Иш ўйини ўтказиш усули.
Мавзунинг назарий қисми ёритилгандан сўнг талабалар уч гуруҳга бўлиниб, бир вароқ қоғоз ва рангли каламлар олишади. Уларга мавзу бўйича муаммо номи айтилади, масалан тупроқни санитар бактериологик текширувлари қандай олиб боради?
Муаммони очиб бериш бўйича қўшимча саволларга ўқитувчи тўлиқ жавоб бериши ва талабаларни мақсад сари йўналтира олиши керак.
Талабаларга 15 дақиқа вақт берилади. Ҳар бир гуруҳ ўз вариантларини қоғозларга чизиб тақдим этишади. Улар солиштирилиб тўғри вариант аниқланиши керак. Бунда муаммони ёритиш учун тармоқларнинг кўплиги, турли рангли қаламлар билан ажратилиши ҳисобга олинади. Натижалар 10 баллик система билан баҳоланади. Энг юқори балл тўплаган гуруҳ ғолиб ҳисобланиб, совғалар тарқатилади.
«Погона» органайзери
Do'stlaringiz bilan baham: |