С
Расм 44 . Текширилаётга сув наъмунаси фильтирланган мембрана фильтрда ўсган ичак таёқчаси колониялари
увни санитар-микробиологик текшириш. Сувнинг умумий микроблар сонини аниқлаш. Усулни моҳияти текширилаётган сувни иккитадан кам бўлмаган наъмунаси 1,0 мл олиниб, озиқли муҳитга экиб, ўсган колонияларни санаб хисоблашга асосланган. Тадқиқот усулини бажарилиши – текширилаётган сув яхшилаб аралаштирилиб 1,0 мл дан олинган сувлар стерилланган Петри косачасига ( диаметри 90-100 мм) қуйилади, устига 10—12 мл эритилган, 45 —49°G гача совутилган озиқли агар
қуйилади ва яхшилаб сув билан аралаштирилади. Сўнгра экилган материаллар 37°С да термостатда 24 соатга қўйилади. . Сўнг ҳар иккала косачадаги агар юзасида ва ичида ўсиб чиққан колониялар сони саналади, қўшилиб иккига бўлиниб, сувнинг 1 мл даги умумий микроблар сони аниқланади (хисоблаб топиш тупроқнинг УМС аниқлашга ўхшаш, фақат наъмуна 1.0 мл лингани учун 10 кўпайтирилмайди)
Натижа 1 мл сувда топилган бактерияларни колония ҳосил қилувчи бирлигида (КҲҚБ) берилади.
Умумий ва термотолерант колиформ бактерияларни мембра фильтрлаш усулида аниқлаш. Усулни моҳияти текширилаётган сувни махсус мембрана фильтридан ўтказилиб, лактоза тутувчи дифференциал муҳитда ўстириб, культурал ва биохимик хусусиятлари бўйича идентификация қилишга асосланган. Тадқиқот усулини бажарилиши. 3-номерли мембранали фильтр Бунзеп колбасига ўрнатилган Зейтц воронкасига жойлаштирилиб, сўнгра вакуум-насос билан бирлаштирилади Мембранали фильтрлар олдиндан дистилланган сувда қайнатилиб, стерилланади.Ичимлик сувлари учун наъмуна 300 -500 мл, очиқ сув ҳавзасидан олинган тоза сув 5, 10, 40, 100, 150 мл ҳажмда фильтрланади. Aгap сув ниҳоятда ифлослапгаи бўлса, фильтрлашдан олдин стерил дистилланган сув билан суюлтирилади.
Ичимлик сувни текширишда 3 объём 100 мл дан олинади, ҳар бир объём сув фильтрдан ўтказилади. Фильтрлар Петри косачасидаги Эндо муҳити юзасига қўйилади ва 37°С да термостатда 24 соат сақланади. Агар фильтр юсасида 24 соат мабойнида колониялар ўсмаса ёки колиформ бактерияларга хос бўлмаган моғар замбуруғлари колонияси топилса, умумий колиформ бактерия (УКБ) ва термотолерант колиформ бактерия (ТКБ) топилмади деб натижа берилади.
Агар мембрана фильтрда типик алохида ётган лактозамусбат, қизил метал сингари ялтироқ, ёки рангсиз колониялар топилса, ҳар иккала тип колониялар алохида саналиб уларнинг УКБ ва ТКБ мансублиги аниқланилади. УКБ тасдиқлаш учун филтрда 5 тадан кам, лекин 3-4 тадан ҳар бир типдаги колониялардан, ТКБ ни тасдиқлаш учун ҳамма типик алохида колониялардан 10 тадан ошмаган ҳолда оксидаза активлиги, Грам усулида бўялиши ва лактозани кисота газ ҳосил қилиб ферментлаши аниқланади. Оксидаза тестини қўйишда оксидаза дискларидан фойдаланилади (диметил-п-фенилендиамин шимдирилган фильтр қоғози). Мембрана фильтрларда колониялар қалин ўсган бўлса, оксидаза диски тўғридан тўғри фильтр устидаги колонияларга дистилланган сув билан намлаб қўйилади, кўк ранга кирса реакция мусбат бўлади. Агар фильтр юзасидаги ҳамма колониялар оксидазамусбат бўлса текшириш тўхтатилади ва наъмунадан УКБ ва ТКБ топилмади деб жавоб берилади. Агар колониялар оксидаза манфий бўлса текширилаётган колониялар қайта экилиб алохида колониялар олинади ва уларни УКБ ва ТКБ мансублиги ўрганилади. Колонияларни УКБ мансублиги грам манфий бактериялар колонияси оксидаза манфий ва лактозани кислота, газ ҳосил қилиб 37°С да ферментация қилса, уларни УКБ мансублиги тасдиқланади. ТКБ мансублиги эса шу тестларни 44°С да аниқланади. Бошқа ҳолларда агар наъмуналардан УКБ ва ТКБ топилмаса текширилган 100 мл сувда КҲҚБ УКБ ва 100 мл сувда ва КҲҚБ ТКБ топилмади деб жавоб берилади.
Агар мембрана фильтрда ўсган колониялар ҳаммаси идентификация қилинган бўлса, ҳамма фильтрдаги КҲҚБ қуйидаги формула орқали ҳисоблаб чиқилади
А · 100
Х = --------------------
V
Х ─ 100 мл сувда топилган колониялар; А – фильтрда саналган колониялар суммаси;
V ─ фильтрдан ўтказилган сув объёми.
Мисол:100 мл дан фильтрланган 3 та экилган фильтрни битасида 1 та колония ўсиб чиқди, қолган 2 та фильтрда колониялар ўсмади. Бу ҳолда умумий ва ТКБ миқдори қуйидагича бўлади.
1 · 100
Х = ------------------ = 0,3 КҲҚБ УКБ ва ТКБ 100 мл.
300
Мисол: 10, 40, 100, 150 мл сув фильтрланиб экилган фильтрладан 40 мл да 4 колония, 100 мл да 3 та алоҳида колониялар аниқланди 10 ва 150 мл сув фильтрланган мембрана фильтрларда колониялар санаб бўлмади. УКБ ва ТКБ нинг КҲҚБ фақат алоҳида колониялар ҳосил бўлган фильтрлар олинади ва 100 мл объёмга хисобланади.
(4 + 3) · 100
Х = ------------------------ = 5 КҲҚБ 100 мл.
40 + 100
Сувнинг коли- индекс ва коли-титрини аниқлаш. Биринчи мисолда УКБ ва ТКБ нинг КҲҚБ ги 0,3 -100 мл да бўлса, сувни коли –индекси 1000 мл - 3 га тенг, у ҳолда коли-титр 333
(1000: 3) ташкил этади. Ичимлик суви талабга жавоб беради. Иккинчи мисолда сувни коли-индекси 100мл сув учун 5 га тенг бўлса 1000 мл -50 га тенг, у ҳолда коли-титр 20 мл (1000: 50) ташкил этади.Сув ўта ифлосланган экан.
Умумий ва термотолерант колиформ бактерияларни титрлаш усулида аниқлаш.
Сувдаги умумий ва термотолерант колиформ бактерияларни борлигини ва миқдорини, фильтрлаш усуллари учун зарур асбоблар бўлмаган тағдирда титрлаш (бижғитиш) усулидан фойдаланилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |