Микроорганизмлар экологияси. Тупроқ, сув, хаво ва одам микрофлораси


Қизилўнгачнинг доимий микрофлораси йўқ ёки жуда кам миқдорда бўлиб, булар, асосан, оғиз бўшлиғидаги микробларнинг вакиллари ҳисобланади. Меъда



Download 2,23 Mb.
bet14/19
Sana03.05.2023
Hajmi2,23 Mb.
#934610
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   19
Bog'liq
ЯТТ. 14-дарс (2)

Қизилўнгачнинг доимий микрофлораси йўқ ёки жуда кам миқдорда бўлиб, булар, асосан, оғиз бўшлиғидаги микробларнинг вакиллари ҳисобланади.
Меъдага овқат билан бирга ҳамда оғиз бўшлиғидан кўп миқдорда ҳар хил микроорганизмлар тушади, лекин унинг микрофлораси нисбатан кўп эмас: 1 мл меъда суюқлигида 103 микроблар бўлиб, улар, асосан, кислотага чидамли турлардир (лактобактериялар, Sarcina ventriculus, Bac. subtilis, ачитқи ва бошқалар).
Ингичка ичакнинг юқори бўлимларида микроорганизмлар меъдага нисбатан кам (1 мл да 102–103 атрофида) бўлади, бунга сабаб ўн икки бармоқ ичакка тушадиган ўт моддасининг бактерицид таъсири ҳисобланади. Бу ерда, асосан, лактобацилла, бифидумбактерия, Str. faecalis ва кандидалар (замбуруғлар) топилади (аутохтон микрофлора) (20-расм). Аллохтон микроорганизмларга ичак таёқчаси ва Н.pylori лар мисол бўла олади, бу микроблар ўн икки бармоқ ичакда яра пайдо бўлишига олиб келади (21-расм).
Йўғон ичак одам организми биоптатлари ичида энг кўп микроб тутувчи жой ҳисобланади. 1 г нажасда 109–1011 та 500 турдан ортиқ микроорганизм учрайди. Одам кунига нажас билан 17ґ1012 микробларни ташқарига чиқаради. Облигат микрофлоранинг 98–99% анаэроб микроорганизмлар — бактероид, бифидобактерия, лактобактерия, фузобактерия, пептококк, клостридия, коринебактерия, пептострептококк ва бошқалар ҳисобланади. Факультатив анаэроблар — E.coli, Str. faecalis, Enterobacter, Citrobacter ва бошқалар (22-расм).
Аллохтон микроорганизмларга қуйидагилар киради: Proteus, Klebsiella, Cl. perfringes, Cl. sporogenes, Ps. aeruginosa, C. albicans, Ent. coli ва бошқалар.
Щундай қилиб, йўғон ичак микрофлорасини қуйидаги 4 гуруҳга бўлиш мумкин:
1. Микрофлоранинг асосий массасини спора ҳосил қилмайдиган қатъий анаэроблар ташкил этади,
2. Иккинчи гуруҳ грамманфий E.coli ва граммусбат энтерококклар, спора ҳосил қилмайдиган Lactobacillus туркумининг сут ачитқи таёқчалари
3. Учинчи гуруҳга факультатив анаэробларнинг қолдиқ микрофлорасидан ташкил топган (йўғон ичак микробларининг 0,01–0,001%). Бу гуруҳга Staphylococcus, Proteus, Clostridium, Pseudomonas, Candida лар мисол бўла олади.
4. Тўртинчи гуруҳга Enterobacteriaceae оиласининг ичак инфекцияларини қўзғатиши мумкин бўлган доимий ва вақтинча учрайдиган вакиллари (Salmonella, Shigella, Enterobacter ва бошқа туркум аъзолари) киради.

Download 2,23 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish