Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий Университети тамондан Олий таълим муассасаларида тадбирларни ташкил этиш шакллари уларнинг мазмунини бойитиш бўйича ҳамда жамоат ташкилотлари


Бу каби вайронкор ғояларга қандай қарши курашиш мумкин?



Download 286,5 Kb.
bet12/21
Sana25.02.2022
Hajmi286,5 Kb.
#256135
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   21
Bog'liq
1-qo'llanma

Бу каби вайронкор ғояларга қандай қарши курашиш мумкин?

  • Илм олишга интилиш, ҳар бир хатти-ҳаракатни илм ва кўникмаларга таянган ҳолда амалга ошириш.

  • Миллий ва диний қадриятларга ҳурмат билан қараш.

  • Аждодлар илмий меросидан ҳаёт фаолиятида унумли фойдаланиш, уларни дастуруламал сифатида қабул қилиш.

  • Оилада ота ва онанинг ўрнини мустаҳкамлаш.

  • Маҳалланинг баркамол авлод тарбиясидаги ўрнини кучайтириш.

  • Оила – маҳалла – таълим муассасаси концепциясининг тўлиқ ишлашини таъминлаш...



Экстремистик ташкилотлар нимаси билан бир-бирига ўхшайди?
- Уларнинг барчаси ҳокимиятга интилади.
- Ўзларидан бошқаларни кофирликда айблайди.
- Илмсизлик.

  • Ижтимоий-сиёсий муносабатларни беқарорлаштиришга интилади.

  • Динлараро, шу орқали миллатлараро адоват қўзғатишга уринади.

  • Оммавий тартибсизлик ва фуқаровий бўйсунмаслик намойишларини ташкиллаштиради.

  • Амалдаги давлат тузумига нисбатан жиҳод эълон қилиб, Конституцион тузумни ағдариб, бошқарувни қўлга киритишни мақсад қилади.

  • Халқни ўзининг сиёсий ва иқтисодий манфаатларига тўла бўйсундиришга ҳаракат қилади.

  • Дунёда ягона ислом давлати – халифаликни қуриш ниқоби остида одамларни бирлаштирмоқчи, бу мафкурага буйсунмаган давлатларга жиҳодий ҳаракат билан ўз таъсирини ўтказмоқчи бўлади.

  • Марказий Осиё халкларининг маданий-тарихий, миллий анъаналарини тан олмайди, араб маданияти ва ғайриисломий экстремистик диний мафкурасига тобе қилишга интилади.

Қайд этилган фикр ва мулоҳазалардан келиб чиққан қуйидаги таклиф ва мулоҳазаларни баён қилиш мумкин:
1. Терроризм қандай кўринмасин, қандай мақсадни кўзламасин, қандай ижтимоий-сиёсий муаммолар билан боғлиқ бўлмасин, туб моҳияти билан бузғунчилик ғоясидир. Унинг оқибатида кўплаб бегуноҳ одамлар қурбон бўлиши, халқнинг меҳнати билан яратилган моддий ва маънавий бойликларининг вайрон қилинишини эътиборга олиб улар таклиф этаётган ғояларга муросасиз бўлиш лозим.
2. Халқаро терроризмга қарши курашда барча бирдек жонбозлик кўрсатиши, бу оммавий ҳаракатдан ҳеч ким четда қолмаслиги керак.
3. Дунё миқёсида тобора авж олаётган курол-яроғ савдоси, наркобизнесга барҳам бериш, ялпи вайрон этувчи қуролларни бутунлай йўқ қилиш орқали ҳам экстремизмга барҳам бериш мумкин.
4. Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти Ислом Каримов таъкидлаганидек, терроризмга қарши курашнинг яна бир муҳим йўли: “Халқимизнинг табиатига мутлақо ёт бўлган сиёсий, диний экстремизм, ақидапарастлик ва бошқа ёвуз оқимларнинг минтақамизга кириб келиши ва тарқалиши тинчлик ва осойишталикка, фарзандларимизнинг келажагига катта хавф туғдиришини одамлар онгига чуқур сингдириб бориш керак”.22 Демак, тарғибот ишларини кучайтириш лозим. Тарғибот ҳар кимнинг ишига, мажбуриятига айлансин.
5. Бу борадаги муҳим вазифалардан бири – Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти Ислом Каримов таъбири билан айтганда, “одамларимиз, авваламбор, ёшларимизнинг иймон-эътиқодини мустаҳкамлаш, иродасини бақувват қилиш, уларни ўзининг мустақил фикрига эга бўлган баркамол инсонлар этиб тарбиялаш. Уларнинг тафаккурида ўзлигини унутмаслик, ота-боболарнинг муқаддас қадриятларини асраб-авайлаш ва ҳурмат қилиш фазилатини қарор топтириш. Уларнинг мен ўзбек фарзандиман, деб ғурур ва ифтихор билан яшашига эришишдир”.23 Зеро, ёшларнинг мустақил фикрга эга бўлиши, қадриятларнинг устувор кучга айланиши том маънодаги тараққиёт гаровидир.



Download 286,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish