Миллий маданият, тил ва тарихдан бегоналашишнинг зарарли оқибатлари
Миллий истиқлол ғояси ўз қиёфасига эга бўлган ва башарият тараққиётига ўзининг улкан ҳиссасини қўшган халқимизнинг бой
ва узоқ тарихий тараққиёт йўлини босиб ўтган маънавияти сарчашмаларидан озуқа олган. Бир пайтнинг ўзида у кишиларимизнинг ва бутун халқимизнинг ўзлигини англаши, маънавий юксалиши омили бўлиб хизмат қилмоқда.
Бир қарашда масаланинг бундай қўйилиши мантиқсизликдек бўлиб туюлади. Биз кечагина дунёга келган эмас балки узоқ тарихга эга бўлган ва ким эканлигимиз маълум халқ эканмиз, ўзлигимизни англатишга не хожат? Аммо масаланинг бошқа бир жиҳати бор. Афсусларким, халқимиз узоқ вақт истибдод остида яшади. Аввало Чор Россияси, сўнг қизил Империя даврида кўплаб маданият дурдоналари йўқ қилинди, динимиз ва тилимиздан бегоналаштиришга ҳаракат қилишди, маънавиятимиз сарчашмаларидан озуқа олишимизга йўл қўйилмади, “миллийлик”, “миллий ғурур” сўзларини тилга олиш гуноҳи азимга айланди. “Ким эдик?” деган саволга “ёзувинг, маданиятинг, тилга олишга арзирлик тарихинг йўқ сартсан” жавобини олдик. “Ким бўлдик?” – деган саволга ўзгаларнинг “ёрдами” билангина маданиятли бўлган халқсан” дея жавоб эшитдик.
Шунинг учун ҳам жаҳолат ичра қолган жамиятдаги иллатлар, ахлоқсизликка қарши кураш ХХ аср бошларидаги илғор зиёлиларимизнинг бош мақсадига айланган эди. Беҳбудий “Падаркуш” фожеасида ўз отсини ўлдирган Тошмурод жинояти ҳақида Зиёли тили билан шундай дейди: “Илм ва тарбиясиз болаларни оқибати шулдир... Оҳ, ҳақиқатда бойни ўлдургон ва йигитларни азоби абадийға гирифтор қилган беилмликдир. Бизларни хонавайрон бачагирён ва беватан ва банди қилган тарбиясизлик ва жаҳолатдур, беватанлик, дарбадарлик, асорат, фақир ва зарурат ва хорликлар ҳамма илмсизлик ва бетарбияликни меваси натижасидур...”2
Миллий истиқлол ғояси - миллий ўзликни тарбиялаш, қадрлаш, сақлаб қолиш омили
Инсон “бир парча гўшт” бўлиб дунёга келади ва у дастлаб табиий инстинклар билан яшайди. Секин-аста ўзи яшайдиган оила муҳити, кейинроқ маҳалла, таълим олган билим даргоҳи, жамият таъсирида инсон дунёқараши шаклланади, шахсга айланиб боради. Жамиятдан ташқарида эса у ҳайвонот дунёсининг бошқа вакилларидан унчалик фарқ ҳам қилмайдиган, ўзлигини англашга қодир бўлмаган оддий жонзодлигича қолади. Жамиятдан ташқарида ўзининг инсоний сифатларини сақлаб қолган Робинзон Крузо ёки Маугли каби адабий қаҳрамонлар фақат ҳаёлот маҳсулидир.
Машҳур инглиз ёзувчиси Даниэль Дефони Робинзон образини яратишга туртки берган реал шахс – Александр Селькирк тарихи бунга ёрқин мисол бўла олади. Ўзи билан зиддиятга борган бу матросни кема капитани кимсасиз оролга тушириб қолдиради. У атиги 4 йилдан сал кўпроқ вақтни ёлғизликда ўтказади. Аммо шу қисқа вақт ичидаёқ у одамдек сўзлашни, муомала қилишни унутади, бир сўз билан айтганда, буткул инсоний қиёфасини йўқотади.
Адабиётлар:
Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси. -Т.: “Ўзбекистон”, 2003.
Каримов И.А. Ўзбекистон ХХI аср бўсағасида: хавфсизликка таҳдид, барқарорлик шартлари ва тараққиёт кафолатлари. Т.6. -Т.: “Ўзбекистон”, 1997. 31-40, 125-135, 149-162 б.
Каримов И.А. Жамият мафкураси халқни халқ, миллатни миллат қилишга хизмат этсин. Т.7. -Т.: “Ўзбекистон”, 1999. 84-102 б.
Алишер Навоий “Маҳбуб ул-қулуб”. -Т.: “Адабиёт”, 1996.
Абдулла Авлоний. “Туркий гулистон ёҳуд ахлоқ”. -Т.: “Шарқ”, 1994.
Азизхўжаев А.А. Давлатчилик ва маънавият. -Т.: “Шарқ”, 1997.
Азизхўжаев А.А. Чин ўзбек иши. -Т.: “Академия”, 2003.
Имом Бухорий. “Ҳадис”. 4 жилдлик. -Т.: Қомуслар бош таҳририяти, 1992.
Миллий истиқлол ғояси: асосий тушунча ва тамойиллар. Тошкент: Ўзбекистон, 2001.
Do'stlaringiz bilan baham: |