Педагогик лоқайдлик: бепарволик, хиссий совуққонлик ва қаттиққўллик; хамкасблар ва таълим олувчиларнинг индивидуал хусусиятларига нисбатан эътиборсизлик; ахлокий нормалар ва узини тутиш қоидаларига нисбатан салбий ёндошув.
Педагогик консерватизм: инновацияларга қарши ва нотўғри фикрлаш; эскирган касбий технологияларга содиқ қолиш.
Касбий агрессия: ташаббускор, ижодий ёндошувчи ва эркин фикрловчиларга нисбатан адолатсиз ва ғаразли муносабатда бўлиш; хақоратли танбехдар бериш, баҳони пасайтириш ва масхаралашга яққкол мойилликнинг юқорилиги.
Ролли экспансионизм: шахсий ва ишдаги муаммолар хамда қийинчидикларни бир бирига боғлаш; айбдорлик хиссининг устун бўлиши; ўз иштирокининг ахамиятли эканлигини бўрттириб курсатиш; муассасадан ташкарида хам мухим ишларни қилаётган шахқ ролини уйнаш.
Ижтимоий иккиюзламачилик: ўзининг бегунох эканлигига ишониш; норматив бўлмаган хулк-атвор шаклларига нисбатан оғзаки муросасизлик; хиссиёт ва муносабатларнинг самимий эмаслиги.
Хулк-атворнинг ўзгариши: рахбар ва қўл остидагиларга нисбатан эмоционал реакция ва ўзига хос хулқи билан жавоб кайтариш; ўзини тутишнинг антиижтимоий шакли.
Педагогларнинг касб деформацияси турлари (Е.И.Рогов):
Умумпедагогик деформациялар: педагогик фаолият билан шуғулланадиган барча шахсларда кузатиладиган бир-бирига ўхшаш бўлган шахсдаги узгаришларни ўз ичига олади. Ушбу деформация турли муассасаларда хар хил фанлардан дарс берувчи ўқитувчиларнинг бир бирига ўхшаш бўлиб колишига сабаб бўлади. Бунинг асосий сабаби уқитувчи шахси ва фаолияти - субъект фаолиятининг бир-бирига яқин бўлган бўшлиқда бўлишидир. Объект билан ўзаро алоқа давомида ўқитувчи ўзининг шахсини унга таъсир этувчи восита сифатида ишлатади - авторитар турдаги бошқарув юзага келади: натижада назорат юзага келади, ўзига баҳо бериш ошади, ўз-ўзига ортиқча ишонч пайдо бўлади, мослашувчанлик камаяди.
Типологик деформациялар: педагогик фаолият функциялари структурасининг унга мос бўлган шахс хусусиятлари билан қўшилишидан юзага келади. Улар хар бирининг ўзига хослигига кўра вакт ўтиши билан шахс хусусиятларида намоён бўлиши мумкин. Ўқитувчи-коммуникатор - ортиқча киришимлилик, кўп гапириш, сухбатдоши билан оралиқ масофани сақламаслик, унга нисбатан ёш, тажрибасиз инсон сифатида муомала қилиши билан характерланади. Ўқитувчи-ташкилотчи - хаддан ортиқ фаоллик, бошқа инсонларнинг шахсий хаётига арлашиш, “уларга кандай яшаш кераклигини ўргатиш”, атрофдагиларни ўзига бўйсундириш билан характерланади. Ўкитувчи-зиёли (интеллигент) - мулохаза юритишга, фалсафий қараш, насихат қилишга мойиллик, атрофида фақат ёмонликни кўрувчи ва эски даврларни улуғлаш билан характерланади. Ўқитувчи-олим - илмий элементларни исталган маиший холатларда қўллаш, илм-фан ютуқларидан ноадекват фойдаланиш, инсонларга уларнинг билим призмасига караб баҳо бериш билан ифодаланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |