Мирзо улуғбек номидаги


Ҳиндистон Олий таълим тизимида ижтимоий гуманитар фанларни ўқитишнинг назарий ва амалий жиҳатлари



Download 5,94 Mb.
bet51/100
Sana16.03.2022
Hajmi5,94 Mb.
#493575
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   100
Bog'liq
word хорижий тажриба мажмуа тўлиқ2 021

Ҳиндистон Олий таълим тизимида ижтимоий гуманитар фанларни ўқитишнинг назарий ва амалий жиҳатлари.

Ҳиндистон олий таълим тизими ва унда ижтимоий-гуманитар фанларни ўқитишнинг аҳамияти ҳақида сўз юритганда, аввало мазкур давлатнинг ҳудуди ва аҳолисини, миллатлар хилма-хиллиги ҳамда тил ва маданиятнинг узоқ йиллик тарихга эгалиги эътиборга олиниши керак. Ҳиндлар талабаларга таълим беришда ўз устида ишлаш ва доимо янгиликка интилиш каби сифатларни қадрлайдилар. Ярим миаллардан кўп ёшлар ичида ўз ўрнини топиш ва жамият тараққиётига ҳисса қўшиш учун ҳинд ёшлари узоқ ва машаққатли йўлни босиб ўтишлари керак. Мамалакатда қашшоқлик ва саводсизлик ҳали ҳамон сақланиб қолаётган бўлсада, ҳукумат имкон қадар таълимни ривожлантиришга зўр бериб уринмоқда. Бунда эътиборли жиҳати, халқнинг ўзи ҳам барча мурувватни ҳукуматдан кутиб ўтирмай таълим олишга ҳаракат қилишади.


Таълим асосан инглизча ўқитиш методикаси ва дунёқарашидан андоза олган бўлсада, миллий қадрият ва анъаналар ҳам ўз аҳамиятини йўқотмаган. Хусусан, ҳиндларнинг бой тарихи ва миллий адабиётининг жаҳон тамаддуни ва илм-фан ривожига ўтказган таъсири, ҳинд буюк фарзанди М. Ганди ва Р. Тҳокурнинг инсонпарварлик ва демократизм ғоялари ҳали ҳамон катта қизиқиш билан ўрганилмоқда.

Мамлакат ёшлари айниқса, математика, дастурлаш, компьютер технологиялари ва тиббиёт соҳасида мислсиз ютуқларга эришганлар. Ижтимоий-гуманитар фанларни ўқитишга келадиган бўлсак, мазкур йўналиш Ҳиндистон таълим тизимининг асосини ташкил қилиб, амалиёт билан уйғунлашиб кетган. Хусусан, мамалакатдаги барча ижтимоий тадқиқотлар ижтимоий-гуманитар фанларни ўрганиш билан боғлиқ. Сабаби, давлатнинг ижтимоий, сиёсий, иқтисодий ва маданий ҳаётидаги янгиланиш, ўзгариш ва ривожланишлар ушбу соҳани чуқур таҳлил ва тадқиқ етиш натижасидир.


Деҳли Ҳиндистон Технология Институти бутун дунёда ўзининг ўқув дастурининг академиклиги ва кўп қиррали эканлиги билан тан олинган мукаммал институтидир. Иқтисодиёт, адабиёт, тилшунослик, фалсафа, психология, социология ва сиёсатшунослик бўйича мукаммал факултетга эга бўлган гуманитар ва ижтимоий фанлар кафедраси ушбу мукаммалликка ҳисса қўшмоқда. Институтда фан, технология ва санъат соҳаларида ўқитиш ва тадқиқотлар олиб бориш бир-бири билан чамбарчас боғланган. Деҳли Ҳиндистон Технология Институти ҳинд миллий таълим тизими анъаналарига мувофиқ Гуманитар ва ижтимоий фанларни билишни асосий қадрият деб ҳисоблайди, фаол докторлик дастурини олиб боради ва гуманитар ва ижтимоий фанлар бўйича билимларни кенгайтиришга ҳисса қўшади.
Сўнгги йилларда кафедрага кучли, юқори даражадаги билим ва тажрибага ега профессор-ўқитувчиларнинг ёлланиши унинг мамлакат ичида ва ундан ташқарида ҳам ўз обрўсини оширишга имкон берди. Дарҳақиқат, кафедра аллақачон бир неча фанлар бўйича ноанъанавий, аммо кўплаб фанларнинг ўзгарувчан хусусиятини акс эттирувчи янги ёндашувлар асосида кўплаб илмий фаолият билан шуғулланади. Ҳозирги кунда кафедрада 32 та профессор-ўқитувчилар мавжуд бўлиб, улар еттита кафедраларда фаолият олиб боради. Шунингдек, унда расмий тилшуносликка ихтисослашган, тил, ҳиссиёт ва маданиятнинг умумий асосларини ўрганиш устида ишлайдиган профессор-ўқитувчилар (фан ва технологиялар бўлимининг катта гранти ҳисобидан); Факултетда онг фалсафасига эътибор қаратиш билан бир қаторда, фалсафа ва технология ўртасидаги алоқани ўрганишга қизиқувчилар; Савдо ва инновация ўртасидаги боғлиқликнинг назарий асосларини ўрганишни яхши кўрадиган ва жамоат товарларини етказиб бериш дастурларини тузиш ва таҳлил қилишдан манфаатдор бўлган ўқитувчилар бор.
Бир сўз билан айтганда, университетда ижтимоий-гуманитар фанларни ўқитиш ва улар негизида ижтмоий тадқиқоқтлар олиб боришдан асосий мақсад тарих ва сўнгги эволюцияни чуқур ўргниш, стратегик ўсиш, илмий изланишлар олиб борадиган илмий ташкилотни ривожлантириш ва гуманитар ва ижтимоий фанлар бўйича танқидий фикрловчиларни яхшироқ шакллантиришдан иборат.

Download 5,94 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   100




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish