1.15-расм. Стабилизаторли кўпикли абсорбер схемаси: 1-томчи ушлагич, 2 - пуркагич; 3 - томчи ушлагич; 4 - панжара; 5 - кўпик қатлами.
1.14-расм. Қайта тикланадиган шар тўлдирилган абсорбер схемаси:
1 - шарлар қатлами; 2 - пуркагич; 3 - томчи ушлагич; 4 - панжара;
1 т Р2О5, ли маҳсулот ишлаб чиқариш учун: 824…835 кг фосфат кислота (100% Р2О5, ҳисобида), 271…280 кг фосфорит уни (100% Р2О5 ҳисобида) ва 35 кг NН3 сарфланади. Табиий фосфатларни суюқ фазасининг концентрацияси 45…50% Р2О5 бўлган 3…5 карра ортиқча миқдордаги фосфат кислота билан парчалашга асосланган камерасиз қўшалоқ суперфосфат ишлаб чиқаришни циклик усули ҳам маълумдир; бунда ҳосил бўладиган монокальцийфосфат чўкмаси ажратилади, нейтралланади, донадорланади ва қуритилади, бу туз билан тўйинган эритма эса парчаланиш босқичига қайтарилади, шу билан бир вақтда у ерга таркибида 53…58% Р2О5 тутган янги фосфат кислота ҳам қўшилади.
27. Кальций фосфатли озуқа ўғитлар хақида умумий тушунчалар.
Хоссаси, ишлатилиши, хом ашё, таркиби, гигроскоплиги, усуллари, технологик тасвири, донадорлаш, аммонизациялаш, аралаштиргач.
7 бн бир хил.
28. Комплекс мураккаб ўғитлар ишлаб чиқариш технологияси.
Хоссаси, олиниши, ишлатиши, усуллари, таркиби, хом ошё, реакция, аммоний фосфатлар, аммофос.
6 бн бир хил .
29.Аммонийлашган суперфосфат ишлаб чиқариш
Хоссаси, хом ашё, реакция, кислота, аралаштириш, етилтириш, парчалаш, босқичлари, тезлиги, таркиби.
Суперфосфат сифатини яхшилашнинг усулларидан яна бири бу унинг аммонийлаштирилишидир, яъни эркин фосфат кислотани аммиак гази билан нейтраллашдир. Аммонийлашган суперфосфат гигроскопик бўлмаган, қуруқ, ёпишмайдиган кукундир. Унинг таркибидаги азот эса керакли озуқа элементидир. Суперфосфат таркибидаги эркин фосфат кислотани газ ҳолатидаги аммиак билан нейтраллаш жараёнида дастлаб моноаммонийфосфат ҳосил бўлади:
Н3Р04+ NH3= ΝН4Н2Р04 (1.6)
Нейтралланиш иссиқлигининг ажралиши ҳисобига массанинг температураси 80…90°С гача кўтарилади ва бунинг ҳисобига суперфосфат бирмунча қурийди. Бунда сувда эрийдиган Р2О5 миқдори камаймайди.
Нисбатан кучлироқ аммонийлаштириш натижасида ҳосил бўлган диаммонийфосфат кальций сульфат билан таъсирлашиб, дикальцийфосфатга айланади:
Н3Р04+ 2 NH3 = (NH4)2HPO4
(NH4)2HPO4+ СаS04= СаНР04 + (NН4)2S04 (1.7)
Монокальцийфосфат ҳам дикальцийфосфатга айланади:
Са(Н2Р04)2*Н20 + СаS04+ 2NH3 = 2СаНР04 + (NН4) 2S04 + Н20
Бундай чуқур аммонийлаштириш натижасида суперфосфатдаги сувда эрийдиган Р2О5 миқдори анчагина камаяди, аммо усимлик ўзлаштирадиган Р2О5 миқдори сезиларли ўзгармайди. Аммонийлаштиришни янада давом эттириш Р2О5 ретроградациясига олиб келади - дикальцийфосфат ўсимликлар қийин ўзлаштириладиган трикальцийфосфат шаклига айланади:
2СаНР04 + СаS04+ 2NH3 = Са3(РО4)2 + (NН4)2 S04 (1.8)
Шунинг учун суперфосфатнинг аммиак билан нейтраллаш натижасида таркибида 2% атрофида азот бўлган маҳсулот олинади. Таркибида кўп микдорда (8% гача) азот тутган аммонийлаштирилган суперфосфат олишда нейтралловчи восита сифатида суюқ аммиакатлар қўлланилади.
Суперфосфатни аммонийлаштириш айланувчи барабанли аммонийлаштиргичга узлуксиз равишда суперфосфат киритиш ва унинг йўналиши бўйича оқимда газ ҳолатдаги аммиак юбориш орқали амалга оширилади. Аммиакнинг меъёри суперфосфат массасининг 2% ини, унинг ютилиш даражаси эса 97…99% ни ташкил этади. Аммонийлаштиришда ҳосил бўладиган донадор суперфосфат эланади ва майдаланади.
Ҳозирги вақтда гранулланган суперфосфат ҳам ишлаб чиқарилмокда. Қуритилган гранулланган суперфосфат ёпишқок эмаслиги, қотиб қолмаслиги, таркибидаги Р2О5 нинг кўплиги, намликнинг озлиги ва бошқа хоссалари бўйича кукунсимон суперфосфатдан фарқланади. Уни ҳаттоки уруғ билан биргаликда бериш мумкин, бунинг натижасида ўғит тупроқда бир текисда тақсимланади ва самарадорлиги яхшиланади. Гранулаларнинг тупроқ эритмасида секин эриши туфайли, ундаги сувда эрувчан Р2О5 нинг жуда оз миқдоригина тупроқдаги темир ва алюминий оксидлари билан таъсирлашиб, қийин эрийдиган бирикмаларга айланади. Натижада ўғитдан самарали фойдаланиш имконияти яратилади, яъни ўғитнинг фойдали таъсир коэффициенти (ФТК) ортади.
Гранулланган суперфосфат ишлаб чиқариш схемаси 1.8 - расмда тасвирланган. Суперфосфат ва нейтралловчи қўшимча остига меъёрлаштиргич ўрнатилган бункерлар 1 ва 2 дан лентали таъминлагич 3 орқали ўқли тегирмон 4 га тушади, у ерда майдаланади ва аралаштирилади. Сўнгра аралашма элеватор 5 га тушади. У ерга, гранулланган суперфосфатни элашдан қайтарилган майда фракция - ретур мунтазам равишда узатилади. Элеваторда узатилган аралашма транспортёр 6 орқали гранулятор 7 га келиб тушади. Бу айланувчи барабанда намланган кукунсимон материал донадорланади. Материални 16% гача намлаш учун керак бўладиган сув сачратгич форсунка орқали гранулятор ичига пуркаб турилади. Суперфосфат диаметри 1,4 м, узунлиги 7,5 м ва 0,125 с-1 (7,5 айл/мин) частотада айланувчи барабандан 7 минут вақт мобайнида ўтади. Ҳосил бўлган нам гранула диаметри 2,2 м, узунлиги 14 м ва 0,125 с-1 (7,5 айл/мин) частотада айланувчи қуритиш барабани 8 га тушади, у ерда 3-5% намликкача қуритилади. Сувда яхши эрийдиган монокальцийфосфатнинг ёмон эрийдиган кальций ди- ва метафосфатларга айланишини олдини олиш мақсадида қуритиш жараёнида маҳсулотнинг температурасини 95°С дан оширмаслик керак. Шунинг учун суперфосфат ва қиздирувчи газ бир хил йўналишда берилади, яъни қайноқ газ оқими кўпроқ нам маҳсулот билан тўқнашади, натижада маҳсулотнинг қизиб кетиш хавфи камайтирилади. Қиздирувчи газ қуритгичга киришда 600°С, ундан чиқишда эса 100…120°С температурада бўлади.
Қуритишда фтор бирикмалари (2НF + SiF4 нинг тахминан эквивалент аралашмаси тарзида) учиб чиқади. Суперфосфат қуритилишдан олдин қанчалик чуқур нейтралланган бўлса, фторли бирикмаларнинг ажралиши ҳам шунчалик камаяди, чунки суперфосфат суюқ фазасидаги эркин фосфат кислотасининг камайиши натижасида SiF4 нинг парциал босими ҳам камаяди. Одатда суперфосфатда қолган фторнинг 10-17% и қуритишда ажралади; фторнинг ажралиш даражаси температуранинг кўтарилиши ва қуритиш давомийлигининг узайиши билан ортади. Гранулланган суперфосфатдаги фторнинг улуши бошланғич суперфосфатдагига қараганда 0,1…0,15% га камаяди. Қуриткичдан чиқадиган газлар циклон орқали ўтиб, абсорберларда тозаланади ва атмосферага чиқарилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |