67
Аср бошига келиб бу кутубхонада 100 дан ортиқ қўлѐзма
китоблар йиғилиб қолган эди.
Эски Самарқанд ҳудудида жойлашган бошқа бир
мусулмонлар кутубхонаси асосан қўлѐзмалардан ташкил топган
эди. 1910 йилда маҳаллий мусулмон зиѐлилари орасида бепул
кутубхона-қироатхона ташкил этиш фикри туғилди. Шу
мақсадда ташаббускорлар шаҳардаги ўзига тўқ
мусулмонлар
ўртасида маблағ йиға бошлайдилар. Инқилобдан сал олдинроқ
жадидлар томонидан Тошкентда «Турон» кутубхонаси очилади.
Унда асосан, туркча, татарча ва озарбайжонча нашрлар мавжуд
эди. Чор амалдорларидан иборат маҳаллий маъмурлар барча
мусулмон кутубхоналарига нафрат билан қарашар, бу
кутубхоналар ерли аҳолига панисломизм ва пантуркизм
ғояларини сингдиришга хизмат қилиши мумкин деб ҳадиксирар
эдилар.
Туркистон
ўлкаси
шаҳарларида
бу
хилдаги
кутубхоналарнинг жуда камлиги ҳам шу билан изоҳланади.
Ҳар ҳолда янгича турдаги манбашунослик Тошкентда 1870
йилда руслар ташкил қилган кутубхона негизида юзага келди.
Эндиликда бу кутубхона Давлат Халқ кутубхонаси деб
аталарди. Бу орада қўлѐзмалар йиғила бораверди.
Октябр инқилобидан кейин, хусусан 20-йилларда маданий
меросга икки хил қутбий муносабат авж олди. Фитрат, Сайдали
каби бир гуруҳ ўзбек зиѐлилари ўтмишдаги Шарқ халқлари
адабиѐтларини қаттиқ туриб ҳимоя қилдилар. Унинг
такрорланмас, мисли йўқ адабиѐт эканини уқтиришга қаттиқ
ҳаракат қилдилар. Бу йўлдаги
фаолиятларини давом эттириб,
жумладан Фитрат «Адабиѐт қоидалари», «Аруз ҳақида» каби
илмий мақолалар шунингдек, Фирдавсий, Умар Хайѐм, Аҳмад
Яссавий, Сулаймон Боқирғоний, Навоий, Бедил, М. Солиҳ,
Муқимий, Фурқат каби ўнлаб мумтоз адабиѐт вакиллари
ижодини ўрганувчи тадқиқотлар яратди. Бунинг учун улар
«ягона оқим» вакиллари, «ўзбек миллатчи буржуа идеологлари»
номини олдилар.
Ўтмиш маданий манбаларини қадрлаш,
улар устида
тадқиқотлар олиб бориш С.Айний ижодида ҳам кузатилади. У
Рудакий, Саъдий, Ибн Сино, Алишер Навоий, Бедил, Восифий,
www.ziyouz.com kutubxonasi
68
Аҳмад Дониш мероси юзасидан изланишлар олиб бориб уларни
эълон қилди.
1932 йил октябрда ЎзССР МИК ҳузурида Фан комитети
тузилди. 1934 йил 1 июлдан у ХКС ихтиѐрига ўтказилди. Шу
йили Фан комитети таркибида ўзбек тилининг бошқа халқлар
тили ва адабиѐтлари билан, фольклори билан алоқасини
ўрганиш мақсадида 12 илмий тадқиқот муассасаси 2 кутубхона
қаторида Тил ва адабиѐт институти ташкил қилинди. Институт
илмий ходимлари мазкур масалалар билан бир қаторда адабий
меросимиз манбалари устида ҳам ишлай бошладилар.
1935 йилларда Тошкентдаги Давлат халқ кутубхонаси
шарқ қўлѐзмалари бўлимида 4000 дан ортиқ қўлѐзма
китоблар
йиғилиб қолган эди. Шу йили бу ерда илмий ходим бўлиб иш
бошлаган Ибодилла Одилов (1872) каби қўлѐзма китоблар
фидойилари шарқ қўлѐзмаларига карточка ѐзиш унинг
муаллифи, кўчирилган йили ва қоғозини белгилашда дастлабки
ноѐб мутахассислар сифатида катта хизмат кўрсатишди.
Ибодилла Одилов бошлиқ бир гуруҳ ходимлар қўлѐзмаларни
қайтадан кўчириш, тиклаш билан шуғулландилар. Ибодилла
Одилов араб қўлѐзмаларини каталоглаштиришда улар ҳақида
барча
мутахассисларга
ѐрдамчи
маълумотлар
беришда
маслаҳатларини аямади. Унинг ѐрдами ва иштирокида шарқ
қўлѐзмалари каталоги тайѐрланган. Кекса зиѐлиларимиз ҳурмат
билан «Ибодқори» деб атаган бу зот 1944 йили вафот этди.
1944
йилда
Тошкентдаги
республика
давлат
кутубхонасининг
«Шарқ
бўлими»
негизида
«Шарқ
қўлѐзмаларини ўрганиш институти» тузилди. Институтда А А
Семѐнов, А. К. Арендс, М. А. Салье, уриш даврида Е. Э.
Бартелъс, И. П. Петрушевский, В. И. Беляев, О. И. Симирнова,
Н. Д. Миклухо-Маклай, А. Н. Кононов, Н. В. Дьяконова, И.
Одилов, А. Муродов, А. Расулов, С.
Мирзаев каби йирик
шарқшунослар ишлади.
Булар қаторида 1885 йилдан 1892 йилгача Тошкентдаги
«Бароқхон» мадрасасида, 1902 йилгача Бухоро мадрасасида
таълим олган ва 1921 йилгача шу мадрасада араб тили ва
адабиѐти, тарих ва бошқа
фанлардан дарс бериб келган
www.ziyouz.com kutubxonasi
69
Эшонхўжа Муҳаммадхўжаев (1872—1953) каби маънавий
меросимиз билимдонларининг хизматлари катта бўлди. У киши
1944 йили Ўз ФА Шарқшунослик институтига ишга чақирилди
ва умрининг охиригача шу ерда фаолият кўрсатди. Эшонжон ота
жуда кўп асарларни араб ва форс тилларидан ўзбек тилига
таржима қилган. Фикҳга оид атамалардан 1200 таси, тасаввуфга
оид атамалардан 400 тасини тўплаб ўзбек тилига таржима қилди
(инв. № 25, 45 I-II). Аммо булар, афсуски ҳозирги
кунгача
қўлѐзма ҳолида қолиб келмоқда.
Булар қаторида XX аср ўзбек манбашунослигини йўлга
қўйишда 1919 йилдан Тошкентда яшаб келган Э.А. Шмидт
(1871—1939), Содиқ Мирзаев (1885—1961), С. Fаниев (1888—
1960), М.А. Салье (1899—1961), А. Расулов (1893 йилда
туғилган), Соли Муталлибов, Юнус Ҳакимжонов (1893),
Абдуқодир Муродов (1893—1974), А. Носиров, А. Баҳодиров
(1903 йилда туғилган), Б.З. Холидов (1905—1968) ларнинг
хизматлари катта бўлди.
Улардан кейинги
авлод бу ишларни давом эттириб,
манбашунослик соҳасида катта ютуқларга эришдилар. Булар
орасида У. Каримов, Ш. Шоисломов, Ҳ. Сулаймон, П.Шамсиев,
И. Абдуллаев ҳамда Ҳ. Ҳикматуллаевлар илм-фанимиз ва
маданиятимиз равнақи учун муҳим аҳамиятга эга бўлган бир
қанча манбаларни илмий муомалага киритдилар.
Do'stlaringiz bilan baham: