Мм "укув кулланма"



Download 1,38 Mb.
Pdf ko'rish
bet16/54
Sana25.02.2022
Hajmi1,38 Mb.
#286821
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   54
Bog'liq
Adabiy manbashunoslik va matnshunoslik (A.Habibullayev)

Саволлар 
*
Минтақамизда энг қадимги қўлѐзмалар хазиналари қачон 
вужудга келган? 
*
Ўз ФА ШИ Қўлѐзмалар фондининг тарихий йўлини 
гапириб беринг. 
*
Республикамизда яна қандай қўлѐзмалар фонди бор? 
*
Қуйидаги таянч сўз ва ибораларни изоҳланг: <давлат 
кутубхонаси, халқ кутубхонаси, қўлѐзмалар фонди> 
ЎН ИККИНЧИ МАВУ 
Фонд устида ишлаш 
Адабиѐт: Собрание восточных рукописей АН Уз ССР, 11 
томов. –Т., 1952—1975 (каталог); Қаюмов А, Ўзбек адабий 
манбашунослиги. «Ўзбек тили ва адабиѐти» ж-ли, 1987, 5-сон; 
Дарснинг мазмуни: Фондларда фаолият турлари. 
Какалоглар тузиш. Илмий изланишлар олиб бориш. 
*** 
Ҳар қандай тадқиқот, аввало, манба излашдан бошланади. 
Бу манбаларни қидириб топиш, ўрганиш ва қўллашнинг 
назарияси ҳамда амалий усулларини билиш манба излашдаги 
энг яқин йўлни кафолатлайди. Шу боис қўлѐзмалар фондида 
қўлѐзмаларни 
илмий 
ѐзиб 
олиш, 
тавсифлаш 
ва 
каталоглаштиришнинг соҳа тадқиқотчилари учун аҳамияти 
жуда каттадир. 
www.ziyouz.com kutubxonasi


50 
Фондларда фаолият кўрсатадиган соҳа мутахассислари 
қуйидаги ишлар билан шуғулланадилар: 
—у ерда тўпланган меросни намунали сақлаш; 
—қўлѐзмаларни дастлабки кўриб чиқиш, илмий ѐзиб олиш, 
илмий 
тавсифини 
тузиб, 
каталоглаштириш, 
каталог 
мажмуалари тарзида чоп эттириш; 
—шарқ қўлѐзмаларига хос бўлган китобат санъати, 
миниатюра санъати ва ҳуснихат тарихини тадқиқ қилиш; 
—ўзбек халқ китобларининг қўлѐзмаларини тадқиқ этиш; 
—энг ишончли қўлѐзмалар асосида ҳар бир шоир ва ѐзувчи 
меросининг танқидий матнларини тузиш (матншунослик 
тадқиқоти); 
—алоҳида илмий аҳамиятга ва бадиий қийматга эга бўлган 
қўлѐзмаларнинг факсимил нашрини тайѐрлаш.
—ўзбек 
адабиѐти, 
илм-фани, 
қўлѐзма 
манбалари 
захирасини қўшни мамлакатлар ва жаҳон кутубхоналаридан 
нусха олиб бойитиш; 
Каталог—юнонча рўйхат маъносидаги сўздан олинган 
бўлиб, зарур манбани топишда қулайлик туғдириш учун маълум 
тартиб асосида тузилади. Картотека каталоглар китоб 
фондларида карточкалар ҳолида маълум тартибдаги тортма 
яшикларда сақланади. Қўлѐзма каталогларига алифбо тартибида, 
муаллиф номи ѐки асар (китоб) номи бош ҳарфи орқали кириб 
борилади. Каталоглаштириш иши ҳамма ерда маълум даражада 
барқарорлашган бир хил шаклда (жузъий фарқлар билан) 
ташкил этилганлиги улардан фойдаланишни осонлаштиради. 
Каталогдан топилган қўлѐзма у ердаги тартиб рақами, китоб 
номи, муаллифи, кўчирилган йили ва ҳ.к.лар ѐзиб олиниб, фонд 
учун масъул ходимга буюртма берилади ва ўша ердагина 
фойдаланишга рухсат этилади. 
Каталогларнинг иккинчи бир тури ҳам борки, улар китоб 
шаклида чоп этилган мажмуалардир. Тавсиф каталоглари деб 
юритиладиган 
бу 
каталоглар 
фондда 
мавжуд 
бўлган 
қўлѐзмаларни хиллаб берилганлиги билан ажралиб туради ва 
фойдаланишга жуда қулай. Бундай хиллаш қўлѐзмалардаги 
www.ziyouz.com kutubxonasi


51 
асарларнинг қайси даврга мансублиги ѐки уларнинг шакли 
(руҳи) билан боғлиқ бўлиши мумкин. Жумладан: XIV—XV 
асрлар адабиѐти, XVI аср адабиѐти тарзида ва х.к. Ёки қўлѐзма 
турларига қараб: тўпламлар, баѐзлар, насрий асрлар, нома, 
тазкира, қисса, тарих кабилар. 
Каталог мажмуалари нашрига илова қилинган асар 
номлари, муаллиф номлари, хаттот номлари ва бошқа 
кўрсаткичлари борлиги билан ҳам қулайдир. Бундай 
тавсифларни яратиш фондда фаолият кўрсатаѐтган соҳа 
мутахассисларининг биринчи даражали иши ҳисобланади. 
Шу пайтгшача Республикамиз фондларини акс эттирувчи 
икки тавсиф каталоги чоп этилган: 
*
Собрание восточных рукописей. –Т., 1952—1975. 
*
Каталог фонда Института рукописей АН УзССР. –Т., 
Фан, 1988—1989. 
Булардан ташқари бир неча хусусий (бир муаллифлик) 
тавсиф каталоглари нашр этилди: Жумладан,
*
Ибн Синонинг Шарқшунослик институтида мавжуд 
асарлари (библиография), –Т., Ўз ФА нашриѐти, 1955; 
*
Рукописи произведений Абдурахмана Джами в Собрании 
Института Востоковедения АН УзССР, –Т., «Наука», 1965; 
*
Алишер Навоий қўлѐзма асарлари каталоги. –Т., «Фан», 
1970. 
*
Алишер Навоий асарларининг тошбосма нашрлари 
тавсифи (каталог). –Т., 1988.
Фондларда 
олиб 
борилаѐтган 
бошқа 
турдаги 
манбашунослик тадқиқотлари ҳам илмий ахборот, мақола, 
монография, алоҳида китобчалар тарзида илмий жамоатчилик 
ҳукмига ҳавола қилинади. 

Download 1,38 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   54




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish