Микроорганизмлар экологияси. Тупроқ, сув, хаво ва одам микрофлораси



Download 2,23 Mb.
bet6/19
Sana03.05.2023
Hajmi2,23 Mb.
#934610
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   19
Bog'liq
ЯТТ. 14-дарс (2)

Сув микрофлораси. Сув ҳам микроорганизимланинг таббийи яшаш муҳитлаидан бири хисобланади. Сувнинг микрофлорасининг таркиби шўр денгиз, окиан сувлари ва чучук сув ҳавзаларига боғлиқ. Сувда микроорганизимларнинг токсономик грппаларининг қарийиб ҳамма вакиллари учрайди. Сув микрофлоралари мажмуасини микроблар планктони деб юритилади.
Сувнинг аутохтон микрофлорасига сувда доимо яшовчи микроблар мажмуаси киради ва кўроқ туроқ микрофлорасига ўхшаб кетади, чунки сув ва тупроқ ўртасида доимо табийи мунособатлар рўй бериб туради (қор, ёмғир). Сувнинг махсус микрофлорасига киради: Micrococcus candicanis, M. roseus, Sarcina lutea, Bacteriumaquatilis communis, Pseudomonas, Leptospira, Proteus анаэроблардан Clostridiumб Chromobacterium violaceum. Аллохтон флорасини эса асосан сувга тасодифан ташқий муҳитдан тушган микроорганизимлар йиғиндиси ташкил қилади ва улар сувда нисбатан узоқ сақланиб турмайди.
Очиқ сув ҳавзаларининг микрофлораси миқдорий кўрсаткичлари доим ўзгариб туради, унинг ўзгариб туриши асосан сув ҳавзасини типига, унинг ифлосланиш даражасига, метерологик холатга ва йил фаслларига боғлиқ бўлади.
Ифлосланиш даражасига қараб сув ҳавзаларида полисапроб, мезосапроб, олигосапроб зоналар қабул қилинган.
Полисапроб зонада (ўта ифлосланган) катта миқдорда енгил парчаланувчи органик моддалар сақланади, кислород концентрацияси минимал даражада ва 1 мл сувда миллиондан кўп микроблар учрайди.
Мезосапроб зонада эса оксидланиш ва нитрификацияланиш жараёнлари устин туради, сув тозаланиб боради 1 мл сувда 100 минг атрофида микроблар бўлиши мумкин.
Олигосапроб зонада сувнинг ўз-ўзидан тозаланиши ниҳоясига етган, органик моддалар сув таркибида диярли бўлмайди ва 1 мл сувда 10 дан 1000 микроб бўлиши мумкин.
Патоген бактериялар полисапроб зонада жуда кўп учрайди, секин аста ўлиб, тозаланиб мезосапроб зонада камроқ ва олгасапроб зонада эса диярли учрамайди.
Ҳаво микрофлораси
Cув ва тупроқдан фарқлироқ, ҳавода микроблар фақат ҳаёт қобилиятини вақтинча сақлаб туради, сўнгра нам етишмаслиги, қуёш нурларининг таъсири, ҳарорат ўзгариши, озиқ моддалар йўқлиги каби ноқулай факторлар таъсирида ўлиб кетади. Микробларни ҳавода сақланиб туришини маълум даражада муоллақ туровчи сув, чанг зарралари таминлаб туради. Уй, турар жой хоналари ҳаво микрофлораси таркиби ва миқдори жиҳатдан атмосфера флорасидан тубдан фарқ қилади. Бактериялар ва уларнинг патоген формалари уй, турар жой хоналарида учраши бирмунча атмосфера ҳаво микрофлорасидан кўп учрайди, чунки бу муҳитларга касал одам ва ҳайвонлар, бактерия ташиб юрувчилардан тушиши мумкин.
Ҳаво микрофлораси ҳам шартли доимо (резидент) топилувчи (Micrococcus roseus, M. flavus, M. candicanis, Sarcina . flava, S. аlba, Bacillus subtilis, Actinomyces ва Penicllium, Aspergillus, Mucor замбуруғлар ва спорадик доимо топилмайдигон (сув ва чанг зарралари билан тушовчи ) микроорганизимларга бўлинади.
Патоген микроорганизимлар оғиз бўшлиғи ёки нафас йўллари касалланганда атрофдаги ҳавога патоген микроорганизимлар: стафилококк, стрептококк, бўғма, кўк йўтал, сил қўзғатувчилари, вируслардан грипп, қизомиқ қўзғатувчилари тарқалади. Бу микроорганизимлар ҳавода аэрозол таркибида учрайди. Аэрозол- бу коллоид система бўлиб, асосий таркиби ҳаво, суюқлик ёки қаттиқ моддалар, зарраларидан иборат бўлади. Айрозол ўлчами 10 дан 2000 нм тенг бўлиши мумкин. Одам аксирганда 40 000 дан ортиқ аэрозоллар ҳосил бўлади. Аэрозоллар ўлчами,электирик заряди, ҳаводаги ҳаракат тезлиги бўйича томчи, чангли ва томчи ядроли фазаларга бўлинади. Биз учун энг муҳими томчи ядроли аэрозол бўлиб унинг ўлчами 100 нм атрофида бўлади, аэрозолни бу фазаси узоқ вақт ҳавода сақланиши таркибида маълум миқдорда намлик бўлганлиги учун чидамли аэродисперс системани ҳавода шакиллантиради. Улардаги намлик бактерияларни ҳавода узоқ вақт сақланишини таминлайди. Масалан, ядроли аэрозолда бўғма қўзғатувчиси 1 суткагача, гемолитик стрептококк 2 кунгача, сил қўзғатувчиси 18 кунгача ҳаёт фаолиятини сақлаб қолиши мумкин. Бу эса одатда ёпиқ биноларда юқумли касалликлар қўзғатувчиларини ҳаво-томчи йўли билан тарқалиши учун қулай шароит яратилади, чунки ҳона ҳавосида патоген бактериялар миқдори кўп бўлиши мумкин.

Download 2,23 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish