий қовушқоқлигини ва қоннниг оқим йўналишларини тўғридан–
тўғри ўлчаш имкони ҳисобланади. Мос келадиган параметрлар ўртасидаги зарурий
муносабат-ларни, масалан,импульслар давомийлиги ва частотасини танлаган холда
оператор ҳар қайси беҳалавотлик учун олинган тасвирнинг оптимал тавсифларига
эришиши,
айтайлик, унинг контрастлилигини ошириши мумкин (10.6 расм).
Умимий холда айтиш мумкинки, текширилаётган объект-нинг жуда қичик ҳажмига
мос келган тасвирнинг ҳар қайси нуқтаси (пиксел) учун турли туман фойдали
ахборотларни, баъзи холларда организмдаги у ёки бу кимёвий элементлар
концентрацияларини тақсимланишини ўз ичига олган тасвирни олиш имкониятлари
мавжуд деб айтиш мумкин. Ўлчовлар
сезгирлигини ошириш учун, яъни сигнал
жадаллигини шов-қинга бўлган нисбатини ошириш учун, жуда кўп сонли сигналларни
тўплаш ва уларни жамлаш лозим бўлади. Ушбу холатда
сифатли тасвирлар олишга
эришиш мумкин. Айнан шунинг учун ҳам ЯМР-томографияни ўтказилиш вақтлари узун
мижоз деярли ҳаракатсиз холатда бир неча ўн минут даво-мида камера ичида бўлиши
керак бўлади.
1-расм. Инсон бош чаноғи ва умуртқа поғонасининг тасвири. Контрастга боғлиқ
равишда ажойиб анатомик аниқликда миянинг оқ ёки кулранг тўқимасини, умуртқа
поғонаси ва орқа мия суюқлиги кўрсатилган.“Квант” уску-наси тасвири.
1977 йилда инглиз физиги Питер Мэнсфилд магнит майдо-ни градиентларининг
шундай комбинациясини ўйлаб топдики, бунда унчалик яхши бўмаган тасвир бермасада,
уни жуда ҳам тез фурсатлар ичида олиш имкони мажуддир: тузилма учун ягона
сигналнинг ўзи кифоя қилади (амалиётда бу тахминан 50 миллисекундни ташкил этади).
Бундай техника ёрдамида – уни планар акс садо деб юритилади – реал вақт ичида юрак
пульса-цияси устидан кузатув олиб борилиши мумкин: бунда экранда унинг қисқариш ва
кенгайиш кет-макетлиги яққол кўринади.
Квант механикаси яратилишининг илк давридан юз йил ўтгандан сўнг
фаннинг
ривожи шундай мўжизаларга олиб ке-лишини тасаввур қилиб бўлармиди? “Магнит-
резонансли томография” усулини ихтиро этганлиги учун 2003 йилда Пол Лотербур ва
Питер Мэнсфилд тиббиёт соҳасида Нобель мукофотига сазовор бўлдилар.
Do'stlaringiz bilan baham: