Ўғитнинг номи
|
Таъсир этувчи модда
|
Таъсир этувчи модда миқдори, %
|
Мис купорос
Мисли кукун
Мис колчедани
|
CuSO4 * 5H2O
Cu
СuSO4
Cu
Cu
K2O
|
92,0-98,0
23,4-24,9
14-16
5-6
25,0
58,6
|
Мисли микроўғитлар (Б. А. Ягодин, 1989)
50 - 100 г мис купорос билан 1 ц уруғ аралаштириб экилса яхши самара беради. Илдиздан ташқари озиқлантиришда 200 - 300 г мис купорос 1 га майдондаги ниҳолларга пуркалади. Мис купорос ўз таркибида 25,0% га яқин мис тутади.
Ҳозирги кунда Олмалиқдаги «Аммофос» ишлаб чиқариш бирлашмасида таркибида мис тутган (0,25 - 0,30%) аммофос ишлаб чиқариш йўлга қўйилган.
Мис колчедани маҳаллий аҳамиятга эга ўғитлардан ҳисобланади (0,2 - 0,3% Cu) ва уни ҳар 4 - 5 йилда бир марта 500 - 600 кг/га меъёрда кузги шудгор остига экиш мумкин.
Марганец - ўсимликларнинг таркибида учраши 1872 йилда, ўсимликлар ҳаётидаги аҳамияти эса 1897 йилда аниқланган. Бу микроэлементга барча қишлоқ хўжалик экинлари талабчан бўлиб, уни айниқса донли экинлар, дуккакли - донлар, қандлавлаги, илдизмевалилар, картошка ва мевали дарахтлар кўп талаб қилади. Баргларнинг оқариши ва сарғиш доғларнинг пайдо бўлиши, дуккакли экинлар баргининг ёппасига хлорозга чалиниши, бодринг барг пластинкасининг буралиб қолиши марганец танқислигининг асосий белгиларидан бири ҳисобланади.
Марганец юқори оксидлаш-қайтариш потенциалига эга, шу сабабли у ўсимликлар танасида содир бўладиган биологик оксидлаш реакцияларида фаол қатнашади.
Марганец фотосинтез жараёнида муҳим ўрин тутади, қанд моддалар ва хлорофилл миқдорини кўпайтиради, аскорбин кислота синтезида иштирок этувчи ферментлар таркибига киради.
Тупроқда марганец кам бўлган ҳолларда (ёки умуман бўлмаганда) озиқланиш балансидаги элементларнинг нисбати бузилади чунки, у калpций сингари ташқи муҳитдан ионларнинг танлаб сингдирилишида ўзини антагонист сифатида намоён қилади. Марганец реутилизация жараёнини тартибга солиб турувчи элемент сифатида ҳам муҳим ўрин тутади. У ўсимлик хужайраларининг сув тутиш қобилиятини оширади ва оқсил элементларининг кўпроқ сақланишига ёрдам беради.
Тупроқда марганец миқдори 1% гача етади, лекин унинг асосий қисми ўсимликлар томонидан қийин ўзлаштириладиган шаклдадир.
Марганецли ўғитлар биринчи навбатда кул тусли ўрмон тупроқлари, каштан тупроқлар ва шўртобларда қўлланилади. Украина, Кавказ орти мамлакатлари ва Марказий Осиё тупроқлари ҳам марганецли ўғитларга талабчандир.
Марганецли ўғитларни қўллаш ҳисобига қандлавлагидан 23,7, буғдойдан 2,2 ц/га, маккажўхоридан 11,8 ц/га ва арпадан 3,0 ц/га қўшимча ҳосил олинади.
12-жадвал
Do'stlaringiz bilan baham: |