Саволлар:
*
Хаттотнинг матнни хатга тушириш жараѐнини тасвирлаб
беринг.
*
Тайѐр бўлган матннинг китоб бўлиб шаклланиш жараѐни
қандай кечади?
*
Китобат ва миниатюра мактабларидаги фарқлар
нималарда кўзга ташланади?
*
Қуйидаги таянч сўз ва ибораларни изоҳланг: <китобат,
қоғозрез, хаттот, мусаввир, лаввоҳ, саҳҳоф, қоғози ним катоний,
охор муҳрали қоғоз, >.
ЎН БИРИНЧИ МАВУ
Қўлѐзмалар фонди
Адабиѐт: М у н и р о в Қ. Шарқ қўлѐзмалари, –Т., 1962; Қ а
ю м о в А. Ўзбек адабий манбашунослиги.—«Ўзбек тили ва
адабиѐти» ж-ли, 1987/5.
Дарснинг мазмуни: Қадимий Шарқ мамлакатларида
китоб йиғиш анъаналари. Ўрта аср китоб хазиналари.
Тошкентда қўлѐзмалар фондининг ташкил этилиши.
www.ziyouz.com kutubxonasi
46
***
Милоддан аввалги VII аср ўрталаридаѐқ Шарқдаги кўпгина
мамлакатлар подшоҳлари саройларида давлат хазинаси билан
бир жойда сопол ва пергаментдан иборат ҳужжатлар
тўпламлари сақланган. Қадимги Мисрда, ибодатхоналарда
коҳинларга хизмат қилувчи китоб фондлари кўп бўлган.
Юнонистонда биринчи йирик кутубхонани (милоддан ав.
IV асрда) Аристотель ташкил этган. Қадимги давр
кутубхоналаридан энг машҳури Александрия (Искандария)
кутубхонасидир.
Тарихий манбаларга қараганда, Марказий Осиѐнинг
кўпгина давлатларида, хусусан, Сўғдиѐнада, Хоразмда учинчи
асрлардаѐқ анчагина бой кутубхоналар бўлган. Лекин улар
араблар итеълоси (VII—IX аср) натижасида талон-тарож
этилган. Ислом давлатларида китоб йиғиш анъаналарининг
кейинчалик қанчалар яхши йўлга қўйилганлигини Марокашда
1146 йилда қурилган Кутубия масжидининг бой кутубхонаси
ҳам кўрсатиб турибди.
Муҳаммад Хоразмий, Фарғоний, Фаробий, Беруний, Ибн
Сино, Маҳмуд Кошғарий, Мирзо Улуғбек, Абдураҳмон Жомий,
Алишер Навоий каби улуғ сиймолар замоналарининг бой
кутубхоналаридан фойдаланганлари, китоблар тўплаш ишларига
ҳомийлик қилганлари маълум. Хусусан, Бухоро, Хива,
Самарқанд каби шаҳарларда хон саройларида, мадрасаларда
кўплаб нодир қўлѐзмалар сақланган машҳур кутубхоналар
бўлган. Бу кутубхоналарнинг кўпи фақат кутубхона вазифасини
ўтаб қолмаган, балки уларда китоб тайѐрлашнинг барча
жараѐнлари амалга оширилган <қ.: ЎзСЭ, «Нашриѐт иши»
мақоласи>. Лекин ўзаро урушлар натижасида кўп кутубхоналар
талон-тарож қилинган, ноѐб китоблар ѐқиб юборилган.
Республикамиз ҳудудида XIX асрнинг 70 йилларига келиб
мадраса ва масжид кутубхоналаридан ташқари давлат
кутубхонаси ҳам ташкил қилинди. (Навоий номли кутубхона
www.ziyouz.com kutubxonasi
47
тарихи шундан бошланади.) В.Л. Вяткин
3
ташаббуси билан
Самарқандда халқ кутубхонаси ва Мирзо Улуғбек мадрасасида
мусулмон кутубхонаси очилди. Унда турк, араб, форс ва бошқа
тиллардаги китоблар, газета ва журналлар тўпланган. Октябр
тўнтариши арафасида Туркистонда 14 та кутубхона давлат
тасарруфида бўлган. Тошкентдаги «Турон» кутубхонаси ҳам
инқилоб арафасида жадидлар томонидан очилган.
Булар орасида 1870 йилда ташкил этилган давлат
кутубхонаси қошида Шарқ қўлѐзмалари бўлими мавжуд бўлган.
Унда 1889 йилда 87 жилд 1895 йилда 90 дан ортиқ жилд қўлѐзма
мавжуд эди. Инқилобдан кейин бу бўлимда қўлѐзмалар сони тез
кўпая борди. Бу асосан, ўзбек, араб, форс, тожик, урду, пушту,
озар, турк, татар, туркман ва бошқа шарқ халқлари тилида
битилган қўлѐзма китоблар эди. Бу қўлѐзмалар ўрта аср фаннинг
ҳамма тармоқларига—тарих, адабиѐт, фалсафа, ҳуқуқ, фалакиѐт,
физика, кимѐ, табобат, тил, фармокология, география, мусиқа,
қишлоқ хўжалиги, тасвирий санъат ва бошқа соҳаларга доир
асарларни ўз ичига олади. Бу қўлѐзма китоб хазинаси Ўз ФА
ШИ қўлѐзмалар фондига асос бўлди.
Қўлѐзмаларни
илмий
ўрганишни
ривожлантириш
мақсадида 1944 йили Республика Давлат кутубхонасининг Шарқ
бўлими негизида Шарқ қўлѐзмаларини ўрганиш институти
тузилди. 1950 йилдан бу институт Шарқшунослик институти
деб атала бошлади. Ўша пайтда Шарқшунослик институти
фондида 40.000 га яқин алоҳида асарларни ўзида жамлаган 20
мингдан ортиқ қўлѐзма асарлари тўпламлари мавжуд бўлган.
Улардан бирқанчаси муаллиф дастхати ѐки муаллиф ҳаѐтлик
чоғида кўчирилган нусхалардир <қ.: СВР, 1952—75 йиллар, 11
томлик>.
1940 йилда Тошкентда адабиѐт музейи очилди. 1944
йилдан бу музей Ўз ФА ТАИнинг бир бўлими бўлиб ҳисобланди
3
Вяткин Владимир Лаврентьевич (1869—1932)— Афросиѐбда қазиш
ишлари олиб борган (1905—31 йиллар), Улуғбек расадхонасини топган
(1908—1914) археолог олим.
www.ziyouz.com kutubxonasi
48
(1968 йилгача). 1968—78 йиллар орасида у Ўз ФАнинг мустақил
бир ташкилоти сифатида ишлади. 1970 йили шу музей негизида
Ўз ФА Қўлѐзмалар институти ташкил қилинди ва бошқа
ерлардаги қўлѐзмаларниг бир қисми шу институт фондига ўтиб
кетда. Бу оради фонд тинмай бойиб борди. 1981 йил
маълумотларига кўра, бу фондда 24 мингдан ортиқ қўлѐзма ва
тошбосма китоблар сақланган. Бу фонд ва институт 1998 йил
сентябр ойидан Ўз ФАШИ фонди ва институтига қўшилиб
кетди.
Республикамизда ҳозир қўлѐзмаларнинг асосий қисми Ўз
ФА ШИ қўлѐзмалар фондида сақланади. Улар ўзининг
қадимийлиги билан минг йиллик даврни ўз ичига олади. Энг
қадимги қўлѐзма китоблар орасида Ибн Саломнинг (вфт. 837)
«Fаройиб ул-ҳадис» асари ҳам бор. Бу асар ярим куфий ярим
насх хати билан 344/955 йилда кўчирилган. (Ислом минтақасида
X асргача китоблар куфий ѐзувда битилгани X асрдан насх
хатига ўтилганини эсланг). Фондларимиздаги қўлѐзмаларнинг
энг янгиси XX аср бошларида ѐзилган.
1943 йил 20 октябрда Тошкентда йиғилган мусулмонлар
вакиллари қурултойи Ўрта Осиѐ ва Қозоғистон мусулмонлари
диний бошқармасини таъсис этди. Бошқарма мусулмонлар
ўртасидаги диний ишларни бошқариб туриш, фатволар бериш,
масжидларга имом-ҳатиблар тавсия этиш, диний ходимлар
тайѐрлаш билан шуғулланди. Шулар билан бир қаторда,
бошқарма қошида кутубхона ташкил қилиниб, у ерда ҳам диний,
дунѐвий қўлѐзма китоблар йиғила бошлади. Бу ерда қўлѐзма
китобларга картотека қилиб қўйилган. Бироқ фонднинг
тавсифий каталоги эълон қилинмаган.
Вилоятлардаги музейларда ҳам бирмунча қўлѐзмалар
фондлари мавжуд:
—А. Икромов номидаги Самарқанд Давлат тарих ва нафис
санъат тарихи музейи фонди;
—СамДУ фундаментал кутубхонаси;
—Бухоро санъат музейи ва ҳ.к.
www.ziyouz.com kutubxonasi
49
Бу фондларда шарқ адабиѐти ва тарихида шуҳрат қозонган
адиблар Ибн Сино, Замахшарий, Маҳмуд Кошғарий, Юсуф Хос
Ҳожиб, Рабғузий, Рудакий, Фирдавсий, Низомий, Амир Хусрав,
Ҳофиз, Саъдий, Жомий, Аттор, Румий, Умар Хайѐм, Фузулий,
Бедил каби классикларнинг қўлѐзма девонлари, «Хамса»лари ва
бошқа асарлари сақланади.
Б. Аҳмедовнинг (4.01.96 ТошДШИдаги маърузасида
берган) маълумотига қараганда, республикамизнинг 10 та йирик
қўлѐзма фондида 200 минг қўлѐзма сақланади.
***
Do'stlaringiz bilan baham: |