168
Холид Хусайний
,
Лайло худди ўзини ҳеч нарсани эшитмагандек
кўрсатиб, автобус зинасига оёқ босди. Назорат-
чи эса, унинг билагидан тутганча, навбатда тур-
ган оломон сафидан четга чиқарди.
– Сен ҳам, – деди у Мар ямга ўгирилиб. – Тез-
тез, имилламаларинг!
– Нима гап ўзи, ака? – сўради Лайло лаблари
титраб. – Бизнинг чиптамиз бор. Қариндошимиз
уни сизга бермадими?
Назоратчи «жим тур» дегандек бармоғини ла-
бига босиб, ўнг юзи узунасига чандиқ билан қоп-
ланган ялпоқбашара шеригига нималарнидир
пичирлади.
– Орқамдан юрларинг! – деди тиртиқ соқчи
уларга юзланиб.
– Биз манави автобусга чиқишимиз керак, –
чирқиради Лайло асабий овозда. – Бизнинг чипта-
миз бор. Нега бизни ушлаб ўтирибсизлар?
– Сизлар ҳеч қаёққа бормайсизлар, эшитди-
ларингми? Орқамдан юр дедим! Ёки манави ёш
қизчаларингни кўз ўнгида сизларга қарши куч
ишлатишимни истаяпсанларми?
Уларни катта юк машинасига чиқаришди. Бе-
ихтиёр Лайло автобус тарафга қаради. Вакил-
нинг ўғли автобус ойнасидан уларга қараб шо-
дон қўл силкитарди.
«Тўрабозхон чорраҳаси» полицияси бўлинма-
сида уларнинг ҳар иккисини одамлар билан лиқ
тўла йўлакнинг икки бурчагига ўтқизиб қўйиш-
ди. Ўртада узун стол бўлиб, унинг ортида бир эр-
как ўтирар, лабига сигарет қистирганча ёзув ма-
шинасини тарақлатиб қандайдир матнни оққа
кўчирарди. Орадан уч соатча вақт ўтди. Азиза
йўлакнинг у тарафидан бу тарафига пилдираб
чарчади, бояги котиб унга ўйнаб туриш учун
берган қисқичларни бир четга улоқтирди, Мар ям
169
Минг куёш шуъласи
,
берган печенени еб тугатгач, ойисининг қўйнида
ухлаб қолди.
Соат учларга яқин Лайлони сўроқ қилгани
олиб киришди. Мар ям йўлакда қолди. Ҳужра-
нинг тўрида қора костюм, оқ кўйлак кийиб, бў-
йинбоғ боғлаган, соқоли ўзига ярашган, сочлари
қисқартирилган, қошлари ўсиқ, ўттиз ёшлардаги
хушбичим эркак ўтирарди. У Лайлодан кўз узмай
столни қалам билан тарақлата бошлади.
– Биламиз, – деди у бир-икки йўталиб олгач. –
Синглим, сиз бугун бир марта алдадингиз. Бояги,
автошоҳбекатдаги йигит сизнинг қариндошингиз
эмас эди, тўғрими? Буни унинг ўзи бизга айтди.
Хўш, яна алдаш ниятингиз йўқми? Мен фақат рост
гапиришни маслаҳат берган бўлардим.
– Биз амакимникига бораётгандик, – деди
Лайло ердан кўз узмай. – Ростини айтяпман.
Полициячи бош ирғади.
– Йўлакда турган аёл онангизми?
– Ҳа!
– Лекин у Ҳирот шевасида гапиряпти-ку! Сиз
эса, ғирт кобулликка ўхшайсиз.
– Ойим Ҳиротда, мен эса Кобулда туғилганман.
– Бунга ҳам ишондик, дейлик. Сиз бева эка-
нингизни айтибсиз. Таъзиямни қабул қилинг.
Амакингиз қаерда яшайди?
– Пешоварда.
– Ҳа, буни айтдингиз. – У қаламни оппоқ қоғоз
сутига қўйди. – Пешовар катта шаҳар. Айнан қа-
ерида туради амакингиз? Қайси туманда? Қайси
кўча ёки маҳаллада?
Лайло бутун кучини тўплаб баданида турган
титроқни босишга уринди. Беихтиёр ойиси му-
жоҳидларнинг Кобулга кириб келиши муносаба-
ти билан берган зиёфатда эркакларнинг оғзидан
эшитган жумла эсига тушди:
170
Холид Хусайний
,
– Жамруд кўчасида!
– Яхши, бу кўчада машҳур «Континентал-мар-
варид» меҳмонхонаси бор, амакингиз бу ҳақда
айтган бўлсалар керак-а?
– Ҳа, ҳа, айтгандилар, – деди Лайло нафаси
тиқилиб.
– Йўғ-е, «Континентал» меҳмонхонаси Хайбар
кўчасида-ку!
Йўлакдан Азизанинг йиғиси эшитилди.
– Қизим нимадандир қўрққан кўринади, ака,
рухсат берсангиз...
– Мен сизга «ака» эмасман. Хизмат бурчимни ба-
жаряпман. Шу боис менга «Жаноб полициячи» деб
мурожаат қилсангиз. Ҳозир қизингиз ёнингизда
бўлади. Амакингизнинг телефон рақами бордир?
– Бор. Бор эди! – Лайло чодра ортидан поли-
циячининг таъқибли нигоҳини хис этди. – Вой,
эсим қурсин, унутиб қўйибман. Ўлсин, кейинги
пайтларда эсим кирди-чиқди бўп қолган ўзи.
Эркак бир хўрсиниб қўйди. Кейин Лайлодан
амакисининг, янгасининг исмини, уларнинг неч-
та боласи борлигини, уларнинг ёши ва исмини,
амакиси қаерда ишлаши, ёши нечадалигини
сўради. Шу оддий саволлар ҳам Лайлони боши
берк кўчага олиб кириб қўйганди.
Полициячи қаламни бир четга суриб, бар-
моқларини чирмаштирди ва Лайлога оталарча
хайрихоҳлик билан сўз қотди:
– Синглим, ўзингиз тушунасиз, аёл кишининг
уйдан қочиб чиқиши – жиноят. Сизга ўхшаган-
ларнинг қанчасини уйига қайтарамиз ҳар куни.
Ҳаммасининг баҳонаси бир хил – эри ўлган, қа-
риндошиникига кетяпти! Албатта, битта-иккита
рост гапирадиганлар ҳам чиқиб туради. Қочга-
нингиз учун сизни қамашлари мумкин. Буни ай-
тмасам ҳам биласиз.
Do'stlaringiz bilan baham: |