Тери микрофлораси
Тери доимо ташқи муҳит таъсирида бўлишига қарамай, ундаги микроорганизмлар тури ва миқдори организмдаги бошқа биоптатларга нисбатан кўп эмасТерида вақтинчалик учрайдиган аллохтон микробларга қуйидагилар киради: S.aureus, - гемолитик ва ногемолитик стрептококклар, E.coli.
Одам танасида микроорганизмлар билан кўп ифлосланадиган жойлар: қўл кафти, оёқ, юз, қулоқ, анус ва сийдик-таносил аъзолари атрофидаги тери. Шунинг учун бу жойларни тез-тез ювиб туриш зарур. Тери доимо ташқи муҳит таъсирида бўлишига қарамай, ундаги микроорганизмлар тури ва миқдори организмдаги бошқа биоптатларга нисбатан кўп эмас. Одатда 1 см2 терида 102–103 микроорганизм аниқланади. Буларга асосан Staphyococcus epidermidis ва S.saprophyticus, сарциналар, микрококклар, дифтероидлар, замбуруғлар, стрептококклар, бацилла ва коринебактериялар киради. Улар терининг эпидермис ва шох қавати, тер безларининг йўллари, соч халтачаларида учрайди. Терида микробларнинг кўп бўлмаслигига сабаб, унинг нордон муҳити ҳисобланади (рН–5,5), бундай муҳит кўпгина патоген микроблар учун бактерицид таъсир кўрсатади.
Терида вақтинчалик учрайдиган аллохтон микробларга қуйидагилар киради: S.aureus, - гемолитик ва ногемолитик стрептококклар, E.coli.
Одам танасида микроорганизмлар билан кўп ифлосланадиган жойлар: қўл кафти, оёқ, юз, қулоқ, анус ва сийдик-таносил аъзолари атрофидаги тери. Шунинг учун бу жойларни тез-тез ювиб туриш зарур.
Микроорганизмлар кичик бўлишига қарамай нормал тери ичига кира олмайди, чунки терида механик тўсиқ омиллари ҳам мавжуд. Агар тери шикастланиб, унга тушган шартли-патоген ёки патоген микроблар тезда кўпайиб, маҳаллий ҳимоя кучларини енга олсагина, у ерда йирингли, замбуруғли ва вирусли яллиғланиш жараёнлари юзага келади ва инфекция ўчоғига айланади.
Кўз шиллиқ қавати микрофлораси
Микробиологик текширувларга кўра соғлом одамда 20–30 ёшгача 45–50% ҳолларда кўз шиллиқ қавати стерил бўлади. Бу тозалик аъзонинг анатомик-физиологик хоссалари билан боғлиқ.Конъюнктив микрофлорасига, асосан, стафилококклар, Corynebacterium xerosis, микоплазма, адено- ва герпесвируслар киради. Микробиологик текширувларга кўра соғлом одамда 20–30 ёшгача 45–50% ҳолларда кўз шиллиқ қавати стерил бўлади. Бу тозалик аъзонинг анатомик-физиологик хоссалари билан боғлиқ.Конъюнктив микрофлорасига, асосан, стафилококклар, Corynebacterium xerosis, микоплазма, адено- ва герпесвируслар киради. Бу микроорганизмлар миқдори кам, аммо ҳимоя омилларининг сусайиши, кўзнинг шикастланиши ҳисобига йирингли яллиғланиш жараёнлари (конъюнктивит, блефарит, увеит ва бошқалар) юзага келиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |