Миллий ғоя ўзликни англаш омили “Ўзликни англаш”нинг турли талқинлари Тарихий хотира ва миллий ўзликни англаш


Тарихий хотира ва миллий ўзликни англаш



Download 34,55 Kb.
bet2/3
Sana27.05.2022
Hajmi34,55 Kb.
#611119
1   2   3
Bog'liq
МИЛЛИЙ ГОЯ -УЗЛИКНИ АНГЛАШ ВА ТАРАККИЁТ ОМИЛИ

Тарихий хотира ва миллий ўзликни англаш
Биринчи Президентимиз Ислом Каримов ўзининг «Тарихий хотирасиз келажак йўқ» асарида: «Тарихий хотираси бор инсон - иродали инсон. Тарих сабоқлари инсонни ҳушёрликка
ўргатади. Ўзликни англаш тарихни билишдан бошланади» деб таъкидлаганлар. Демак, тарихни билмасдан, яхши билмасдан туриб, юксак маънавиятга эришиш мумкин эмас. Собиқ иттифоқ даврида миллатимиз онгига шундай ғоя сингдирилдики, у ўз юртида бошини баланд кўтариб юриши таъқиқланган эди. Халқимизнинг шундай аҳволга тушиб қолишига асосий сабаблардан бири – унинг тарихий хотирасидан жудо бўлиши эди.
Миллий ғоя халқимизга нафақат ўз тарихини одилона, объектив ва холисона ўрганиш имкониятини яратади, балки миллат сифатида шаклланиш давридаги мураккаб шароитлардан келиб чиқиш сабабларини кўрсатиб беради. Чунки, миллий ғоя халқимизнинг қадимий ва бой тарихидан, улуғ аллома аждодларимизнинг ҳикматлари ва ҳаётий ўгитларидан, бунёдкор ғояларидан, яшаш ибратидан озуқа олган. Шунинг учун ҳам, тарихни буюк мураббий, тарбия ва ибрат манбаи дейилади.
Тарихий хотира миллатга куч-қудрат бағишлайди, ҳаётнинг оғир синовларини муносиб енгиб ўтишга, ўзлигини сақлаб қолишга ёрдам беради. Шунинг учун ҳам ўзга халқларни тобе этишга уринган босқинчилар халқни ана шу қудрат манбаидан айиришга, шаҳар ва тарихий обидалари, маданий ёдгорликлари ва аждодларнинг маънавий меросидан маҳрум этиш орқали тарихий хотирасини заифлаштиришга ҳаракат қилганлар.
Демак, жамият ҳаётида бунёдкор ғояларга таянсагина, тараққиётга эришади, маънавий жиҳатдан юксалади. Бунёдкор ғоялар маданий мерос ва тарихий хотирага таянади.
Аммо бу - миллий ғоя ёки миллий ўзликни англашни ўз миллий қобиғига ўралиш, ўзга халқлардан ўзини устун қўйиш деган эмас, албатта. Қолаверса, Ўзбекистон (Ўрта Осиё) ҳудудида азал-азалдан турли элат ва миллат вакиллари ёнма-ён иноқликда яшаб келишган. Бағрикенглик, меҳмондўстлик ўзбек халқининг қон-қонига сингиб кетган қадриятига айланган. “Меҳмон отангдек улуғ”, дейди халқимиз ва остонасидан хатлаб ўтган бегона одамни ҳам уйининг тўрига олиб чиқади, ўзи емаса-да, меҳмонни сийлайди.



Download 34,55 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish