Физика назарияси – асосий тушунча, қоида, қонунлар ва назарияни илмий асослаб беради.
Физика эксперименти-асосан ўқитишда физикага оидэкспериментдан фойдаланишга асосланган бўлиб физика билимларини назарий жиҳатдангина эмас, балки амалий равишда ҳам ўзлаштириш имконини беради.
Тадқиқот эксперименти – бу номидан ҳам маълум у маълум йўналиш ёки мавзуни олиб уни атрофлича ўрганиб тадқиқ қилишга асосланган.
Ўқув эксперименти – бир вақтнинг ўзида билимлар манбаи, ўқитиш услуби ва кўргазмалик тури бўлиб ҳисобланади. Ўқув эксперименти субъектив янгилик бўлган ҳодисаларни, қонуниятларни кашф этиш учун хизмат қилади. Олий ва ўрта махсус ўқув юртларида ўқув экспериментининг иккита муҳим тури мустақил ўринга эгадир. Уларнинг бири ўқув намойиш эксперименти деб аталса иккинчи ўқув лаборатория эксперименти деб юритилади. Улар бир-биридан амалга оширишнинг ташкилий-техникавий ҳамда уларга қўйиладиган илмий-услубий, педагогик-психологик ва бошқа дидактик талаабалр жиҳатидан жиддий фарқ қиладилар. Намойиш эксперименти кўп ҳолларда сифатий характерга эга бўлса лаборатория эксперименти фақат миқдорий ўлчашларга таянади.
Намойиш эксперименти деб ҳодисани боришини кузатишга имкон берадиган текшириладиган ҳодисани кузатиш ва таҳлил қилиш ҳамда уни исталган пайтда белгиланган шароитда қайтадан такрорлаш демакдир.
Лаборатория эксперименти – бу кичик тадқиқот экспериментидир. Назарий йўл билан олинган натижаларни тўғри эканлигини исботлаш учун лаборатория эксперименти ўтказилади. Эксперимент орқали олинган натижа назарияни тўғрилигини исботлайди ва тадқиқот вазифасини ўтайди. Шу тариқа ўқувчиларда тадқиқот ишларини ўтказиш уқувлари шаклланиб борилади.
7.Намойиш эксперименти деб ҳодисани боришини кузатишга имкон берадиган текшириладиган ҳодисани кузатиш ва таҳлил қилиш ҳамда уни исталган пайтда белгиланган шароитда қайтадан такрорлаш демакдир.
Лаборатория эксперименти – бу кичик тадқиқот экспериментидир. Назарий йўл билан олинган натижаларни тўғри эканлигини исботлаш учун лаборатория эксперименти ўтказилади. Эксперимент орқали олинган натижа назарияни тўғрилигини исботлайди ва тадқиқот вазифасини ўтайди. Шу тариқа ўқувчиларда тадқиқот ишларини ўтказиш уқувлари шаклланиб борилади.
Ушбу дарсда лаборатория ва намойиш экспериментлари ҳақида тўлиқ тўхталиб ўтамиз.
Маълумки, физика таълимида экспериментларга катта ўрин берилади. Физикада ҳар бир қоида экспериментал исботини топганидан кейингина қонун, тамойил ва қоида ҳуқуқини олади. Талабаларнинг физикадан практикум машғулотларида шуғулланишлари физика курсини ўқитиш жараёнининг энг муҳим ва самарали қисмини ташкил қилади. Шу сабабли ҳам, практикум машғулотларини тўғри ташкил қилиш, уни ривожлантириш муаммоларига оид масалаларни ишлаб чиқиш физика таълимида жуда катта аҳамиятга эга.
Физика таълимида лаборатория эксперименти орқали олинадиган билимлар ўзининг дидактик хусусиятлари жиҳатидан катта салмоққа эгадирлар. Ушбу имкониятлардан, айниқса, ўрта махсус ҳамда олий таълим босқичларида кенг фойдаланилиши лозим. Лаборатория эксперименти берадиган энг асосий билимлар қуйидагилардан иборат:
а) асосий физик ҳодиса ва жараёнлар ҳамда уларнинг қонуниятлари билан тажрибада бевосита танишиш орқали физикавий қонуниятларнинг объективлигига қаноат ҳосил қилиш;
б) физиканинг барча асосий бўлимларига оид физикавий катталикларни ўлчаш услубларини ўрганиш;
в) замонавий ўлчаш асбоблари билан ишлаш уқувини ҳосил қилиш;
г) ўлчаш натижаларига математик ишлов бериш билан танишиш.
Бундай билим ва уқувлар талабаларга келгусида илмий-тадқиқот ишларига ижодий ёндашувга, экспериментал усулни тўғри танлай билишга, физикавий катталиклар қийматларини зарурий аниқликда ўлчашга ва бошқаларга ўргатади. Бу ижодий мақсадларни амалга ошириш учун талаба олдига қўйиладиган экспериментал топшириқларда ижодий элементлар кучайтирилиши лозим. Маълумки, физика практикумида талабалар олдига қўйиладиган масалалар умумий кўринишда қуйидаги уч хил вариантда бўлиши мумкин:
1) физикавий катталикни ўлчашнинг энг мақбул усули ва ўлчаш асбоблари мажмуаси талабага кўрсатиб берилади. Натижавий катталикнинг аниқлигини талаба мавжуд асбоблар ва метод киритадиган хатоликлар асосида баҳолайди;
2) ўлчаш усули кўрсатилади, лекин ўлчаш учун керакли асбобларни ўлчаш аниқлигига қўйиладиган талаблар асосида талабанинг ўзи танлайди;
3) талабага муайян физикавий катталикни кўрсатилган аниқлик билан ўлчаш топширилади. Масалани энг яхши ҳал қилишга имкон берувчи усулни ва ўлчаш асбоблари мажмуасини талабанинг ўзи танлайди.
Демак, лаборатория машғулотлари назария ва амалиётни боғловчи ҳамда уларнинг бирлигини таъминловчи бўлиб, талабаларнинг билимларини мустаҳкамлашда, мустақиллик, ўлчов асбоблари билан ишлай олиш ва тажриба ўтказа билиш кўникмаларини шакллантириш ва ривожлантиришда, ўлчаш хатоликларини баҳолай билиш каби амалий кўникмаларни ривожлантиришда катта рол ўйнайди.
Ҳозирги пайтда олий ўқув юртларида умумий физика практикуми лаборатория машғулотларининг учта шакли мавжуд.
1. Фронтал (ёки ялпи)
2. Лаборатория машғулотларини аралаш бажариш усули.
3. Циклик (ёки мавзу бўйича)
Do'stlaringiz bilan baham: |