Манбаларнинг мазмунига кўра турлари
Тарихнавислик. Тарихнавислик тарихи давлатчилик
тарихига бориб тақалади. Қадимги тошдаги битиклар,
пергаментларда сақланиб қолган ѐдгорликларнинг барчасида
кўҳна тарих саҳифалари ѐритилган. Ўрта асрларга келиб,
тарихнавислик шиддат билан ривожлана борди. Жумладан:
—Ўрхун-Энасой битиклари—қоонликлар тарихи;
—Тарихи Наршахий (943—944)—Бухоро тарихи;
—Тарихи Табарий—араб халифалиги ҳудудида 915
йилгача бўлган воқеалар;
—Тарихи Яминий (976—1030)—Утбий асари;
—Тархи Кошғар (X аср)—Қорахонийлар давлати тарихи;
—Тарихи Комил (Ўрта Осиѐ XII—XIII аср воқеалари)—
Ибн ал-Асир асари;
—Ажойиб ул-мақдур фи Ахбори Темур—Ибн Арабшоҳ
асари;
—Зафарнома—Шарафиддин Али Яздий асари;
—Тарихи Рашидий (XIV—XVI аср)—Мирзо Муҳаммад
Ҳайдар асари ва ҳоказолар.
Бу асарлар тарих саҳифаларига ойдинлик киритиш билан
бирга ўз даврининг маданий-адабий ҳаѐтидан ҳам дарак бергани
туфайли адабий манбашунослик учун ҳам қимматли
манбалардандир.
Илмий манбалар. Илм-фаннинг турли соҳаларига
бағишлаб ѐзилган асарларни ўша соҳалар билан бир қаторда
«Фан тарихи» деган фан соҳаси ҳам ўрганади. Қўлѐзма
фондларимизда тиббиѐт, фалакиѐт, риѐзиѐт, ҳандаса, табииѐт ва
ҳоказоларга оид кўплаб қўлѐзма китоблар мавжуд. Ибн Сино,
Беруний,
Ал-Хоразмий,
Ал-Фарғоний
асарлари
шулар
жумласидандир.
Бундай
манбаларни
чоп
этишда
www.ziyouz.com kutubxonasi
20
манбашунослик ва матншунослик соҳасида муайян тажрибалар
орттирилган. Йирик алломаларимизнинг бир қанча илмий
асарлари ўзбек ва рус тилларига таржима қилиниб, чоп этилган.
Фалсафий манбалар—ислом минтақасида бу турдаги
асарлар дастлаб юнон донишмандлари Арасту, Афлотун, Суқрот
кабиларнинг асарларини араб тилига таржима қилиш, уларга
шарҳлар ѐзиш билан бошланди. Х аср ўрталарида юзага келган
«Иҳвон ус-сафо» давраси шу йўналишдаги фаолияти билан ном
қолдирган.
Бундай манбалар мутакаллимлар (мутазилия), ботинийлар
(исмоилия), файласуфлар, сўфийларнинг ижодида фалсафий
рисолалар ва фалсафий қасидалар шаклида кўплаб қўлѐзма
китоблар ҳолида сақланиб қолган.
Диний манбалар. Қуръон, Ҳадис, тафсир, маноқиб, тазкира
ва қиссалар. Булардан ташқари шариат аҳкомлари, фиқҳ илми,
мазҳаб йўналишлари ва оқимлар шарҳига бағишланган асарлар
ва ҳ.к.лар шаклидаги илмий изланишлар натижаси бўлмиш
китоблар ҳам кўплаб яратилган.
Тасаввуфий
манбалар.
Турли
тариқатлар
баѐнига
бағишларган илмий-фалсафий рисолалар, фалсафий достонлар,
тазкира ва маноқиб, ҳолномалар, тасаввуф атамалари шарҳлари
(истилоҳоти шуаро).
Адабий манбалар. Куллиѐтлар, девонлар, маснавийлар,
тазкиралар, баѐзлар каби хрестоматив материаллар билан бир
қаторда адабий жанрлар, бадиий санъатлар, шоир ва адиблар
ҳақида маълумот берувчи манбалар ва ҳ.к. бу адабий
манбашуносликнинг бевосита тадқиқот мавзуси бўлиб, бу
мавзуни биз атрофлича ўрганамиз.
***
Саволлар:
*
Миср фиръавнлари ҳукмронлиги даврига мансуб
битиктошлар қандай ѐзувларда ѐзилган?
*
Миххатда
ѐзилган
араб
тилидаги
матнлардан
қайсиларини биласиз?
www.ziyouz.com kutubxonasi
21
*
Марказий Осиѐ халқлари тарихини ѐритувчи араб
тилидаги манбалардан бир нечасининг қисқача тавсифини
беринг.
*
Қуйидаги таянч сўз ва ибораларни изоҳланг: <манба
хиллари, хорижий манбалар, адабий-тархий лавҳалар>
***
Do'stlaringiz bilan baham: |