ЎН БИРИНЧИ БОБ
1996 йил, сентябр. Орадан икки ярим йил
ўтди. 27 сентябр куни Мар ям кўчадаги шов қин-
сурондан уйғониб кетди. Кўчада оломон қайнаб
тошар, мушаклар чақнар, баланд мусиқа садола-
ри янграрди. Мар ям шартта меҳмонхонага югур-
ди. Лайло ҳам дераза олдида турар, Азиза унинг
елкасига осилиб олганди. Лайло Мар ямни кўриб,
ортига ўгирилди.
– Толиблар шаҳарга кириб келишди!
«Толибон» ҳаракати ҳақида Мар ям биринчи
бор эридан икки йил илгари эшитганди. Ўшанда
Рашид кўчадан келиб, ҳовлиққанча ушбу ҳара-
кат аъзолари Қандаҳорни қўлга олганини айтиб
берганди. Унинг гапларига қараганда, толиблар
– шўравийлар уруши даврида Покис тонга қочиб
ўтган оилаларнинг фарзандлари экан. Улар По-
кистондаги мадрасаларда диний таълим олиб,
жуда катта ҳарбий тайёргарлик кўришган. Бу
ҳаракатга аллақандай Муҳаммад Умар деган ча-
ласавод мулла раҳбарлик қиларкан.
– Буларнинг илдизи йўқ, – деди у худди ўз-
ўзига гапираётгандек бепарволик билан.
Мар ям ҳам, Лайло ҳам омадсиз қочишдан сўнг
унинг наздида қандайдир жирканч мавжудот-
ларга айланишган, уларга қараб фақат ич-ичи-
дан ғазаби тошарди, холос. Улар билан гаплаша-
ётганида ҳам бўшлиққа ёхуд аллақандай номаъ-
лум кўринмас суҳбатдошига қараб гапираётган-
дек тутарди ўзини.
– Уларнинг ўтмиши йўқ, – деди Рашид сигарет
тутунини осмонга пуфларкан. – Улар на ўз вата-
ни, на дунё ҳақида бирор тушунчага эга. Уларга
солиштириб кўрилса, Мар ямни нақ университет
профессорига қиёслаш мумкин. Атрофимизда-
178
Холид Хусайний
,
ги мужоҳид, героинфуруш командирларга со-
лиштирса, улар анча тоза, ҳалол кўриниши мум-
кин. Ким билсин, балки улар мамлакатга тинчлик
ва фаровонлик бахш эта олар? Ахир халқ жони-
дан тўйиб бўлди. Кўчага чиқишга ҳам қўрқасан,
нақ пешонангдан дарча очишади. Хўш, кўрай-
лик-чи, охири бахайр бўлсин ишқилиб.
Толиблар Кобулни эгаллагунча йўл-йўлакай бир
қанча шаҳарларни қўлга киритиб келишди. Толиб-
лар қўлга олган жойларда тинчлик қарор топди,
гуруҳлар ўртасидаги қирғинбарот тўхтади. Улар
ҳазорийлар етакчиси Абдул Али Ҳазорийни тутиб
қатл этишди. Кобул атрофидаги қасабаларда Аҳ-
мадшоҳ Масъудга қарашли дасталар аёвсиз ўққа
тутилди. Сентябрнинг бошида улар Жалолобод ва
Сароби шаҳарларини қўлга олгандилар.
– Толибларнинг мужоҳидлардан афзал та-
рафлари кўп, – деди Рашид. – Улар ягона куч бў-
либ, бирикиб ҳаракат қилишяпти. Майли, улар-
нинг келгани яхши бўлди. Ишқилиб охири ба-
хайр бўлсин.
Эртаси куни улар тўртовлон Кобулдаги янги
ҳаёт, янги раҳбарларни олқишлаш учун кўчага
чиқишди. Одамлар ҳар томондан оқиб келар,
ҳамманинг юз-кўзида қувонч намоён эди. Бир
кампир тишсиз милкларини кўрсатиб илжай-
ганча, ўтган-кетганларни қайнатилган гуруч би-
лан сийларди. Эркаклар бир-бирининг елкасини
қоқиб қучоқлашар, болалар осмонга мушак оти-
шарди. Машиналарнинг сиреналари қулоқни қо-
матга келтирар, атрофдан миллий мадҳия садо-
лари жаранг сочарди.
– Қаянг, Майам хола! – Азиза Мар ямни турт-
килади.
Жаддайи Майванд кўчасида болакайлар па-
чоқланган консерва қутиларини ипга бойлаб
179
Минг куёш шуъласи
,
суд раганча, «Масъуд ва Раббоний тарафдорла-
рига ўзларича мушт дўлайтириб қичқиришарди.
Кимдир деразасига «Зинда бод Толибон!» (Яша-
син толиблар!) шиори битилган чойшабни илиб
қўйибди. Бундай шиорларни ҳар қадамда, дера-
за ва деворларда, машина антенналаридаги бай-
роқчаларда ўқиш мумкин эди.
Толибларни улар илк бор Пуштунистон майдо-
нида тўпланган оломон орасида яқиндан кўриш-
ди. Одамлар бўйнини чўзиб, майдон марказида-
ги қуриб қолган фаввора тарафга интилишарди.
Бу ерда эски «Хайбар» ресторани қад ростлаганди.
Азиза ўша тарафга бир қарадию, кейин қўрққа-
нидан чинқирганча, юзини Мар ямнинг кўксига
босди. Давра марказидаги қора саллали, соқолли
одам ресторан олдида, ёғочдан қурилган минбар-
симон катак устида туриб, қўлидаги «стингер»ини
силкитганча, овозкучайтиргичдан оташин нутқ
сўзларди. Унинг ортида турган светофорда иккита
мурда осилиб турарди. Уларнинг эгнидаги кийим-
лар йиртилиб, юзлари шишиб, кўкариб кетганди.
– Мен анавини танийман, – деди Мар ям паст
овозда. – Чапдагисини.
Олдиндаги ёш аёл унга ўгирилди.
– Ҳа, бу Нажибулло-ку! Ёнида осилиб тургани
акаси!
Бу мўйловдор, кулчаюз одамнинг суратини
шўравийлар даврида ҳамма учратиш мумкин
эди. Маълум бўлшича, толиблар Нажибуллони
бир пайтлар яширин бошпана топган БМТ вако-
латхонаси биносидан топиб олишган, узоқ қий-
нашган, кейин оёғидан машинага боғлаб Кобул
кўчалари бўйлаб айлантиришган.
– У кўплаб мусулмонларнинг қонига зомин бўл-
ди, – дея қичқирди қора саллали ёшгина толиб
форс ва пуштун тилларида, автомати билан мур-
180
Холид Хусайний
,
даларни турткилаб. – Унинг жиноятларини ҳар би-
римиз яхши биламиз. У коммунист ва сотқин эди.
Кўриб қўйинг, исломга қарши жиноят қилган ко-
фирларнинг ҳоли ана шундай бўлади.
Рашиднинг юзларида табассум ўйнади. Азиза
ҳамон чинқириб йиғларди.
Эртаси куни Кобул кўчаларида юк машина-
лари тўлиб кетди. Қора саллали, соқолтойларга
лиқ тўла қизил «Тойота»лар Хойирхон, Шаҳри-
нав, Карте – Парвона, Вазир – Акбархон кўчала-
рини босиб кетганди. Машиналарда ўрнатилган
овозкучайтиргичлар орқали янги қонунлар эълон
қилинарди. Бу қонунларни масжидларда ҳам,
«Овози шариат» радиоси орқали ҳам ўқиб эшит-
тиришди. Шамол минг лаб варақаларни шаҳар
бўйлаб сочиб ташлади. Ана шу варақаларнинг
бири Мар ямнинг ҳам қўлига тушиб қолди.
«Бизнинг мамлакатимиз эндиликда Афғонис-
тон Ислом Амирлиги деб номланади. Ушбу қо-
нунлар эълон қилингани ҳамоно кучга киради ва
барча учун ижроси қонунийдир.
Барча фуқаролар кунда беш маҳал намоз
ўқиш лари шарт. Намоз пайти бошқа иш устида
ушланганлар жисмоний жазога тортилади.
Барча эркаклар камида бир муштга сиққулик
узунликда соқол қўйишлари шарт. Бош тортган-
лар жисмоний жазога тортилади.
Қўшиқ айтиш тақиқланади.
Рақс тушиш тақиқланади.
Карта, шахмат, турли қимор ўйинлари ўйнаш,
варрак учириш тақиқланади.
Китоб ёзиш, нашр қилиш, филм томоша қи-
лиш, расм чизиш тақиқланади.
Тўтиқуш боқиш тақиқланади. Барча тўти-
қушлар тутиб йўқ қилинсин.
Ўғирлик устида қўлга тушганларнинг бар-
моқлари қирқиб ташланади.
181
Минг куёш шуъласи
,
Муҳтарам аёллар!
Сиз ўз уйларингизни ташлаб кетманглар! Аёл-
ларнинг кўчаларга беҳуда чиқиши тақиқланади.
Фақат яқин қариндошлари ҳамроҳлигида чиқи-
ши мумкин.
Ҳар қандай вазиятда ҳам юзингизни бегона-
га кўрсатмаслигингиз лозим. Чодрасиз кўчага
чиқиш тақиқланади.
Пардоз-андоз қилиш мумкин эмас.
Тақинчоқлар тақиш мумкин эмас.
Фақат сизга гапиришсагина гапиришингиз
мумкин.
Одамлар ичида кулиш тақиқланади.
Тирноқларни бўяш тақиқланади.
Қизлар мактабга бориши мумкин эмас. Қизлар
мактаблари ҳаммаси ёпилсин.
Аёлларга ишлаш тақиқланади. Турмушига хи-
ёнат қилганлар тошбўрон қилиб ўлдирилади.
Диққат билан эшитинглар, қонунларга амал
қилинглар, Аллоҳу акбар!»
Нажибулло осиб ўлдирилганидан бир ҳафта
ўтиб, оила аъзолари бир дастурхон атрофида
овқатланиб ўтиришарди.
– Ахир қанақасига аҳолининг тенг ярми уйда ўти-
риши, ишламаслиги мумкин? – тутақиб кетди Лайло.
Рашид радиоприёмникни ўчирди.
– Шунақасига!
– Ахир бу ер қишлоқ эмас-ку! Пойтахт-ку! Бу
ерда қанчадан-қанча юрист, шифокор аёллар
бор. Қанча аёлар ҳукумат идораларида ишларди.
Рашиднинг юзлари тиришди:
– Отанг университетда ўқигани шу ерда ҳам
билинди. Жуда без бўлиб кетгансан. Тожиксан-да,
бунинг устига ғирт шаҳарлик олифтасан! Бирор
марта пойтахтдан чиқиб кўрганмисан? Мамлакат-
нинг ғарбида, жанубида, Покистон билан чегара-
182
Холид Хусайний
,
дош ерларда бўлмагансан! Ҳақиқий Афғонистонни
ана ўша ерда кўрасан. Бизнинг мамлакат халқи
азалдан ана шундай яшайди. Ёки деярли шундай.
Нима, билмасмидинг?
– Ишонгим келмайди. Ахир сал жиддийроқ бў-
лиш керак-да!
– Нима, Нажибуллонинг ўлдирилиши ҳам жид-
дий масала эмасми? Улар менимча жуда тўғри
қилишди. Сен бошқача фикрдамисан?
– У коммунист эди, махфий полицияга раҳбар-
лик қилган.
Рашид кулиб юборди. Унинг кулгисида шундай
жавоб ўқиш мумкин эди: рост, коммунист ва жаллод
кимса толиблар назарида ҳар қандай жазога лойиқ.
Аммо, қонунни бузиб юрган аёлларнинг гуноҳлари
олдида унинг қилмишлари тош босмаса ҳам керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |