205
Минг куёш шуъласи
,
тайёрловчи лагерлар очишга ҳамма шароитлар-
ни яратиб беришган экан.
– Намунча қоп кетди? – бетоқатланди Мар ям.
Рашид ерга тупуриб, оёғининг учи билан тупу-
гини эзғилади.
Бир соатлар ўтиб эшик оғаси уларни чақирди.
Меҳмонхона вестибюлида аллақандай салқин ва
ёқимли ҳаво уфурарди. Холлнинг ўртасида ик кита
жангари автоматларини четга қўйганча, чақчақла-
шишар, журнал столи устидаги тақ сим чадан уч қанд
упасига ботирилган пирожний турар, икки финжон
қаҳвадан енгилгина буғ кў тариларди. «Азиза пирож-
нийни жуда ёқтирарди», хаёлидан кечирди Мар ям.
Эшик оғаси ортидан Мар ям билан Рашид балконга
кўтарилишди. Рашиднинг таниши киссасидан кич-
кина қўл телефони ва қандайдир рақамлар битилган
бир парча қоғозни олди.
– Бу бошлиғимизнинг қўл телефони. Фақат
беш дақиқага сўраб олдим. Тушунарлими?
– Ташаккур, – қуллуқ қилди Рашид. – Олдингда
қарздорман.
Эшик оғаси бош ирғаб, чиқиб кетди. Рашид
рақамни териб, телефонни Мар ямга тутқазди.
Узун гудоклар эшитиларкан, Мар ямнинг ёди-
га 1987 йилнинг баҳори, отаси билан кўришган
охирги лаҳзалар тушди. Мана, Жалил, мовийранг
«Мерс» машинасига суянганча қизининг дераза-
сидан кўз узмай ўтирибди. Бир пайтлар Мар ям
унинг Ҳиротдаги ҳовлиси олдидан туриб, отаси-
ни қандай чақирган бўлса, у ҳам қизини шу тах-
лит бир неча маротаба чақирди. Мар ям парда-
нинг бир четини тортиб, пастга бирровгина кўз
ташлади. Жалилнинг сочлари оқариб, қадди бук-
чайиб қолибди, кўзига кўзойнак тақибди. Фақат
жигарранг костюмию унинг кўкрак чўнтаги-
дан учи чиқиб турадиган рўмолчаси ўзгармаб-
206
Холид Хусайний
,
ди. Кийимлари ҳам худди ёғоч қўриқчиникидек
шалвираб турибди.
Уларнинг нигоҳлари аввал ҳам бўлгани каби,
бир онгина тўқнашди. Кейин Мар ям ўзини пар-
да ортига яширди. У ўзини каравотга ташлаган-
ча, отасининг кетишини кута бошлади. Мана,
отаси кетди. Фақат кетиш олдидан эшикка битта
конверт қистириб қўйди. Мар ям анча пайт кон-
вертни очмасдан ёстиғи тагида беркитиб юрди.
Кейин эса, йиртиб ўчоққа отди. Мана, орадан
йиллар ўтиб, яна отасига телефон қилаётир.
Мар ям айни дамда ўзини ҳаддан ортиқ такаб-
бурлиги ва қизлик ғурури учун койишга тушди.
Ўшанда отасини уйга киритмай чакки қилди.
Ахир шўрлик озмунча йўл босиб келганмиди?
Минг қилса ҳам, у отаси эди-ку! Унинг гуноҳи шу
қадар оғирмиди? Рашидга таққослаганда, Жа-
лилни фаришта деса бўларди.
Мар ям хатни йўқотиб юборгани учун қаттиқ
афсусда эди.
– Сиз Ҳирот шаҳар ҳокимлигига тушдингиз, –
телефондан эркак кишининг йўғон, дағал тову-
ши жаранглаб чиқди.
Мар ям йўталиб олди.
– Ассалому алайкум! Ака, мен ҳиротлик бир ки-
шини қидираётган эдим. У киши ҳозир ҳам бор-
микин? Исми Жалилхон, Шаҳринавда турарди.
Унинг кинотеатри ҳам бор. Уни қандай топсам
бўларкин-а?
Ҳокимлик вакилининг овози қаҳрли тус олди:
– Шуни билиш учун ҳокимликка телефон қил-
япсизми?
– Бошқа кимдан сўрайман? Илтимос, акажон!
Тушунаман, ишингиз кўп, лекин гап ҳаёт-мамот
устида кетяпти.
– Мен бунақа одамни танимайман. Бу замонда
кинотеатр қоптими?
207
Минг куёш шуъласи
,
– Балки уни танийдиган бирорта одам бор-
дир? Ким бўлсаям...
– Қаердан топай унақа одамни?
– Барака топинг, ака, ёш болаларимга раҳмин-
гиз келсин.
Гўшакдан оғир хўрсиниқ эшитилди.
– Ёнингизда ҳеч ким йўқми бошқа?
– Қоровул бор пастда. Унинг бутун умри Ҳи-
ротда ўтган. Балки у танир?
– Ўшандан сўраб беринг, Худо хайрингизни
берсин.
– Эртага қўнғироқ қилинг, билиб бераман.
– Ҳеч иложим йўқ, телефонни беш дақи қага
сўраб олдик.
Гўшакнинг стол устига қўйилгани, қадам то-
вуш ларининг узоқлашаётгани эшитилди. Мар ям
телефонни бошқа қўлига олиб, кўзларини юмди.
Яна отасини кўрди. У жилмайганча чўнтагини
ковлаштиришга тушди. Кейин учига ой ва юлдуз
шакли солинган тангаси бор занжирчани олиб,
қизининг бўйнига илди.
– Қани, Мар ямжо? Худди маликанинг ўзи бўл-
динг!
Орадан бир неча дақиқа ўтди. Яна қадам то-
вушлари эшитилди.
– Қоровул таниркан.
– Йўғ-е, ростданми?
– Ўзи шунақа деди.
– Қаерда экан? – нафаси тиқилди Мар ямнинг.
– У Жалилхоннинг қаердалигини ҳам айтдими?
Бир оз жимлик чўкди.
– Сиз сўраган одам анча йил аввал, 1987 йил-
да қазо қилган экан.
Мар ям ҳолсизланиб балкон панжарасига су-
яниб қолди. Атрофдаги файзсиз манзараларга
маъносиз термилди.
208
Холид Хусайний
,
– Узр, синглим, менга рухсат, – деди теле-
фондаги одам ва алоқа узилди.
...Жалил анҳордан почасини кўтариб ўтиб ол-
гач, ортига бурилиб, қизига қўл силкиди. У ҳар
гал ана шу дамларда «Э Худо, отам билан мени
яна тез фурсатда учраштир», дея дуо қиларди.
Эри унга еб қўйгудек термилиб турарди. Мар-
ям бош чайқади.
– Ўзи билувдим, – тўнғиллади у телефонни
юлқиб оларкан. – Қизидан нима ёруғлик чиқув-
дики, отасидан чиқса...
Вестибюлдаги креслолар бўшаб қолган, тақсим-
ча устида пирожнийларнинг биттаси турарди. Ра-
шид тезлик билан пирожнийни чўн тагига урди.
Кечки пайт пирожнийни Залмай паққос ту-
ширди.
Do'stlaringiz bilan baham: |