116
Холид Хусайний
,
икки тарафида миноралар қад ростлаган қизил
кўприк тасвирланган футболкасини кийиб ол-
ган, ўзининг китоб жавонларига маъюс терми-
либ ўтирарди.
– Бунча китобни нима қиламан энди? – деди
у худди ўз-ўзига гапираётгандек. – Умр бўйи
йиққандим. Олиб кетишнинг иложи йўқ, ташлаб
кетай десам...
– Дада, биз янги жойда янги-янги китоблар со-
тиб оламиз. Ўз кутубхонамиз бўлади.
– Кобулни ташлаб кетаётганимга ишонолмай-
ман, – деди у ғамгин оҳангда. – Шу ерда ўқи-
дим, ишладим. Болаларимнинг киндик қони шу
шаҳарда тўкилди. Ҳадемай, бошимиз устидан
бошқа қуёш, бошқа юлдузлар чарақлайди.
– Қуёш ва юлдузлар? – ажабланди Лайло.
– Биласанми, буюк Озарбайжон шоири Соиб
Табризий Кобулни қандай таърифлаган?
Чулғонур ҳар томи беҳад моҳитоб анворида.
Минг қуёшнинг шуъласи порлайди ҳар деворида!
Ҳаким муаллимнинг кўзлари жиққа ёшга тўлди.
– Отажон, биз албатта қайтиб келамиз, – Лайло
ҳам йиғлаб юбормаслик учун аранг лабини тиш-
лади. – Ҳали, иншооло, уруш тугайди. Кўрасиз!
Учинчи куни Лайло ҳамма лаш-лушларини
кўтариб дарча ёнига чиқди. Отаси такси ушлаб
келиши, ҳамма ортиқча нарсаларни чайқовчи-
ларга топшириш лозим эди. Лайлонинг юраги ҳа-
яжондан тўлиб-тошарди. Қанийди бу дардисар
нарсалардан тезроқ қутулсалар-да, Лайло тезроқ
Тариқ турган манзилга етиб олса...
– Каттароқ машина олиб келинг, – деди Фари-
ба қизининг ётоғи деразасидан бошини чиқариб.
Унинг оқарган сочларида тўғридан тушаётган
117
Минг куёш шуъласи
,
қуёш нури зарраланарди. Лайло энди эътибор
қилди: онаси фақат энг хурсанд лаҳзаларда, бай-
рам ва тўйларда киядиган мовий кўйлагини ки-
йиб олибди.
– Қизим, сен уйга кир, – дея унга юзланди ойиси.
– Тухум қайнатганман, кечаги овқатдан ҳам бор.
– Хўп, ойижон!
Шу аснода Лайлонинг кўз олдида кеча кўрган
туши жонланди. Денгиз, қумлоқ соҳил... Шу асно-
да ернинг ёриғидан кулранг калтакесак югуриб
чиқди, у ёқ бу ёққа аланглади-да, сал наридаги
тош остига кириб кўздан йўқолди. Лайлонинг қу-
лоғи остида эса, денгизнинг ёқимли шовуллаши
аниқ эшитилиб турарди. Кейин бу товушлар мут-
лақо ноаён тус олди. Бу ниманинг овози экан-а?
Аввал узун чийиллаш эшитилди. Лайло ҳеч нарса-
ни тушунмай осмонга қаради. Шу аснода портлаш
юз берди. Елкаси оша оппоқ аланга кўкка ўрлади.
Ортидан бостириб келган қайноқ бир куч уни олдин-
га улоқтириб юборди. Бир лаҳза ўзини ҳавода муал-
лақ ҳолатда кўрди. Замину осмон чирпирак бўлиб
айлана бошлади. Дафъатан пастда ёнаётган уйлар,
бурқсиётган тутун, ҳар томонга сачраган ойна пар-
чаларида акс этган қуёш зарраларини аниқ кўрди.
Кейин Лайлонинг танаси деворга зарб билан урил-
ди ва анча нарига бориб тушди. Унинг энг охирида
кўргани ерда ётган, аллақандай матога қоришган
каттакон гўшт парчаси бўлди. Матода икки тарафи
минорали қизил кўприк тасвири кўзга чалинарди.
Атрофида шарпалар айлана бошлади. Шифт-
дан қандайдир ёруғлик тушди. Ғира-ширада
аёл кишининг нечукдир мулойим чеҳраси ажра-
либ чиқди ва ҳавода чарх ура бошлади. Кейин
атроф ни қуюқ қоронғилик босди. Сўнг эркак
кишининг таниш юзи кўринди. Лаблари нима-
ларнидир шивирлаяпти, аммо ҳеч нарса эшитил-
118
Холид Хусайний
,
майди. Қўлини силкитиб, юзини буриштирдими?
Яна лаблари пичирлай бошлади.
Ҳамма ёғи оғриқдан зирқиради. Нафас олиш
ҳам бунчалик азоб бўлмаса? Унга аввал сув, кей-
ин пуштиранг дори ичиришди. Кейин кўз ўнги-
да бошқа бир аёлнинг узунчоқ юзлари жонланди.
Уям нимадир деди. Аммо қулоғи узлуксиз чинқи-
риқдан бошқа нарсани эшитмасди. Кўкраги,
оёқ-қўллари зирқиради. Кўз ўнгида яна ҳаммаси
қоришиб кетди.
Тариқ қани? Нега у кўринмаяпти? Яна Ўша
узунчоқ юзли аёл кўз олдига келди. Аллақаердан
аккордеон саслари янгради. Яна пуштиранг хап-
дори ичиришди. Кейин яна бутун борлиқ суку-
натга ғарқ бўлди.
Do'stlaringiz bilan baham: |