10
манба ҳисобланади. Ундан кейин Шайх Аҳмад Т а р о з и й нинг
дастлабки туркий тазкираси—«Фунуни балоға» (XIV аср) юзага
келди.
Кейинчалик
Абдураҳмон
Жомий,
Давлатшоҳ
Самарқандий, Алишер Навоий, Нисорий, Лутф Алибек кабилар
ҳам тазкиралар ѐзишган. Тазкиралар адабий манба сифатида
қадимдан қадрланиб келган. Тазкиранинг
манбашунослик учун
аҳамияти шундан иборатки, улардаги ҳар бир мақола—«ф и қ р
а» да алоҳида бир арбоб (шоир, адиб, мутафаккир ва ҳ.к.)нинг
исми, тахаллуси, қаерлик экани, ижоди соҳаси, муҳим асарлари,
табиати, муаллифнинг унга муносабати, ижодидан бир шингил,
арбоб умрининг ниҳояси, дафн этилган жойи ва ҳ.к.лар
бериладики, улар ўрта аср китобдорларининг ўз хазиналарини
нималар билан тўлдиришлари мумкинлиги ҳақида қимматли
маълумотлар берган. Бунинг устига, мумтоз адабиѐтдан кўпгина
намояндаларнинг
ижодий
ҳасби
ҳолини
тиклашда
тадқиқотчилар у ҳақида маълумотни биринчи навбатда
тазкиралардан
қидирадилар.
Тазкиранависликнинг
манбашуносликдаги ўрнини белгилашда бу
турдаги китоблар
ҳақида олиб борилган тадқиқотларнинг хизматлари катта
(қ.:Маллаев Н. Ўзбек адабиѐти тарихи, 289-б.).
Маноқиб, ҳолот, ҳасби ҳол каби асарларда машҳур
кишиларнинг ҳаѐт йўли билан таништириш асносида улар ѐзган
асарлар ҳақидаги маълумотлар ҳам келтирилади. Бундай асарлар
одатда бу шахсларни таниган ѐки уларга маслакдош бўлган
кишилар томонидан ѐзилгани
учун улардаги маълумотлар
юқори баҳоланади. Маънавий меросимиз орасида бу руҳдаги
асарлар кўп учрайди. Чунончи, Алишер Навоийнинг «Ҳолоти
Саййид Ҳасан Ардашер», «Ҳолоти Паҳлавон Муҳаммад»,
«Хамсат ул-мутаҳаййирин»; Хондамирнинг «Макорим ул-
ахлоқ»; Муаллифи номаълум «Маноқиби Машраб», «Маноқиб
ул-орифин», «Маноқиб уш-шуаро» (КВР, АН ТаджССР, IV т.);
Али Муҳаммад Мухлиснинг «Ҳолнома» асарлари шулар
жумласидандир.
Адабий манбашунослик учун муҳим тасдиқловчи
маълумотлар бера олиши мумкин бўлган китоб турларидан яна
www.ziyouz.com kutubxonasi
11
бири
баѐз лардир. Баѐзлар ўнлаб шоирларнинг шеърларини ўз
ичига олиши, уларнинг номлари ва
шеърларидан намуналар
берилиши билан манбашунослик фанида муҳим ўрин тутади. Бу
китобларнинг дастлабки намуналари араб мумтоз адабиѐтида IX
асрга мансуб (шоир Абу Таммом тузган). Марказий Осиѐда
ҳозирча 1442 йилда тузилган баѐз энг қадимий ҳисобланади.
Унда 22 та Эрон, Ҳинд ва Марказий осиѐлик шоирларнинг
шеърлари берилган.
Бу турдаги китоблар қаторига «мажмуа», «качкул»,
«гулчин» деб аталган китобларни ҳам қўшиш мумкин. Бу
хилдаги китоблар юзасидан таниқли олимлар Ё. Исҳоқов ва М.
Ҳамидовалар тадқиқот олиб боришган.
***
Адабий манбашуносликнинг айниқса, адабиѐт тарихи ва
матншунослик учун аҳамияти беқиѐсдир.
Манбашунослик
соҳаси ўтмиш адабиѐт намуналарини нашрга тайѐрлаб, чоп
этишда матншунослик ишлари учун материал етказиб беради.
Бунинг учун мазкур материалларни ўз ичига олган манбаларни
йиғиш, тартибга солиш, улар ҳақида атрофлича
тавсифларни
яратиш лозим.
Асарларнинг матнлари билан бир қаторда, улар ҳақидаги
фикрлар қайд этилган китоблар ҳам муҳим манба бўлиб хизмат
қилади. Бу манбаларга суяниб тил тарихи, адабиѐт тарихи ҳамда
адабиѐт назариясига оид тадқиқотлар олиб борилади, хулосалар
чиқарилади. Натижада маълум тарихий давр учун адабиѐтнинг
тил ва услуб хусусиятлари, жанрлар тараққиѐти, ҳаѐтни бадиий
акс эттириш мезонлари очила боради.
***
Do'stlaringiz bilan baham: