Мм "укув кулланма"



Download 1,38 Mb.
Pdf ko'rish
bet28/54
Sana25.02.2022
Hajmi1,38 Mb.
#286821
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   54
Bog'liq
Adabiy manbashunoslik va matnshunoslik (A.Habibullayev)

Антик адабиѐт намуналарини тиклашга, жумладан 
Аристарх, ўз тажриба ва ҳиссий идрокларига таяниб, Гомер ва 
бошқа муаллифлар асарларининг асл матнини тиклашга 
уринган. Геподот ва Полиэн асарларида биз фольклор 
матншунослигини кўрамиз. Кейинчалик «Инжил»ни танқидий 
ўрганиш, антик маданият, айниқса, кейинги Уйғониш даври 
ѐдгорликларини тадқиқ этишда матншунослик яхшигина 
ривожланди. 
Шарқда адабий-маданий, илмий, тарихий асарларнинг 
асрлар оша нусха кўчирилиб, кўпайтирилиб келингани, кейинги 
асрларда эса дунѐ миқѐсида матншунослик тадқиқотлари 
анчагина 
кўпайгани 
ҳам 
матншунослик 
ишларининг 
қадимийлигидан далолат беради. Айниқса, адабиѐтимизнинг 
мумтоз намуналарига эътибор - уларнинг матнларини сақлаб 
қолиш, ўтмишдагиларини тиклаш, келажак авлодларга етказиш 
ишлари ислом шарқи маданиятида жуда қадимдан амалда бўлиб 
келган.
www.ziyouz.com kutubxonasi


72 
Арабларда Зайд бини Собит томонидан амалга оширилган 
Қуръони Карим сураларининг халифа Умар кўрсатмаси билан 
китоб ҳолига келтирилиши (VII аср), жоҳилия даври 
шеъриятининг филолог Муфаддал ад-Доббий (VIII аср), шоир 
Абу Таммом, филолог Ибн Қутайба (828—889), Абул Фарож ал-
Исфаҳоний 
(897—967) 
томонидан 
хатга 
туширилиши, 
Расулуллоҳ ҳадислари устида олиб борилган ишлар шулар 
жумласидандир
6
 
Эронийларда бу ишлар эртароқ бошланган. Юнон 
донишмандларининг асарларини паҳлавий тилига таржима 
қилиш, уларга шарҳлар ѐзиш сосонийлар давриданоқ (224—651) 
расм бўлган эди.  
Туркий ѐзма адабиѐтда Кошғарийнинг «Девону луғатит-
турк», Берунийнинг «Осори боқия» асарлари ҳам матншунослик 
изланишларини тақозо этган. 
Ҳозирги кунда матншунослик фани кўпгина олий ўқув 
юртларининг 
ўқув 
режаларига 
киритилган. 
Мустақил 
Ўзбекистонда давлатчилигимиз тарихини яратиш, адабий-
маданий, илмий, тарихий меросга эътиборнинг кучайиши 
муносабати билан матншунослик фанининг роли янада ортди. 
Ёзма манбалардаги ҳар бир матн халқ мулки деб тан олинди. Бу 
эса матншуносларнинг халқ, Ватан, илм олдидаги масъулиятини 
янада оширади. Яъни, матншуносдан ѐзма манба матнининг 
аниқ, аслига тўғри ва тушунарли тарзда халқ ва илмий 
жамоатчилик ҳукмига ҳавола қилиниши талаб этилади. 
*** 
Саволлар:  
*
Нима учун барча адабиѐтшунослик ва манбашуносликлар 
учун умумий бўлган матншунос мутахассис бўлиб етишиш 
мумкин эмас? 
*
Антик даврда матншуносликнинг ривожланганлиги 
нималарда кўринади?
6
Қаранг: И б н Қ у т а й б а. Книга поэзии и поэтов. Биографический 
словарь; А б у л Ф а р а ж. Книга песень. Антология. 
www.ziyouz.com kutubxonasi


73 
*
Арабларда матншунослик қандай шароитларда юзага 
келди? 
*
Эрон ва туркий халқларда-чи? 
*
Матншунослик филология фанининг қандай соҳаси ва 
унинг тарих фани билан алоқадорлиги нималарда кўринади? 
*
Қуйидаги таянч сўз ва ибораларни изоҳланг: <адабий 
асар, илмий асар, тарихий ҳужжат>. 
*** 

Download 1,38 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   54




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish