Микроорганизмлар экологияси. Тупроқ, сув, хаво ва одам микрофлораси



Download 2,23 Mb.
bet8/19
Sana03.05.2023
Hajmi2,23 Mb.
#934610
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   19
Bog'liq
ЯТТ. 14-дарс (2)

Тупроқ наъмунасини олиш. Санитар бактериологик текшириш учун тупроқ наъмунаси қўйилган мақсад асосида текширилаётган участкани маълум квадратларидан ( 5 х 5 м. кам бўлмаслик керак) “конверт” усулида ( 4 та наъмуна диагонал бўйича ва 1 та марказдан) олинади. Наъмуналар тупроқни 20-30 см. чуқурлиғидан 200 г, тупроқни бактериологик ифлосланганини аниқлаш учун эса 20 см чуқурлиғидан олинади. Олинган наъмуналар махсус стерил идишларга солиниб лабораторияга жўнатилади. Тупроқ наъмуналари зарур шароит келиб чиққанда 24 соат музлаткичларда сақланишига рухсат берилади.
Тупроқни текшириш учун тайёрлаш. Бешта нуқтадан олинган тупроқ наъмуналари махсус идишда аралаштирилиб ундан 10 -30 г тортиб олинади ва 1 : 10 нисбатда стерилланган водопровод суви билан тупроқ суспензияси тайёрланади ( 10 г тупроқ + 100 мл сув). Бу асосий суспензиядан қўйилган мақсад асосида суюлтирилган ( 10-2, 10-3, 10-4, 10-5 ва х.) наъмуналар тайёрланилади. Тупрқни санитар- микробиологик баҳо беришда тупроқдаги УМС ва СКБ коли-титри ва перфрингенсни титри аниқланади.
Тупроқдаги умумий микроблар сонини топиш –оҳирги 2 та суюлтирилан наъмунадан озиқли муҳитнинг юзасига 0,1 мл олиниб шпател билан (ГПА ёки сусло-агарга) экилади. Экилган экма 48 соат термостатда сақланиб, озиқли муҳитларда ўсиб чиққан колониялар сонига қараб 1 г туроқдаги УМС топилади. Масалан 10-4 нисбатда суюлтирилган наъмунадан экилган чашкада 8 колония топилди, 10-5 дан эса 33.
8 х 10 000 + 3 х 100 000
УМС = ------------------------------------ х 10 = 190000
2
Тупроқни коли-титри ва перфрингенсни титрини аниқлаш. Тупроқни коли ёки перфрингенс титри деб, битта ичак таёқчаси ёки перфрингенс топилган тупрқни энг кам миқдорига айтилади. Тупроқдаги ичак таёқчасини коли –титрини аниқлашда электив муҳитлар ишлатилади. Бу муҳитлар таркиби қўшимча микробларни ўсишини тўхтатиб қўйувчи ўт сапроси, генциан виолет тутади, лекин ичак таёқчасини ўсишига тўсқинлик қилмайди. Энг кўп қўлланиладиган суюқ Кисслер муҳити хисобланади, унинг таркибида юқорида айтилган компанентлардан ташқари E. coli бижғитиб газ ҳосил қилиши учун пептон ва лактоза тутади. Газ ҳосил бўлганини аниқлаш учун муҳитга бир тамони паятланган шиша пўкак солиб қўйилади, ҳосил бўлган газ пўкакга йиғилади. Тупроқ суспензиясининг суюлтирилганидан 1 мл дан Кесслер муҳити бўлган пробиркаларга экилади ва термостатда 43°С да 48 соат давомида сақланади. 48 соатдан кийин Кисслер муҳити кўздан кечирилади ва мусбат реакцияли пробиркалар (E. coli муҳитда газ ҳосил қилиб, лойқатиб ўсади) ажратиб олинади ва Эндо муҳитига мусбат наъмуналардан қайта экилади ва термостатга 37° С 24 соатга қўйилади. Муҳитда тўқ қизил метал сингари товланиб турган колониялар ҳосил бўлса ва суртма тайёрланиб бўяб кўрилганда грам манфий таёқчалар топилса E. coli деб хулоса қилинади. Кейинчалик сувнинг коли-титрини аниқлашда қўлланиладиганн схема бўйича анализ ўтказилади ва тупроқни коли титри топилади.
Тупроқ суспензиясининг перфрингенс-титрини топиш учун, турли даражада суюлтирилган суспензиядан 1 мл ( спорсиз бактериялар ўсмаслиги учун суюлтирилган тупроқ суспензияси 80°С да 10-15 минут қиздирилади) дан ёғсиз, стерил сут ёки тайёрланган темир сульфитли Вильсон-Блер муҳит қуйилган пробиркаларга ех tempore (тезликда) экилади.
Бу экмалар 43°С да термостатда 24—48 соат давомида сақланади, сўнг сутнинг чириши ёки Вильсон-Блер муҳитининг агарли устунчасида ҳосил бўлган Cl. perfringens қopa колонияларга кўра хулоса чиқарилади. Колониялардан суртмалар тайёрланиб, Грам усули билан бўялади. Микроскоп остида кўрилгандан сўпг, перфрингенс титри аниқланади.
Муҳит таркиби. Кесслер муҳити 1% пептонли сув, 5% ўт сапро, 0,25% лактоза ва граммусбат бактерияларнинг ўсишини тўхтатиш учун генциан бинафшадан иборат.
Т е м и р с у л ь ф и т л и В и л ь с о н-Б л е р м у ҳ и т и 3 % озиқли агар, 1% глюкоза, 2% натрий сульфит, 0,08% темир хлориддан қўшилган.
Термофил (иссиқни севувчи) бактерияларни аниқлаш учун суюлтирилган тупроқ суспензиясидан 1 мл Петри косачасига томизилади, устидан эритилган ва совутилган озиқли агар қуйилади. Экмалар 60°С да термостатда 1 кун сақланади. Сўнг ҳосил бўлган колониялар саналиб, 1 г тупроқдаги бактерия сони аниқланади.
Тупроқнииг санитария-микробиологик ҳолати комплекс кўрсаткичлар бўйича унинг нажас билан ифлосланган даражасига қараб аниқланади ( жадвал).
Тупроқнинг СКБ бўйича тозалик кўрсаткичлари

Тупроқ категорияси

Ичак таёқча титри

Нитрификация-ловчи бактериялар титри

Cl. Perfringens титри

Термофил бактериялар миқдори (1,0 г)

Тоза

1,0 ва юқори

0,1 ва юқори

0,01 ва юқори

100-1000

Ифлосланган

0,9-0,01

0,1-0,001

0,009-0,0001

1001-100 000

Ўта ифлосланган

0,009 ва кам

0,0001 ва кам

0,00009 ва кам

10 001-4 000 000




Download 2,23 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish