162
қалинлиги 10-14 см ва В 3.5 синфидаги керамик бетондан иборат бўлиб, бунда унинг қалинлиги
12,5 см бўлади. Полистирол пенопластларнинг қалинлиги эса 10 см ни ташкил этади. Иссиқлик
қаршилиги эса 1,48 Вт/м
2 0
С. Оддий қалинлиги 24 см, босим 3,6 кН/м
2
бўлган конструкциялар.
Унда ташқи қатламлари қалинлиги 5 см ва қовурға қалинлиги 4-9 бўлган В 15 синфидаги енгил
бетондан ташкил топган. Иссиқлик қаршилиги эса 2,63 Вт/м
2 0
С [2,3].
Деворий темир бетонли панеллар полистирол пенопласт ва минерал плитали панеллар
чет элда турар жойлар қурилишида ишлатилади. Жаҳон қурилиш марказининг таъкидлашича
бу кўринишдаги панелларнинг умумий ҳажми катта. Масалан, Англияда 75, Данияда 60%,
Норвегияда 100%, Югославияда 94%, Францияда 70% ва Швецияда 78%.
Ишлаб чиқаришда бундай панелларнинг бир қанча камчиликлари аниқланди. Жумладан:
қўл меҳнатини 15-18% га ошган, металл боғловчиларни ўрнатиш; юмшоқ қатламларни
емирилишдан сақлаш учун ортиқча маблағ сарфлаш; ѐнғиндан асраш. Баъзан иссиқлик
ўтказувчанлигининг камайиши ташқи ѐриғларни тузатишда кўринади. Шунинг учун замонавий
конструкциялар ва уч қатламли панелларнинг ишлаб чиқариш технологияси бошқа
йўналишларининг пайдо бўлишига олиб келади, улар ишлаб чиқаришни енгиллаштиради ва
тўсиқ конструкцияларининг сифатини оширади [3].
―Бино ва иншоотлар‖ илмий текшириш маркази янги уч қатламли девор панелларини
ишлаб чиқармоқда. Унинг иссиқлик ўтказувчанлик қаршилиги 2,63, 1 Вт/м
2
0
С ни ташкил
қилади. Улар металл қолдиқларидан тайѐрланади ва қурилишда катта ҳажмли бинолар
қурилишида ишлатилади. Уч қатламли панелларнинг ташқи ва ички бетон қатламларининг
оддий оғир бетон конструкциялари сетка ва каркаслар билан мустаҳкамланади. Бирлаштирувчи
девор қатламлари сифатида махсус бетон шпонкалар ишлатилган ва текис каркаслар билан
мустаҳкамланади. Шпонкалар ҳажми ва миқдорини аниқланади. Ўртача полистирол плитадан
иборат панелнинг қалинлиги конструкцияларнинг биноларда ишлатилишига қараб
белгиланади. Бундай панелнинг афзаллиги шундан иборатки, ташқи ва ички бирлаштирувчи
шпонкалар ҳеч ҳам музламайди. Уч қатламли юмшоқ панеллар билан солиштирилганда,
уларнинг бир қанча устунликлари мавжуд. Жумладан: камѐб керамик тўлдирувчи ва бошқа
юмшоқ тўлдирувчиларнинг оддий бетон ѐки бошқа маҳаллий материалларга алмаштирилиши
мумкинлиги; 20-25 фоиз арматура пўлатда ҳам мустаҳкамлиги; ташқи панелда самарали
иссиқлик сарфини оширилиши; ишлаб чиқариш технологиясининг юқорилиги; сарф
ҳаражатларининг 30 фоизга камайиши; темир-бетон шпонкаларда оддий пўлат
арматураларнинг емирилишга қарши пўлатларсиз ишлатилиши; бетоннинг 25-30 фоизга
камайиши; панелларнинг ҳажми яхшиланиши ва юклашда ҳамда туширишда қийинчиликларни
йўқолиши ҳисобланади [3].
Сўнгги йилларда оддий кўп қатламли конструкцияларнинг янги энергиятежамкор уч
қатламли енгил бетондан иборат нусхаси тайѐрланмоқда.
Оддий енгил бетоннинг яна бир тури полистирол бетон ҳисобланади. У полистирол
гранулалари, қум, цемент, сув ва бошқа қўшимчалардан ташкил топган. Унинг ўртача зичлиги
200-1200 кг/м
3
ва босим бардошлиги 0,5-10 МПа.
Хулоса ўрнида шуни айтиш жоизки, энергиятежамкор уч қатламли тўсиқ
конструкцияларни енгил тўлдирувчилар билан алмаштиришда махсус бетонлар қўлланилади.
Шунингдек, бетонларнинг ѐриғларига ва ҳар хил қаршиликларига чидашини аниқлаш зарур.
Do'stlaringiz bilan baham: