Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий Университети тамондан Олий таълим муассасаларида тадбирларни ташкил этиш шакллари уларнинг мазмунини бойитиш бўйича ҳамда жамоат ташкилотлари



Download 286,5 Kb.
bet8/21
Sana25.02.2022
Hajmi286,5 Kb.
#256135
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   21
Bog'liq
1-qo'llanma

Ҳанафийлик нима учун ёйилди? Имом Абу Ҳанифа асос солган ҳанафий мазҳаби Куфа шаҳри – Ироқ диёри марказида юзага келиб, оз муддат ичида ислом дунёсининг кўп мамлакатларида тарқалиб ривожланди ва мусулмонларнинг катта қисмини ўзига жалб этиб, аҳли сунна вал жамоанинг энг катта ва кенг ёйилган мазҳабига айланди. Дунёдаги мусулмон аҳолисининг 92,5 фоизини суннийлар ташкил этиб, улар мазҳаблар бўйича қуйидаги нисбатда бўлинадилар: ҳанафийлар 47%, шофиийлар 27%, моликийлар 17%, ҳанбалийлар 7,5%.


Қуръон ҳақида нималарни билиш керак?
Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти Ислом Каримов: “Қуръонни яхши билган киши бу илоҳий китобда инсонпарварлик, тинчлик, осойишталик ва бошқа динларга муроса билан қараш тарғиб қилинишини жуда яхши билади”5, – деб таъкидлаган эди. Ҳозиргача Қуръони каримга 1700 тадан ортиқ тафсир ёзилгани маълум6. “Қуръон Аллоҳ таолонинг Муҳаммад алайҳиссаломга ваҳий орқали нозил қилган, тавотур ила нақл қилинган, ибодатда ўқиладиган ожиз қолдирувчи Каломидир”7.
“Қуръон” луғатда “қироат қилиш, жамлаш, ўз ичига олиш, ўқиш” маъноларини билдиради8. Истилоҳда Аллоҳ таолонинг каломи, Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломга фаришта Жаброил алайҳиссалом орқали нозил қилинган амр-фармонларни ўзида жам қилган муқаддас Китобидир. Унинг қироати ҳам ибодат ҳисобланади.
Қуръони карим 10 йил Маккада, 13 йил Мадинада нозил бўлган. Шунинг учун унинг айрим суралари маккий (Макка шаҳрига тегишли), баъзилари маданий (Мадина шаҳрига тегишли), дейилади. Унинг шунча йил мобайнида бўлак-бўлак қилиб туширилиши сабабини муфассирлар шундай шарҳлашади: Қуръони карим алоҳида сура ёки оятлар тарзида туширилган. Бунинг тўртта сабаби бор: 1. Пайғамбаримиз дилларини секин-аста қувватлаб бориш ва у зотга оғир масъулиятни дарҳол юклаб юбормаслик. 2. Ислом шариати қонунларини секин-аста, даража-бадаража ҳаётга татбиқ этиш. 3. Пайғамбар алайҳиссаломга ва саҳобаи киромларга Қуръони карим оятларини ёдда сақлаб қолиш осон бўлиши. 4. Қуръони каримнинг нозил қилиниши ижтимоий воқеалар билан ҳамқадам бўлиши9.
Қуръони карим 114 сурадан иборат. “Сура” сўзи луғатда “тизма, қатор, қўрғон, шараф” маъноларини билдиради. Истилоҳда эса Қуръон оятларининг бошланиш ва тугаши белгиланган мустақил тизмасидир10. Бу – фақат Қуръонга хос тушунча. Сураларнинг энг каттаси “Бақара” (286 оят), энг кичиги “Аср” ва “Ихлос” (ҳар бири 3 оятдан) сураларидир.
“Оят” луғатда “белги, ишора, мўъжиза, далил” маъноларини билдиради, Қуръони каримнинг тугал маъно англатувчи жумласи “оят” дейилади. Қуръони каримнинг илк оятлари бўлмиш “Алақ” сурасининг дастлабки беш ояти Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом қирқ ёшга етганларида (609 йил) 24 рамазонда Маккадаги Хиро тоғидаги ғорда ибодат қилаётганларида нозил бўлган. “Қуръони карим суралари уч оятлидан тортиб 286 оятлигачадир. Қуръони каримда Замахшарийга кўра жами 6666та, бошқа манбаларга биноан 6662та оят бор”11. Қуръоннинг биринчи нозил бўлган ояти “Алақ” сурасининг беш ояти, охиргиси эса “Бақара” сурасининг 281-оятидир. Баъзи оятлар фақат якка ҳарфлардан иборат (масалан, “алиф лам мим”, “я син”).
Қуръони карим илоҳий китоб бўлгани учун у балоғат ва фасоҳатнинг энг юқори услубида туширилган эди. Бу эса унинг маъноларини тўғри англаш шарҳ ва тафсирга муҳтож. Қуръони каримнинг илк муфассири Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломнинг ўзлари бўлганлар12. Шундан буён қанча-қанча муфассирлар, олимлар, таржимонлар, мутафаккирлар ва сўз усталари унинг маъноларини мусулмонларга етказиш устида иш олиб боришди ва боришмоқда.
Қуръон “Руҳу-л-амин”, “Руҳу-л-қудс” номларига мушарраф бўлган фаришта Жаброил алайҳиссалом воситасида йигирма уч йил мобайнида ваҳий тарзида туширилган. “Ваҳий” луғатда “хабар, илҳом, мужда” маъноларини англатади. Истилоҳда Аллоҳ таолонинг Ўз пайғамбарларига, хусусан, охирги Расули Муҳаммад алайҳиссаломга Жаброил алайҳиссалом воситасида ёки бошқа йўллар билан юборадиган диний кўрсатмалари, амр-фармонлари, хабарларидир.13 Пайғамбаримиз қирқ ёшга тўлганларида Рамазон ойида илк ваҳий туша бошлаган ва бу йигирма уч йил давом этган. Ваҳийлар солиҳ туш, илоҳий илҳом, фаришта орқали, юзма-юз роз айтишиш, мушоҳадаи жамол каби йўллар билан юборилган.
Бухорий ва Муслимнинг ривоятига кўра, Қуръони карим етти ҳарф (услуб)да нозил бўлган. Лекин мусулмонлар ўртасида ихтилоф ва тафриқалар бўлмаслиги учун битта Қурайш лаҳжасида қироат қилишга буюрилган. Пайғамбар алайҳиссалом даврларида саҳобийлардан Убай ибн Каъб, Али ибн Абу Толиб, Муовия ибн Абу Суфён, Зайд ибн Собитлар Қуръонни тўла ёзиб олиб, ёдлашган14. Бошқа бир ривоятда бу рўйхатга Абу Дардо ҳам киритилган. Расулуллоҳ даврларида Қуръони каримни тўлиқ ёд олган саҳобалар сони 30 киши эди. Расулуллоҳнинг 44 нафар ваҳий битиб берувчи котиблари бўлган. Шундан энг машҳур 14 нафари навбати билан котиблик қилишган. Қуръони каримнинг ҳар бир ояти Пайғамбар алайҳиссалом ҳузурларида ёзилган.
Пайғамбар алайҳиссалом вафотларидан сўнг, 642 йил Қуръон яхлит китоб ҳолига келтирилди. Бу иш Абу Бакр Сиддиқ (р.а.) халифалиги даврида йигирма уч ёшли ваҳий котиби Зайд ибн Собит томонидан амалга оширилди.15
Қуръони карим уч марта –– Расулуллоҳ алайҳиссалом замонларида, Абу Бакр Сиддиқ ва Ҳазрати Усмон даврида жам қилинди. Аввал оятлар суралардаги ўз ўрнига қўйилди. Кейин, оят ва суралар тартибга солиниб, саҳифаларда жам қилинди. Шу боис, у “Суҳуф” (саҳифалар) деб номланди. Ниҳоят, учинчи босқичда ислом чегаралари кенгайиб, кўп халқлар мусулмонликни қабул қилди ва Қуръонни ўқишда турли келишмовчиликлар чиқа бошлади. Шуни эътиборга олган халифа Усмон буйруғи билан саҳифалар кийик терисига олтита нусха кўчирилди. Бу саҳифалар ягона қироат асосида Мусҳаф қилиниб, китоб ҳолида Макка, Шом, Куфа, Басра шаҳарларига юборилди, бир нусха пойтахт Мадинада қолди, Имом (бош) нусхани Усмон ўзига олди. Эътиборли жиҳати, ушбу нусхалардан бири бугунги кунда юртимизда – Хастимом – Ҳазрати Имом мажмуасида сақланмоқда.
Қуръони каримга эъроб (ҳаракат) аломатларини олимлардан Убайдуллоҳ ибн Зайд ва Ҳажжож ибн Сақафий қўйган. Кейинчалик, Қуръони карим ҳарфлари ости ва устига ҳаракатлар қўйган киши араб тили наҳв қоидалари асосчиларидан Абул Асвад Дуалий бўлди.
Ўзбекистон мустақилликка эришгач, орадан кўп ўтмай, яъни 1992 йилда Қуръони каримнинг ўзбек тилидаги илк нашри дунё юзини кўрди. Бу ишни марҳум домла Шамсиддинхон Бобохонов амалга оширган эди.
Замондош ватандошимиз Шайх Абдулазиз Мансур ҳам Қуръонни таржима ва тафсир қилган бўлиб, ҳозиргача у илмий доираларда муомалада бўлиб турибди.
Қуръон – мўъжиза. Унда “Эркаклар” сўзи ҳам “Аёллар” сўзи ҳам 24 мартадан такрорланган. “Кунлар” (“Айём”) сўзи бир йилга тенг 365 марта келган. “Кун” (“явм”) сўзи эса 30 марта зикр қилинган. Маълумки, бир ойда 30 кун бор. “Ой” (“Қамар”) сўзи 12 марта ёдга олинган. Бу қамарий ойлар сонига тенг. Шунингдек, “Ой” (“шаҳр”) сўзи 12 марта келган бўлиб, бу бир йилдаги ойлар ададидир. “Имон” ва унинг зидди бўлган “Куфр” 25 мартадан, “Дунё” ва “Охират” сўзлари 115 мартадан, “Фаришталар” (“Малоиклар”) ва уларнинг азалий рақиби “Шайтон” 88 мартадан, “Одамлар” ва “Пайғамбарлар” 50 мартадан, “Ҳаёт” ва “Ўлим” сўзлари 145 мартадан, “Яхшилик” ва “Ёмонлик” сўзлари 167 мартадан, “Осмонлар” (“Самовот”) манбалардан келганидек 7 марта зикр қилинган. Бундан ташқари, “Жазо” 117 марта, унинг акси “Мағфират” эса 234 марта такрорланиб, Аллоҳнинг кечиримлилик сифати жазолаш сифатидан устун эканига далолат беради16.



Download 286,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish