65
маълум
даражада манбашунослик манбалари дан олишимиз
мумкин.
Манбашунослик манбалари бўлиб
турли мамлакатларда
чоп этилган қўлѐзма фондлари каталоглари, хаттотлар ҳақида
маълумот берувчи тадқиқотлар, архив тавсифлари,
каталог
тўпламлари, айрим шоир ва адибларнинг турли фондлардаги
қўлѐзмалари
ҳақида
тадқиқотлар,
хаттотлар
фаолияти
хусусидаги илмий кузатишлар хизмат қилиши мумкин.
Улардаги маълумотлар матншуноснинг аниқ мақсад сари
ҳаракат қила олиши имконини беради. Чунки тузилаѐтган асар
матни қўлѐзма нусхаларининг барча мавжудларини ишга жалб
этиш, нимани қаердан қидириш мумкинлигини билиш пировард
натижага тезроқ етишнинг гаровидир.
Манбашуноснинг муайян асар манбалари ҳақидаги
изланишлари,
асарнинг
қаердаги
фондларда
сақланиб
қолганлиги, бу манба нусхаларининг сақланганлик
даражаси,
тўлиқ ѐки нуқсонли эканлиги, мўътабар қўлѐзмасининг қаерда
сақланиши
ва
ҳоказолар
ҳақидаги
маълумотлари
матншуноснинг охирги мақсадга эришиш йўлини анча
қисқартиради.
Манбашунослик
тадқиқотлари
ва
қўлѐзмалар
тавсифларининг ҳали талаб даражасида эмаслигидан бундай
маълумотлар танқислигини доимо ҳис қилиб турамиз. Шу боис
матншунос уларни ўз изланишларининг биринчи босқичи
сифатида
ўзи
излаб
топиши,
яъни,
манбашунослик
изланишларини амалга оширишни четлаб ўта олмаслигига тўғри
келади. Шунинг учун жуда кўп адабий ѐдгорликларнинг
матнини нашрга тайѐрлашда унинг тадқиқот қисмидаги
изланишларни кузатсак,
олимлар аввало, муайян асарнинг
манбаларини излаб топиш, уларни қиѐсий ўрганиш ва таҳлил
қилишдан
иборат
бир
талай
ишларни
амалга
оширганликларининг гувоҳи бўламиз.
Манбашуносликда ҳар бир нусханинг топилиши ҳақидаги
кичик бир хабар ҳам муҳим ҳодиса ҳисобланади. Чунки ундаги
маълумотлар ҳам муайян асарнинг илмий-танқидий матнини
тузиш ишини янада такомиллаштириш йўлида
зарур манба
www.ziyouz.com kutubxonasi
66
хизматини ўтайди. Матн тузишдаги кўпгина масалаларни,
чигилликларни ҳал этишга йўл очади. Матншунос матннинг
бирор ерида дуч келган муаммони турли нусхаларни қиѐслаш
йўли билангина ҳал этиши мумкин.
Шунинг учун, турли
фондлардаги муайян муаллиф
қўлѐзмалари, муайян мавзудаги қўлѐзмаларни туркумлаштириб
тавсиф қилиш, муайян асар қўлѐзмаларини
археографик
жиҳатдан қиѐслаш каби манбашунослик изланишарининг
матншунослик тадқиқотларидаги ўрни беқиѐсдир.
Саволлар:
*
Манбашуноснинг муайян асар манбалари ҳақидаги
изланишларининг амалий аҳамияти нималардан иборат?
*
Матншунос
изланишларининг
биринчи
босқичи
нималардан иборат бўлади?
*
Қуйидаги
таянч
сўз
ва
ибораларни
изоҳланг:
<манбашунослик манбалари >.
Do'stlaringiz bilan baham: