Минг қуёш шуъласи



Download 1,85 Mb.
Pdf ko'rish
bet48/81
Sana23.02.2022
Hajmi1,85 Mb.
#120580
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   81
Bog'liq
Holid Husayniy - Ming quyosh shu'lasi

171
Минг куёш шуъласи
,
– Бизни қўйворинг, жаноб... – у эркакнинг 
ёқасига ёпиштирилган ёрлиқдан исмини ўқиб 
олди. – Жаноб Раҳмон. Юзингиздан яхши одам-
лигингиз шундоққина билиниб турибди. Биз-
га раҳм қилинг. Иккита муштипар аёлни қўйиб 
юборсангиз бирор ерингиз камайиб қолармиди? 
Биз нима ёмонлик қилдик ахир? Ахир биз ашад-
дий жиноятчи эмасмиз-ку!
– Иложим йўқ.
– Ўтинаман.
– Мен қонунга қарши боролмайман, синг лим, 
– таъкидлади Раҳмон. – Тартиб-қоидани сақлаш 
менинг бурчим. 
Лайло ҳар қанча асабийлашмасин, беихти-
ёр юзига заҳарханда югурди. Мужоҳидларнинг 
ўзи хоҳлаганча қонунбузарлик қилиб турганда, 
ҳамма ёқ ўғирлик, талончилик, қотиллик, зўра-
вонлик, ноҳақлик ва адолатсизликка тўлиб тур-
ганида, яна қанақа тартиб-қоидани гапиради 
бу олифта? Уялмаганини-чи? Аммо Лайло тилига 
бошқа гапни чиқарди:
– Агар сиз бизни уйга юборсангиз, эрим биз-
нинг бошимизга қандай ўйин очишини тасаввур 
ҳам қилолмайсиз.
Полиция киприк ҳам қоқиб қўймади:
– Ҳар бир эркак ўз уйида хўжайин, синглим.
– Унда сиз айтган қонун қаерда қолади, жаноб 
Раҳмон? – Лайлонинг кўзларида алам ва изтироб 
ёшлари тирқиради. – Сизнинг бурчингиз, тар-
тиб-қоидангиз нима бўлади? 
– Полиция оилавий ишларга аралашмайди, 
синглим.
– Қаердан ҳам аралашсин? Эркаклар ҳақида 
гап бораркан, сиз полициячилар ҳамиша улар-
нинг ёнини оласиз. 
Полициячи ўрнидан турди:


172
Холид Хусайний
,
– Сўроқ тугади. Сизга шуни айтишим мумкин-
ки, ҳамма кўргуликлар учун ўзингиз айбдорсиз. 
Энди эса, йўлакка чиқиб, анави... сиз билан кет-
моқчи бўлган хотинни чақиринг.
Лайло депсинди, кейин дод солиб, тўполон 
кўтарди. Шу заҳоти икки нафар соқчи уни қўл-
тиғидан тутиб, ташқарига олиб чиқди. 
Мар ямни сўроқ қилиш беш дақиқага ҳам чўзил-
мади. Лайлонинг олдига қўллари қалтираб чиқди. 
– У менга шунақа кўп саволлар бердики, Лай-
ло! Мени кечир, бир саводсиз хотин бўлсам! Нима 
деб жавоб қайтаришни ҳам билмадим, тўғриси...
– Бу ерда сиз эмас, ўзим айбдорман, – деди 
Лайло ожизона бош ирғаб. – Фақат ўзим!
Кеч соат еттиларда полиция машинаси улар-
нинг уйи дарчаси олдида тўхтади. Лайло ва 
Мар ямга мужоҳид аскарлар назоратида маши-
нада кутиб туриш буюрилди. Ҳайдовчи дарча-
ни муштлади. Зум ўтмай Рашиднинг башараси 
кўринди. Ҳайдовчи машина тарафни кўрсатиб 
нималарнидир гапирди. Кейин эса, машина 
эшигини очди:
– Марҳамат, хонимлар, уйингизга келдингиз, – 
деди соқчилардан бири илжайганча сигарет тутатиб. 
... – Сен шу ерда тур, – деди Рашид бўғиқ, аммо 
таҳдидли оҳангда Мар ямга. – Қимирламай ўтир!
Мар ям итоаткорлик билан диванга чўкди. 
– Сен эса, чирилдоғингни кўтариб, юқорига 
жўна!
Рашид эса, Лайлонинг тирсагидан тортқилаганча, 
зинадан судраб чиқа бошлади. Қўлидаги соати, оёғи-
даги ботинкаси, ерда ётган палтосига қараганда, 
ишдан қайтганига бир соат ҳам бўлмаганди. 
– У хоҳламаганди, мен уни мажбур қилдим, – 
деди Лайло ётоққа кириши билан. 
Лайло зарба қандай келиб тушганини пайқа-
май қолди. Бир лаҳзада ўзини ерпарчин ҳолда 


173
Минг куёш шуъласи
,
кўрди. Нима бўлди ўзи? Нафас олишга ҳам қий-
наляпти, юз-кўзи қонга беланибди. Худди катта 
тезликда келаётган машина уриб кетгандек сез-
ди ўзини. Қулоғига Азизанинг чинқираб йиғлага-
ни эшитилди. Ҳа, эслади, ҳозиргина уни қўлидан 
тушириб юборганди. Нафас керак, нафас, оғзи-
дан кўпик чиқа бошлаганини элас-элас ҳис этди. 
Рашид бир қўлида Азизани кўтарганча, иккин-
чиси билан Лайлонинг сочидан судраб борарди. 
Азизанинг оёқчалари ерга тегар-тегмас судра-
ларди. Шиппакчалари ҳам оёғидан тушиб қолди. 
Кейин Мар ямнинг хонаси эшигини очиб, Азиза-
ни каравотга ирғитди. Кейин эса, бор кучи би-
лан Лайлонинг орқасига тепди. Лайло бақирма-
ди, оғриқдан аранг инграб қўйди, холос. Эшик 
ёпилиб, калит буралди. 
Азиза чинқиришга тушди. Лайло хириллаган-
ча ўпкасини тўлдириб нафас олишга тиришди. 
Кейин эса қизининг ёнига аранг эмаклаб борди 
ва уни қўлига олди. Жиққа ивиб кетибди. 
Пастдан кучли зарб товушлари эшитиларди. 
Худди боксчи осмақопни уриб машқ қилаётган-
дек. Ҳеч қандай дод-фарёд, оҳ-воҳ эшитилмай-
ди. Кейин тезкор ва қўпол қадам товушлари, 
ойналарнинг жаранглаб сингани эшитилди. Та-
пир-тупир овозлар тинай демасди. Лайло қизча-
сини аста ётқизиб, деразага яқинлашди. 
Рашид ҳовлида Мар ямнинг бўйнидан судраб 
чиққан экан. Мар ям букчайиб олган, оёқлари 
яланг, юзлари қонга беланган, сочлари тўзиб, рў-
моли йиртилганди. 
– Кечиринг, Мар ям опа! – дея чинқирди Лайло, 
аммо овозини ёпиқ дераза тутиб қолди. 
Рашид Мар ямни омборхонага итариб, дарчани 
ёпди. Қўлига болға олиб, дарчани михлашга туш-
ди. Кейин оғзида бир нечта михни тишлаб, қўли-
да уч-тўртта тахта кўтариб, уй деразаси ёнида 



Download 1,85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   81




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish