Минг қуёш шуъласи



Download 1,85 Mb.
Pdf ko'rish
bet49/81
Sana23.02.2022
Hajmi1,85 Mb.
#120580
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   81
Bog'liq
Holid Husayniy - Ming quyosh shu'lasi

174
Холид Хусайний
,
пайдо бўлди ва ёғочларни дераза ромларига қоқа 
бошлади. Кўп ўтмай, деразанинг кўзлари тахта-
лари ортида қолиб кетди. Хона зулматга тўлди. 
Тахталар орасида қолган тирқишларни ҳам Ра-
шид мум билан суваб чиқди. Ҳатто эшикдаги ка-
лит тешигига ҳам нимадир тиқиб қўйди. 
Тамом, энди кўзлар учун қиладиган иш қолма-
ди. Фақат қулоқларгина бирор янгиликни илға-
ши мумкин. Йўқ, қулоқлар эмас, биттаси умуман 
эшитмайди. Азон ва хўроз қичқириғи тонг отгани-
ни, ошхонадаги коса-товоқ ва радиодаги сухандон 
овозидан кеч тушганини билиш мумкин, холос. 
...– Қойним очди, – дея эркаланди Азиза. – 
овқат бейинг.
– Озгина чидагин, асалим, – Лайло қизчаси-
нинг пешонасидан ўпмоқчи эди, Азизанинг боши 
беҳол эгилиб, титроқ лаблари унинг энса тарафи-
га ўтиб кетди. – Ҳозир сенга сут бераман, озроқ 
сабр қил. 
Лайло қизини алдаш учун заиф овозда алла 
айтишга тутинди.
Иккинчи бор азон садоси янгради. Икки кун-
дирки, на ейишга, на ичишга ҳеч вақо йўқ. Атроф 
худди дўзахдек қизиб кетган. Лайло қуруқша-
ган лабларини ялаб, ҳовлидаги қудуқ ва муздек 
сув ҳақидаги хаёлларни нари қувишга уринди. 
Азиза тинимсиз йиғлар, Лайло унинг қуп-қуруқ 
ёноқларини сийпалаб даҳшатга тушарди. У Ази-
зани ечинтириб, елпишга, куҳ-куҳлашга уринди. 
Мана, ниҳоят ўзи ҳам ҳолдан тойиб, боши айлана 
бошлади. Тез орада Азизанинг қўл-оёғи шалпа-
йиб, уни қандайдир ғалати мудроқ элитди. 
Лайло ўрнидан сапчиб турди-да, бор кучи би-
лан деворни муштлашга, овози бўғилгунча ёрдам 
сўраб қичқиришга тушди. Аммо унинг овози бу 
кар, метин деворларни ёриб ўтишга ожизлик 
қилар, фақатгина беҳол ётган қизчасини қўрқи-


175
Минг куёш шуъласи
,
тишга ярарди. Азиза ҳар-ҳар замонда бир сеска-
ниб тушар, кейин ожиз овозда инграб қўярди. 
Лайло ҳам ахири чўзилиб қолди. Илкис виждони-
да санчиқ турди. Шўрлик Мар ямнинг ҳоли нима 
кечди? Ўтиргандир-да, қоп-қоронғи, диққина-
фас омборда, ҳоли нима кечдийкин? 
Бирдан кўзи илинибди. Катта, гавжум кўча 
эмиш. Одамлар шунақа кўпмишки, олма таш ласа 
ерга тушмасмиш. Шу пайт одамлар орасидан Та-
риққа кўзи тушибди. У тикувчилик устахонасида 
қўйнида бир сават анжир олиб ўтирганмиш. 
«Бу сенинг отанг, – шивирлармиш Лайло қизи-
нинг қулоғига. – Сенинг ҳақиқий отанг шу!»
Бироқ шовқиннинг кўплиги туфайлими, Та-
риқ уни кўрса ҳам, овозини эшитмасмиш. 
Уй тепасидан учиб ўтган ракета овози уни уй-
ғотиб юборди. Автоматлар узоқ ва асабий тарил-
лади. Лайло кўзларини юмди. Пастдан Рашид-
нинг оғир қадам товушлари эшитилди. Лайло 
эшиккача эмаклаб борди ва ожиз муштлари би-
лан эшикни дўппослади. 
– Бир пиёла сув беринг, Рашид, бир пиёлаги-
на! Менгамас, қизимга! Бегуноҳ боланинг уволи-
га қоласиз.
Рашид чамаси унинг овозини эшитса-да, пар-
во қилмай ўтиб кетди. Лайло ялиниб-ёлворишга, 
тавалло қилиб йиғлашга тушди – фойдаси бўл-
мади. Бисотида бор қарғишларини тўкиб қолди 
– наф бермади. Пастки эшик қарсиллаб ёпилди. 
Радиодан таниш сухандоннинг овози янгради. 
Яна муаззин мўъминларни нажотга чорлади. Хо-
надаги ҳарорат ҳамон юқори эди. Азиза тамом сў-
либ қолганди. Энди у йиғламасди ҳам. Ҳар замон, 
ҳар замонда Лайло унинг оғзига қулоқ тутарди. На-
фас оляпти. Худога шукур! Сал жонлироқ ҳаракат 
Лайлонинг бошини айлантирарди. Яна кўзи илин-


176
Холид Хусайний
,
ди, яна уйғониб, Азизага томон сурилди. Лаблари 
худди олма қоқисини эслатади. Мана, бўйинчаси, 
томири ҳамон заифгина уриб турибди. 
Ҳа, уларнинг куни худди шу ерда битган кўри-
нади. Наҳотки, қизчаси Лайлодан кўра камроқ 
яшаса? Ахир у онасидан-да нимжон ва нозик. 
Яна неча соат ёки дақиқалик умри қолдийкин? 
Ҳадемай, қизалоқнинг митти танаси совуб тара-
шага айланади. Кейин Лайло ҳам...
Яна уйқу. Яна уйғониш,.. Борлик ва йўқлик 
орасида сарҳад эриб битаёзганди...
Бу гал уни азон ҳам, хўрозлар бонги ҳам эмас, 
эшикнинг туйқусдан ғижирлаб очилиши уйғот-
ди. Хонага кучли ёруғлик худди денгиз тўлқи-
нидек ёпирилиб кирди. Лайло бошини кўтар-
ди. Кўзларида худди кимдир найза санч гандек 
азобли оғриқ турди. Унинг қаршисида баҳайбат, 
бесўнақай бир шарпа турарди. У Лайло сари 
юриб келди ва эгилиб алланималарни тўнғиллай 
бошлади. Аввал сўзларининг маънисига етолма-
ди. Кейин Лайлонинг мия ҳужайралари секин-се-
кин ғимирлашга тушди.
– Яна бир марта шунақа қилиб кўр, мен сени 
нима қиларканман! Пайғамбаримизнинг мубо-
рак номи билан қасам ичаман. Бу қарғиш ур-
ган мамлакатда бирорта суд сенларнинг оҳинг-
ни эшитмайди. Энг аввал Мар ямни ўлдираман, 
ке йин манави чирилдоқ болангни, энг охирида 
сенга навбат келади. Ҳа, ҳаммаси сенинг кўз 
олдингда рўй беради. Тушундингми? Ана шу 
даҳшатларни томоша қилишга мажбур қила-
ман сени. 
Рашид хотинини зарб билан тепди ва кўздан 
йўқолди. Бир неча кун Лайлонинг пешоби қон 
аралаш келиб юрди. 



Download 1,85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   81




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish