Корея Олий таълим тизимида ижтимоий гуманитар фанларни ўқитишнинг назарий ва амалий жиҳатлари.
Жанубий Корея олий таълим тизими ва унда ижтимоий-гуманитар фанларнинг ўқитлиши ҳақида сўз юритишдан олдин Корея тарихида Aнъанавий Конфуций жамиятидан замонавий Кореяга ўтиш (XV аср охири XIX аср) жудаям шафқаncиз кечганини айтиб ўтиш жоиз. ХХ асрнинг биринчи ярмида Кореянинг кейинги тараққиётини бир қатор тарихий воқеалар белгилаб бера бошлади. Шулар қаторида учта тарихий воқеа ижтимоий тадқиқотлар мавзусини, шунингдек Кореянинг таълим тизимини ривожлантиришда чуқур из қолдирди, булар: Япон мустамлакачилик бошқаруви (1910-1945), Aмерика ҳарбий бошқаруви (1945-1948) ва авторитар ҳарбий диктатура (1961-1993) (Макгин, Снодграсс, Ким, Ёо).
Aнъанавий олий ўқув юртларининг қаттиқ давлат назорати остида бўлиб, улар фақат эркакларга таълим беришга мўлжалланган эди. 1910 йилда Япония Кореяни қўшиб олганидан сўнг, Кореянинг мактаб тизимига доимий таъсир кўрсатиб, ушбу умумий таълим тизимига кескин яқинлашди. Япон мустамлака ҳукумати мустамлакачилик уринишларининг бир қисми сифатида давлат мактаб тизимини жорий қилди. Натижада ўн тўрт ёки ўн беш йиллик таълимга асосланган замонавий давлат мактаб тизими яратилди.
Ушбу тизим япония таълим тизимига ўхшаш эди, аммо фарқи шундаки, унда олий таълим дастурлари корейслар учун жуда чекланган эди (Ёо, 1992). Мустамлакачилик таълими босимида миллий суверенитетни ва этник ўзига хосликни тиклаш учун ҳаракатлар бошқарилиб, охир оқибат йўқ қилинди.
Япон мустамлакачилик даврида кучли давлат ва мактаб концепцияларига таянилган бўлса, тўрт йиллик Aмерика ҳарбий бошқаруви таъсирида шаклланган илғор таълим ҳаракатининг ғоялари ҳозирги кунги таълим билан ҳам чамбарчас боғлиқ. Япония империализмининг тугаши билан Қўшма Штатларнинг ҳарбий ҳукумати вақтинча Корея ярим оролининг жанубий ярмини эгаллаб олди. AҚШ ҳарбий ҳукумати томонидан бошланган бир қатор ўқув режалари японлар мустамлакачилик таълими, шу билан бирга фуқароларга таълим беришга бағишланган автоном тизим инфратузилмасини йўқ қилишга қаратилган эди.
Кучли замонавий давлатга келсак, Япон мустамлакачилиги томонидан Кореяга берилган ушбу мерос ХХ асрнинг иккинчи ярмида авторитар ҳарбий режимлар сиёсатида муҳим рол ўйнашда давом этмоқда (Cумингс, 1997; Екерт, Ли, Лю, Робинсон) , ва Вагнер, 1990; Робинсон, 1991).
Хусусан, пйингжунҳwа деб номланувчи - маҳаллий ўрта мактабларда ўқувчиларни тенглаштириш сиёсати - бу маҳаллий ўрта мактаблардаги мактаб сиёсатининг энг таъсирчан қисми бўлган. Ушбу экстремал сиёсат дастлаб ўрта ва юқори мактабларга кириш имтиҳонларининг қаттиқ рақобатбардошлигини ва сохта ва ноқонуний коллежларга киришни қисқартириш мақсадида амалга оширилди. Ушбу сиёсатга асосланиб, талабалар бошқа касб-ҳунар ёки ихтисослашган ўрта мактабларга (масалан, фан, чет тиллари, ошпазлик санъати ёки бошқа ихтисослашган мактабларга) мурожаат қилмаса, ўзларининг яшаш жойларидаги маҳаллий давлат ва хусусий мактабларга автоматик танлов тизими орқали бириктирилади.
Шу билан бирга, ушбу тенглаштириш сиёсати мавжуд маҳаллий мактаблар ўртасидаги деярли барча жиҳатлардаги фарқларни - мактаб ресурслари, ўқитувчилар, ўқув дастурлари ва маъмурий жадваллар, ҳатто мактаб биноларининг меъморий услубларини йўқ қилишга қодир бўлган. Бошқалар бундай сиёсат талабаларни ўзлари хоҳлаган ўқув юртларини танлаш ҳуқуқидан маҳрум қилувчи мажбурий капитал тушунчасига асосланганлигини танқид қилишди.
Aммо 90-йилларнинг бошларидан бери корейслар нисбатан қисқа вақт ичида таълим соҳасида мисли кўрилмаган ўзгаришларга гувоҳ бўлишди. Кўриниб турибдики, ушбу сезиларли ўзгаришлар ҳарбий тизимдан кейинги янги фуқаролик сиёсий раҳбарияти томонидан олиб борилган бир қатор таълим сиёсатидан келиб чиққан (масалан, ўқув дастурини қайта кўриб чиқиш, таълим муассасаларини бошқариш қўмитаси ва ўқитувчилар касаба уюшмасини қонунийлаштириш). Таълим вазирлиги томонидан амалга оширилган сўнгги ҳаракатлар сиёсатчиларнинг одатдаги авторитар бошқарув ва назорат қилиш усуллари энди Корея жамиятининг ўзгарувчан ижтимоий ҳаётига мос келмаслигидан далолат беради.
Do'stlaringiz bilan baham: |