Минг қуёш шуъласи



Download 1,85 Mb.
Pdf ko'rish
bet35/81
Sana23.02.2022
Hajmi1,85 Mb.
#120580
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   81
Bog'liq
Holid Husayniy - Ming quyosh shu'lasi

УЧИНЧИ ҚИСМ
БИРИНЧИ БОБ
Мар ям:
– Сен мени танимаяпсанми? – деб сўради. 
Қизнинг киприклари бир силкинди. 
– Нима бўлганини эслай оласанми? 
Унинг лаблари оҳиста қимирлади. Кўзлари-
ни юмди. Ютинди. Қалтироқ қўллари билан чап 
ёноғини ушлади. Мар ям унга яқинлашди. 
– Ҳеч нарса... эшитилмаяпти, – ингранди қиз. 
Дастлабки бир ҳафта давомида у фақат ухла-
ди. Чамаси, Рашид госпиталдан сотиб олиб кел-
ган пуштиранг хапдорилар кор қилганди. У 
фақат тушларида алаҳлаб чиқар, нотаниш исм-
ларни тилга олар, баъзида йиғлаб тўлғанарди. 
Шунда Мар ям уни тинчлантиришга уринар, Лай-
ло эса унинг қўлидан юлқиниб чиққудек бўларди. 
Мар ям баъзида унга мажбурлаб овқат едирар, 
аммо кўп ўтмай, еган-ичгани оғзидан варақлаб 
отиларди. Эрининг амри билан Мар ям қизнинг 
юзи ва бўйнидаги жароҳатлар, қўл- оёғидаги чок-
лар ўрнига малҳам суриб чиқди. Яраларни спирт 
билан юва бошлаганда қиз дод солиб чинқирар, 
Мар ям эса баъзида сочидан тортиб, ишини бити-
ришга мажбур бўларди. 
– У бизникида қачонгача туради? – сўради 
Мар ям эридан. 
– Тузалгунича. Сен фақат унга кўз-қулоқ бўлиб 
тур. Қаёққа ҳам борарди бечора? 
Қизчани харобалар орасидан Рашид тортиб 
олганди. 


120
Холид Хусайний
,
– Бахтингга мен уйда эканман, сенинг бахтинг-
га, – дерди у унинг каравоти ёнида чўккалаб. – Мана 
шу, яланг қўлларим билан сени чиқазиб олдим. Мана 
шунча, – у бошмалдоғи ва кўрсаткич бармоғи ора-
сини кўрсатди, – катталикдаги темир парчаси ел-
кангдан чиқиб турувди. Бир амаллаб чиқариб олдик. 
Худога шукур, ҳаммаси ўтиб кетди. Яна бир оз вақт 
ўтсин, кўрмагандек бўлиб кетасан.
Рашид Ҳаким муаллимнинг кутубхонасидаги 
китобларнинг бир нечтасини сақлаб қўйганди. 
– Жуда кўп китоблар куйиб кул бўлди, бутун 
қолганини ҳаммасини олиб келиб қўйибман. 
Биринчи ҳафта Рашид меҳрибончиликни жуда 
қойиллатди. Гоҳ бошига ёстиқ қўяди, гоҳ қизнинг 
устига адёл ёпади, гоҳ хапдори топиб келади. 
Тариқларнинг уйига янги одамлар кўчиб кел-
ганини ҳам Лайлога Рашид етказди. 
– Бамаъни, яхши йигитлар, – дея таърифла-
ганди бир гал у хотинига. – Сайёф (маҳаллий 
пуштун дала командирларидан бири. – тарж.) ўз 
одамларига нисбатан жуда олижаноб экан. Учта 
болага битта катта уйни бериб қўйибди-я!
Учовининг ҳам юзи офтобда обдан қорайган, 
ҳаммаси бир хил тусдаги камуфляжда юрарди. 
Мар ям кўпинча уларни ҳовлида, дарча ёнида че-
киб турган ёхуд автоматларига суянганча карта 
ўйнаётган ҳолатда учратарди. Уларнинг энг кат-
таси ўта жиддий, қовоғидан қор ёғиб турар, кич-
кинаси эса, ҳали ўсмирлик остонасидан ҳатлама-
ган бўлиб, бир оз тортинчоқ, Мар ямни кўриши 
билан қимтингача, бош ирғаб салом берарди. 
Кунларнинг бирида улар яшаётган уйга раке-
та келиб тушди. Кейинчалик маълум бўлишича, 
бу ракетани ҳазорийлар отишган экан. Шўрлик 
йигитчаларнинг таналари майда-майда бўлиб, 
ҳар ёққа сочилиб кетибди. 


121
Минг куёш шуъласи
,
«Ҳалиям қизчанинг омади бор экан», ўйларди 
Мар ям. Ахир уларнинг ҳам уйи култепага айла-
ниб қолганди. Қизнинг ўзи тобора тузалиб бор-
моқда эди. Иштаҳага кира бошлади, ўзи ювиниб, 
таранадиган, пастда Рашид ва Мар ям билан бир-
га овқатланадиган бўлди. Албатта, ҳали заифлик 
уни тарк этмаганди. Боши айланар, кўнгли ай-
нир, кечалари алоқ-чалоқ тушлар кўриб, тўлға-
ниб чиқарди. 
– Мен нега бошқа ердаман? – дея чинқирди 
бир гал. 
Мар ям унинг чойшабини алмаштирди. Бу пайт да 
қиз иягини қучоғидаги тиззасига тираб ўтирарди. 
– Отам китоблар солинган қутиларни кўчага 
олиб чиқаётганди. Менга «оғир» деб бермади. Ле-
кин бари бир битта қутини олиб чиқа бошлаган-
дим, бир пайт қарасам...
Мар ям каравот устига янги дазмолланган чой-
шабни тўшаркан, унинг сарғиш, жингалак соч-
ларига, мовий кўзларига, баланд ёноқлари ва қа-
лин лабларига тикилди. Бир пайтлар у миттигина 
бўлиб, онасининг ортидан новвойхонага югуриб, 
кўчадаги қизчалар билан тўп ўйнаб юрарди. 
Мана у, кимдандир таскин, тасалли кутганча 
мунғайиб ўтирибди. Мар ям уни юпатиш учун 
нима десин? Ахир, онасини кўмишганида, Мулла 
Фатҳулла ҳам унга бирор илиқ гап айтолмаганди. 
Хўш, бу маъсум, муштипар қизалоқнинг дарди-
ни аритиш, ҳасратини енгиллатиши учун нима 
қилиш мумкин? 
Тилига бирор тузукроқ гап келмади. 
– Мазам қочяпти, кўнглим айнияпти, – деди 
қиз хириллаганча ғужанак бўлиб оларкан. 
– Шошма, қимирламай тур, ҳозир жом олиб ке-
ламан... Ахир полни ҳозиргина ювгандим. Оббо... 
Эй Худойим-эй!


122
Холид Хусайний
,
Бир ой ўтди. Кунларнинг бирида кимдир эшик 
қоқди. Мар ям бўсағада турган нотаниш эркакни 
кўрди. Ўзини таништириб, ким кераклигини айтди. 
– Сени чақиришяпти, – қичқирди Мар ям. Лай-
ло ёстиқдан бошини кўтарди. – Абдул Шариф де-
ган одам.
– Мен бунақа одамни танимайман. 
– У сени чақиряпти. Тушиб ўзинг гаплашиб чиқ. 

Download 1,85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   81




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish