Мирзо улуғбек номидаги ўзбекистон миллий университети ижтимоий фанлар факультети



Download 362,04 Kb.
bet2/8
Sana13.07.2022
Hajmi362,04 Kb.
#787583
TuriПрактикум
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
4 мавзу Орзиқулова Чарос

Касбий деструкция - касбий мехнат давомида шахснинг таркиб топган психологик тузилмасининг парчаланиши, ўзгариши ёки деформацияси хисобланиб, унда мутахассис шахсининг (қарама-қарши хаёт ва мехнат қадриятларига мўлжалланиши) ёки фаолиятининг бажариш структураси (максад ва натижага йўналганликнинг ўзгариши) бузилиши намоён булади. Касбий деструкцияларнинг пайдо бўлиши ва ривожланиши фаолият бажарилишининг унумдорлигини камайтиради, мотивация ва касбий-педагогик позицияга салбий таъсир этади. Педагог ўз ишига қизиқишни йўқотади, унинг салбий жихатларигагина эътибор каратади, меъёрий маъкулланадиган фаолият доирасидан чиқмасликни афзал кўради. Касбий деструкцияларнинг ривожланишига сабаб бўладиган барча омилларнинг турли-туманлигини, Э.Э.Симанюк шартли равишда объектив ва субъектив омилларга бўлади.
Объектив омилларга куйидагилар киритади:
1) хаётий фаолият ижтимоий-иқдисодий шартларининг ёмонлашуви;
2) ёшга оид психологик ўзгаришлар (соғлиқнинг ёмонлашуви, психик жараёнларнинг сусайииш);
3) интеллектуал ожизлик;
4) фаолиятнинг хиссий туйинганлиги;
5) стереотипларга мос келувчи индивидуал фаолият услубининг шаклланиши;
6) касбий фаолиятнинг муваффакиятли бўлишини ташқи ва ички баҳолашҳхамда касбий режаларини амалга оширишда тасодифий вокеалар ва номакбул холатлар.
Омилларнинг иккинчи гурухи - субъектив сабаблар билан белгилаб берилади:
1) шахс ривожланишининг ички шартлари;
2) уз-узини ривожлантириш учун зарур булган фаолликнинг пасайиши;
3) шахснинг психологик сифатлари (агрессивлиги, пассивлиги ва ҳ.к.) ва психофизиологик хусусиятлари (ригидлиги, экстерналлиги ва х,.к.).
Шахснинг ушбу психологик хусусиятлари шахснинг қийин хаётий ва касбий вазиятларда ўзини тутишини белгилаб беради.
Касбий деструкциялар психик тангликни туғдиради, ўзини ёмон хис килишига олиб келади. Агар педагог узок вакт мобайнида юзага келган мувозанатсизликни хал эта олмаса, бу касбий фаолиятнинг таназзулига олиб келиши мумкин. Таназзулдан деструктив чикиш шахснинг регрессияга, касбни кескин ўзгартиришга, фаол касбий фаолиятдан кетишга сабаб бўлади. Бундай таназзулга ноокилона, суст, адекват бўлмаган жавоб бериш, ёки ишдан кетиш хамда зидциятлар хал этилиши учун масъулиятни бошка шахслар ёки вазиятларга юклаш киради.
А.К.Маркова шахс касбий ривожланишининг бузилишига бағишланган изланишларини умумлаштирган холда қуйидаги касбий деструкция тенденцияларини ажратди: ёш ва ижтимоий меъёрлар билан солиштирилганда касбий ривожланишнинг секинлашуви ва ортда қолиши; касбий ривожланиш дезинтеграцияси, касбий онгнинг бузилиши, натижада ноаниқ максад ва мехнат мазмуни, касбий конфликтларнинг юзага келиши; паст касбий мобиллик, янги иш шароитига мослашишнинг бузилиши ва дезадаптация; касбий ривожланишнинг таркибий кисмларининг бир-бирига мос келмаслиги, яъни ривожланишнинг бир бугини илгарилаб кетса, иккинчи кисми орқада қолиши кузатилади (масалан, касбий ривожланиш учун мотивация мавжуд, лекин унда касбий англашнинг яхлиттги етиишайди), мавжуд касбий маълумот, касбий кобилият, касбий тафаюсурнинг сусайиши; узгарган (бузилган, нормада бўлмаган) касбий ривожланиш, илгари мавжуд бўлмаган салбий сифатларнинг пайдо бўлиши, ижтимоий ва индивидуал касбий ривожланиш меъёрларидан четга чикиш, шахс профилининг ўзгарувчанлиги; шахс деформациясининг юзага чикиши (масалан, эмоционал чарчаш, зарар келтирувчи касбий позиция), касб касалликлари ёки мехнат қобилиятининг йўқотилиши сабабли касбий ривожланишнинг бархам берилиши.
Э.Э.Симанюк (2003) педагог касбий деструкциясининг бир неча турларини таърифлайди:

Download 362,04 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish