Минг қуёш шуъласи



Download 1,85 Mb.
Pdf ko'rish
bet36/81
Sana23.02.2022
Hajmi1,85 Mb.
#120580
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   81
Bog'liq
Holid Husayniy - Ming quyosh shu'lasi

ИККИНЧИ БОБ
Лайло чўтир юзли, пакана, картошкабурун 
кимса – Абдул Шарифнинг рўпарасида ўтирар, 
унинг калта қўнғир сочлари типратиканнинг иг-
наларидек диккайиб турарди. 
Кечир мени, синглим, – ҳалиги киши ёқаси-
нинг тугмасини қадаб, пешонасидаги тер резаси-
ни рўмолчаси билан сидирди. – Сал мазам йўқроқ, 
яна ўн кунча манави дори... Нимайди... ҳа, сулфа-
мид қабул қилишим керак экан. 
Лайло ҳамсуҳбатининг гапини яхшилаб эши-
тиш учун ўнг қулоғини ўша тарафга тўғирлади. 
– Сиз ота-онамни танийсизми?
– Йўқ, йўқ, – деди Абдул Шариф шошилиб. – 
Кечирасан, – у Мар ям опкелиб қўйган стакан-
дан сув ҳўплади. Ва бармоғини кўтарди. – Бир 
бошдан айта қолай. Ўзим тадбиркорман, эрка-
клар либослари сотиладиган бир нечта дўконим 
бор эди. Кобулнинг ўзида иккита дўконим бор. 
Айтганча, яқинда уларни сотиб юбордим. Яна 
Покис тонда, Пешоварда ҳам иккита дўконим 
ишлаб турибди. Омборхонам ҳам ўша ерда. У 
ерга бориб-келишнинг ўзи бўлмайди, биласан, – 
бояги киши ҳиринглаб қўйди. – Яқинда иш билан 
Пешоварга борувдим. Оилам билан ҳам кўришиб 
келдим. Айтганча, учта қизим бор. Мужоҳидлар 


123
Минг куёш шуъласи
,
қирпичоқ бўла бошлагач, оиламни Покистонга 
олиб бордим. Бу ерда кўриб турибсиз тўполонни. 
Ўзимам нариги дунёга шошаётганим йўқ. 
У яна алланималарни гапириб томоғи қуригач, 
стаканни бир кўтаришда бўшатди ва Мар ямга 
тутқазди:
– Синглим, иложи бўлса, яна бир стакан!
Мар ям сув олиб келгани кетди. То сув келгуни-
ча у ўзининг хасталаниб қолганию, докторга бор-
гани тафсилотларини ҳикоя қилиб берди. Мар ям 
тутқазган стаканни бир қўлида тутиб, иккинчи 
қўли билан чўнтагидан каттакон оқ хапдорини 
олди-да, тилининг остига ташлади. 
– Хуллас, мени энг оғир касаллар ётадиган гос-
питалга ётқизишди. Доктор қонимни тозалаш 
кераклигини айтди. Хуллас, ана ўша ерда сенинг 
ўртоғинг – Муҳаммад Тариқ Вализай билан тани-
шиб қолдим. 
Лайлонинг юраги қинидан чиққудек потир-
лай бошлади. Тариқ госпиталга тушибдими? Яна 
энг оғир касалларнинг ёнига-я? Лайло оғзи қу-
руқшаб, ўрнидан турди. Йўқ, ўзини қўлга олиши 
лозим. Касалхона ва касаллар ҳақидаги фикрни 
ўзидан нари суриши лозим. У Тариқнинг тўлиқ 
исмини қачон эшитганди? Эслади: ўшанда форс 
тилини мустаҳкамлаш курсларида қатнар эди. 
Ўқитувчи йўқлама пайтида «Муҳаммад Тариқ 
Вализай» исмини тилга олган, бу қизнинг қулоғи-
га қандайдир жарангдор, расмий ва ҳатто бир оз 
кулгили эшитилганди. 
– Унга нима бўлганини менга ҳамшира қиз ай-
тиб берди, – Абдул Шариф хапдори ўтиб кетиши 
учун кўкрагига бир-икки муштлади. – Мен Покис-
тонда кўп бўлганман, шунинг учун урду тилини 
жуда яхши биламан. Худди она тилимдек бўлиб 
қолган. Тушунишимча, Тариқ бошқа қочоқлар 


124
Холид Хусайний
,
билан бирга юк машинасида келаётганда чегара 
яқинда отишма юз берган. Машинага ё тасоди-
фан, ё атайин ракета келиб урилган. Машинада-
ги 23 йўловчидан 17 нафари воқеа жойида ҳа-
лок бўлган. Яна уч киши бир кундан сўнг вафот 
этган. Икки опа-сингилга зарар етмаган экан, 
шу куниёқ чиқариб юборишган. Сенинг дўстинг, 
жаноб Вализай ҳам госпиталга ётқизилган эди. 
Мени ётқизишган маҳалда Тариқнинг келганига 
уч ҳафта бўлган экан. 
«Демак, у тирик. Лекин оғир ярадор бўлган. 
Агар ўшандан бери шифохонадан чиқмаган бўл-
са, демак аҳволи оғир!»
Лайлонинг аъзои баданидан дув-дув тер ёғи-
ла бошлади. Ёмон нарсаларни ўйламасликка ти-
ришди. Кўз олдига отаси ва Тариқ билан бирга 
баҳайбат Будда ҳайкалини томоша қилиш учун 
боришганини келтиришга уринди. Лекин ҳай-
кал ўрнида ағдарилиб ётган юк машинаси, бо-
шидаги париги аланга олганча, дод солиб ўғлини 
чақириб юрган Тариқнинг онаси пайдо бўлди. 
Лайлонинг нафаси бўғзига қадалди. 
– Унинг каравоти меники билан ёнма-ён эди, 
ўртамизда юпқагина парда бор эди, холос. Уни 
яққол кўриб турардим. – Абдул Шариф бармоғи-
даги узукни айлантира бошлади. У шошилмасдан 
нутқида давом этди. – Сенинг ўртоғинг қаттиқ 
яраланган эди. Жуда оғир эди унинг аҳволи. 
Унинг ҳамма ёғидан резина ичаклар чиқиб ту-
рарди. Аввалига, – у енгил йўталиб олди. – Ав-
валига унинг ҳар иккала оёғини кесиб ташла-
шибди-да, деб ўйладим. Аммо, ҳамширанинг ай-
тишича, чап оёғидан болалик пайтида ажраган 
экан. Унинг ташқи жароҳатлари ҳам анчагина 
экан. Уни уч марта операция қилишди. Аввали-
га ичагининг бир қисмини... яна аллақаерини 


125
Минг куёш шуъласи
,
кесиб ташлашибди. У ўт-олов ичида ётар, кеча-
лари билан оҳ-воҳ қилиб чиқарди. Менимча, шу 
етарли, а? Рангинг ҳам оқариб кетди. Ўз дардинг 
ўзингга етиб турганида, мен яна...
Демак, Тариқ тамомила оёқсиз бўлиб қолган... 
Битта гавдаю иккита қўл! Қанийди имкон бўл-
саю, ҳозир ўрнидан сапчиб туриб, бу шум хабарни 
келтирган кимсадан йироқроққа, умуман ҳеч ким 
кўрмайдиган, ҳеч ким эшитмайдиган бир овлоққа 
қочиб кетса... Фақат бу мудҳиш тасаввурлар, эзғин 
хотиралардан қочишнинг имкони бормикин? 
– Унга оғриқни қолдирувчи уколлар қилиш-
ди. Аммо бир оз ўтиб, бари бир дори ўз кучини 
йўқотар, бола бечора яна дод сола бошларди. 
Мен унга ўзим ҳақимда, оилам, қизларим, дўкон-
ларим ҳақида гапириб беришдан чарчамасдим, 
лекин чамамда унга буларнинг умуман қизиғи 
йўқ эди. Сал оғриқлар чекинган пайтда у ҳам ўз 
уйи, ота-онаси, Ғазнида яшайдиган тоғаси ҳақи-
да узуқ-юлуқ хотираларини гапириб қоларди. 
Лекин у ҳамиша сен ҳақингда гапиришни ёқти-
рарди. Унинг айтишича, унинг илк хотиралари 
сен билан боғлиқ экан. Сен ҳақингда гапиргани-
да кўзлари чақнаб кетарди. Билдимки, сен унинг 
ҳаётида катта ўрин тутасан. Аммо сен унинг ёни-
да эмаслигингдан хурсанд ҳам бўларди. 
Лайло яна оёқлари оғирлашиб бораётганини 
ҳис этди. Аммо унинг хаёллари Кобулдан анча 
нарида, жигарранг тошлоқ тепаликлар, паст-ба-
ланд қум барханлари, қорли тоғлар ортида эди. 
– Мен Кобулга келишимни айтганимда, у сени 
қидириб топишимни илтимос қилди. «Фақат у 
ҳақда ўйлашимни, уни қаттиқ соғинганимни бо-
риб айтинг» деб тайинлади. Мен ваъда бердим. 
У менга жудаям ёқиб қолганди. Яхши йигит, 
ҳақиқий эркак экан. – Меҳмон пешонасини ар-


126
Холид Хусайний
,
тиб олди. – Бир куни қўққисдан уйғониб кетдим. 
Ҳали ярим кеча бўлса керак деб ўйлагандим. У 
ерда дераза йўқ. Кеча билан кундузни фарқлаб 
бўлмайди. Кўз олдимда ғалати шарпалар изғиб 
юрарди. Чамамда, дўхтирлар унинг атрофини 
ўраб олишган, ташвишли овозда нималарнидир 
муҳокама қилишарди. Яна кўзим илинибди. Эр-
талаб турсам, унинг каравоти бўш турарди. Ҳам-
ширадан сўрасам, йигит сўнгги кучи қолгунча 
мардонавор курашди... деб айтди. 
Лайлонинг кўз олдини қалин туман қоплаб олди, 
бу туман ортида бояги кишининг ликиллаётган 
боши элас-элас кўзга ташланарди. У ҳамма-ҳамма-
сини тушуниб етганди. Бу нотаниш кимсани кўри-
ши билан кўнгли бир нохушликни сезганди. 
– Аввалига сен ҳаётда умуман бўлмагандирсан, 
булар ҳаммаси унинг наркоз таъсиридаги хаёлоти 
маҳсулидир деб ўйлагандим. Одамларга нохуш ха-
бар етказишни умуман ёқтирмайман. Лекин нима 
қилай, ваъда бергандим. Кобулга келганимга уч-
тўрт кун бўлди. Сени роса сўраб-суриштирдим. 
Уйларингни топиб бордим. Қарасам, култепага ай-
ланибди. Юрагим «шиғ» этиб кетди. Илож қанча? 
Тақдир экан-да, синглим!
Абдул Шариф кафтини Лайлонинг тиззасига 
қўйди. 
– Мен унинг сўнгги илтижосини бажардим. 
Ўзи бўлганида ҳаммасини батафсил гапириб бе-
рарди. Мени кечир, синглим! 
Бошқа бирорта ҳам сўз унинг қулоғига кирма-
ди. Кўз олдида Панжшердан акаларининг ўлими 
ҳақида шум хабар келтирган бошқа бир одамнинг 
қиёфаси жонланди. Ўшанда отасининг юзи бўрдек 
оқариб кетган, онаси сочларини юлиб дод солган-
ди. Ўшанда Лайлонинг юраги қилт этмаганди-я? 
Мана, яна шум хабар, яна ўлим! Балки ўшанда 


127
Минг куёш шуъласи
,
онасининг дардига шерик бўлмагани учун тақдир-
нинг ўзи ундан шу тариқа ўч олдимикин?
Онаси ўшанда ерга ётволиб, тўлғаниб-тўлға-
ниб дод солганди. Лайло эса, фалажга учраган 
каби жойидан жилолмай қолди. 
У жойида тош қотган, қўллари тиззаси усти-
да тахланган, кўзлари эса бўшлиққа тикилиб ту-
рарди. Унинг тахайюлида арпа далалари яшнаб 
ётар, ариқларда сувлар жилдирар, оёқларини сув 
мавжлари эркалаб ўпар, Тариқ қўл қовуштир-
ганча, мудрабгина ўтирар, уларнинг қаршисида 
эса, тошга ўйилган ҳайкаллар сиймоси улуғвор 
қад ростлаб турарди. 

Download 1,85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   81




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish